UZ

Сўнгги янгиликлар

10:21Ҳусниддин Нишонов: "Ҳозир фақатгина жисмоний ҳолатимиз ва ҳимоямизни яхшилаш ҳақида ўйламоқдамиз"  0 10:16Нишоновнинг бенефисига айланган Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси баҳсидан ГАЛЕРЕЯ  0 09:55«Зенит» тарбияланувчиси «Қизилқум» кўригидан ўтмоқда  0 09:28«Ланс» «Челси»дан марказий ҳимоячи олиб келмоқда  1 09:00ТОП-10 да фақат «Бавария» футболчилари. Бундеслигада энг кўп ҳақ олувчи футболчилар маълум  1 08:33«Қўқон-1912» сафига жорий мавсумни «Сурхон» ва «Динамо»да бошлаган футболчилар келиб қўшилди  0 08:10Хосе Венансио Лопес: "Ҳали ҳамон хатоларга йўл қўймоқдамиз. Жаҳон чемпионатига қадар ушбу вазиятни тўғирлашимиз керак"  1 07:40Аҳрол Рисқуллаев узоқ муддатли танаффусдан сўнг майдонга қайтди  1 01:41Паоло Мальдини: "Роналду – топ ўйинчи ва кучли шахсият, аммо мен Мессини афзал кўраман"  26 01:05Лукакунинг янги клуби деярли маълум  1 00:29Ўртоқлик учрашуви. "Дўстлик" Тожикистон Олий лигаси жамоасини мағлуб этди  0 23:55Ўртоқлик учрашуви. "Навбаҳор" "Хоразм"ни минимал ҳисобда таслим этди  0 23:40Қозоғистон Лига кубоги. "Турон" ва "Ордабаси" ўртасидаги ўйинда жанговар дуранг қайд этилди  0 23:27"Тоттенхэм" 60 млн фунтлик ўйинчисини Саудия Арабистонига қўйиб юборишга тайёр  0 22:47Расман: Санжар Қувватов "Нефтчи"ни тарк этди  9

ЖЧ-2018. Россия - Саудия Арабистони. Превью Янгиликлар

ЖЧ-2018. Россия - Саудия Арабистони. Превью

2018 йилги Жаҳон чемпионатининг дастлабки ўйини бугун бўлиб ўтади.


"А" гуруҳи, 1-тур,
14 июнь 2018. Москва. "Лужники" стадиони. 20:00.
Ҳакамлар: 
Нестор Питана (Аргентина), Эмерсон Де Карвалью (Бразилия), Хуан Пабло Белатти (Аргентина), Сандро Риччи (Бразилия)
Видео ассистент ҳакамлар: Массимилиано Иррати (Италия), Мауро Вижлиано (Аргентина), Карлос Астроза (Чили), Даниеле Орсато (Италия)

Мундиалнинг очилиш учрашувида ушбу Жаҳон чемпионати қатнашчилари орасида ФИФА рейтингида энг пастки ўринларда бораётган икки жамоа тўқнаш келади. Мусобақа мезбонлари 70-ўринда, Саудия Арабистони эса 67-поғонани эгаллаб турибди.

Россия октябрь ойидан буён ҳеч бир ўйинни юта олмади, жамоанинг ғалабасиз серияси 7та ўйинга етди. Саудия Арабистони Италия, Перу ва Германиядан учралган мағлубиятлар билан Жаҳон чемпионатига етиб келмоқда.


"Яшил бургутлар" 2006 йилдан буён илк бор мундиалда иштирок этишади. Голландиялик Берт ван Марвейк Саудия Арабистони терма жамоасини ЖЧ-2018га олиб чиқди. Бироқ ўтган йил сентябрь ойида истеъфога чиқариб юборилди. Ундан кейин жамоани Эдгардо Бауза икки ой бошқарди. Сўнгра раҳбарият Чили собиқ бош мураббийи Хуан Антонио Пицци номзодини танлади.

Пицци бошчилигида жамоа 2018 йил 9та ўртоқлик учрашуви ўтказиб 3тасида ғалаба қозонди.

Қайд этиш лозимки, Жаҳон чемпионати тарихида ҳеч қачон мезбон биринчи ўйинда ютқазмаган. Агар Россия мағлуб бўлса гуруҳдан чиқиш деярли имконсиз бўлиб қолади.

Тахминий таркиблар:

Россия:
Игорь Акинфеев; Марио Фернандес, Федор Кудряшов, Сергей Игнашевич, Юрий Жирков; Роман Зобнин, Далер Кузяев, Алан Дзагоев, Александр Самедов, Александр Головин; Федор Смолов

Саудия Арабистони: Абдуллоҳ Ал-Маюф; Осама Хавсави, Омар Хавсави, Ёсир Ал-Шаҳрони, Муҳаммад Ал-Бурайк; Абдуллоҳ Отайф, Салмон Ал-Фараж, Яҳё Ал-Шеҳри, Тайсир Ал-Жассим, Салим Ал-Давсари; Фаҳад Ал-Муваллад


Қизиқарли фактлар:

- Ушбу жамоалар бугунга қадар фақат бир бор тўқнаш келишган. 1993 йилда Саудия Арабистони ўз майдонида 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган.

- Собиқ Иттифоқ тарқалиб кетгач Россия учта мундиалда (1994, 2002, 2014) қатнашган ва ҳеч қачон гуруҳдан чиқа олмаган. Учала сафар ҳам руслар гуруҳда учинчи бўлишган.

- Саудия Арабистони Жаҳон чемпионатларда охирги 10та ўйиннинг 8тасида ютқазган. Сўнгги бор жамоа 1994 йил Бельгияни мағлуб этганди (1:0).

- Сергей Игнашевич Россия сафида мундиалда майдонга тушган энг ёши катта футболчига айланиши мумкин (38 ёш, 335 кун), Ҳозирги рекорд Лев Яшинга тегишли (36 ёш ва 279 кун).


Мураббийлар фикри:

Станислав Черчесов (Россия):


"Бу тарихдаги энг яхши Жаҳон чемпионати бўлишига 100 фоиз ишонаман. Россия терма жамоаси унда яхши иштирок этиши керак. Ҳозир барча соврин учун курашишни истайди. 100 фоиз аниқ биламан Россия ҳам, Миср ҳам, Нигерия ҳам, Германия ҳам, Бразилия ҳам — гуруҳда биринчи бўлишни истайди".

Хуан Антонио Пицци (Саудия Арабистони):

"Биз энг яхши ўйинимизни намойиш этмоқчимиз, рақибнинг кучсиз томонларини биламиз. Россия қандай ўйнашидан жуда яхши хабардормиз. Мақсадимиз улкан. Бугунги кундаги мақсадимиз – Россияни мағлуб этиш. Қолган мақсадларни ушбу баҳсдан кейин қўямиз".



Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика