ЖЧ-2018 расмий тўпи тақдимоти санаси маълум бўлди

24 окт 2017, 23:19
2018 йили Россия яшил майдонларида ўтадиган Жаҳон чемпионати баҳсларида фойдаланадиган тўпларнинг расмий тақдимот маросими 9 ноябрь куни ўтказилиши кутилмоқда.

Бу ҳақда “Россия-2018” ташкилий қўмитаси бош директори Алексей Сорокин ТАСС агентлигига маълум қилди.

“Ҳа, тақдимот маросими 9 ноябрь куни ўтказиши режалаштирилган”, дейди у.

Сорокин ўтган ҳафта берган интервьюсида, тўп дизайни Adidas компанияси томонидан ишлаб чиқилиши ҳақида айтганди. Россияда ўтган Конфедерациялар кубоги мусобақасида “Красава” номли тўпдан фойдаланилганди.


Ўхшаш янгиликлар


Манба: ТАСС

Сўнгги янгиликлар

Барча ›