UZ

Сўнгги янгиликлар

12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  0 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  24 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  1 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  4 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  2 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  56 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  21 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  42 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  9 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1

ЖЧ-2018. Салом Россия, салом Самара! Янгиликлар

ЖЧ-2018. Салом Россия, салом Самара!

Бир неча кун аввал “Бунёдкор” клубининг етакчи мухлислари ва мен Жаҳонгир Сотволдиев Россияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатига бориш учун автомобилда сафарга чиққан эдик.

Бир неча кун олдин Қозоғистоннинг Актобе шаҳридан Россиянинг Оренбург шаҳри томон йўлга чиқдик. Оренбург шаҳрига кечга яқин етиб келдик. Бизни сафаримиздан хабар топган бир неча ватандошларимиз кутиб олишди. Дўстона тушликдан сўнг Самара шаҳри сари сафаримизни давом этдирдик. Ушбу шаҳарга ташриф буюришингиз билан жаҳон чемпионати шукуҳига кириб қолганингизни билмай қоласиз. Энг асосийси, бу ерда сайёҳлар учун барча шароитлар тайёрлаб қўйилган. Шаҳарнинг ҳар бир кўчасида  волонтёрлар меҳмонлар учун беминнат хизмат кўрсатишмоқда. 

Самара шаҳрида футбол мухлислари учун ажратилган махсус “FAN ZONE” ҳудудида саёҳат қилдик. Бу ерда футбол мухлислари учун барча нарса шай. Ушбу худудга ҳар томонлама кириш мумкин. Шаҳарга кириб келишимизда бизни бир нарса жуда ҳам қувонтирди. Самаранинг ҳар бир бурчагида Ўзбекистондан ташриф буюрган футбол мухлисларини учратишиимиз мумкин. Уларнинг барчасининг қўлларида байроғимизни кўриш мумкин. Биз улар билан мулоқот қилишга муваффақ бўлдик. Яхшиси 10 мартда эшитгндан кўра 1 мартта кўрган мақул, дея сиз азизларга қуйида фотогалереяларнии тақдим этамиз.


Оренбург шаҳридаги ўзбекистонлик футбол мухлислари билан бирга


Россиянинг Самара шаҳрига кириб келдик


FIFA FAN FEST - Мухлислар учун ажратилган махсус худуд



"Крилья Советов" ва Миржалол Қосимовнинг ашаддий мухлиси билан бирга


ФИФАнинг расмий дўкони

Бразилия терма жамоасининг ашаддий мухлислари билан бирга


Жаҳон чемпионати ўйинларини турли ёшдаги мухлис ва мухлисалар катта қизиқиш билан томоша қилишмоқда


Футбол ёш, жой ва миллат танламайди!!!


Биринчи космонавт Юрий Гагаринни фазога олиб чиққан "Союз" космик кемаси!!!


Эслатиб ўтамиз, бугун Самарада "H" гуруҳидан ўрин олган Колубия - Сенегал ўйини бўлиб бўлиб ўтади. Ушбу учрашув Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.


СОТВОЛДИЕВ Жаҳонгир Самара шаҳридан махсус

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика