UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  4 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  4 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  26 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24

ЖЧ-2018. Колумбия Польшани йирик ҳисобда таслим этди Янгиликлар

ЖЧ-2018. Колумбия Польшани йирик ҳисобда таслим этди

ЖЧ-2018 доирасидаги "H" гуруҳининг 2-туридан ўрин олган Польша - Колумбия учрашувидан репортаж уюштирамиз.

           ЯНГИЛАШ

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Польша

Чемпионат Мира. Группа Н . 2-тур

25/06/2018, 00:00

3
:
0
Тугади

Колумбия

Йерри Мина - 40', Радамель Фалькао - 70', Хуан Куадрадо - 75'

Стадион: Kazan Arena, 42873 томошабин

Бош ҳакам: Cesar Ramos

45'
90'
57'  Давид Ковнацкий (Камиль Гросицкий)
61'  Ян Беднарек
72'  Бартош Берешиньский (Лукаш Теодорчик)
80'  Михал Паздан (Камиль Глик)
85'  Яцек Гуральский
32'  Абель Агилар (Матеус Урибе)
40'  Йерри Мина
40'  Хамес Родригес
70'  Радамель Фалькао
70'  Хуан Кинтеро
73'  Хуан Кинтеро (Джефферсон Лерма)
75'  Хуан Куадрадо
75'  Хамес Родригес
78'  Радамель Фалькао (Карлос Бакка)


- Хайрли кеч! Жаҳон чемпионатининг 2-тури доирасидаги охирги баҳс Польша ҳамда Колумбия ўртасида кечади. Ўтган турда мағлубиятга учраган аламзада жамоаларнинг ўзаро тўқнашуви қизиқарли ўтиши кутилмоқда. Мазкур ўйиндан матнли онлайн трансляцияни тақдим этамиз.

22:00. Жамоалар бошланғич таркиби эълон қилинди

"Бавария" клуби матбуот хизмати - "Казань Арена"да "баварияча" дуэль: Роберт & Хамес! 

- Ўйин соат 23:00да старт олади.

"Ювентус" матбуот хизмати - "Казань Арена"да нафақат "баварияча", балки "ювеча" ҳам тўқнашуви гувоҳига айланамиз: Шесни & Куадрадо!


- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. Энди ҳар иккала давлат мадҳиялари янграйди.

- ЎЙИН БОШЛАНДИ!

3. Польша ўйинни тажовузкор руҳда бошлади. Кетма-кет ҳужумлар, стандарт вазиятлари содир этилди. Лекин ҳозирча Оспина қўриқлаётган дарвоза томон зарба берилгани йўқ.

5. Польшанинг навбатдаги ҳужумини Левандовски боши билан йўллаган зарбаси орқали муваффақиятли якунамоқчи бўлди. Аммо унинг зарбаси ўхшамади ва Оспина ортиқча қийинчиликсиз тўпни ушлаб олди. Кейинга ҳаракатда эса Польша футболиси Оспина билан тўқнашиб кетди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ўйинда кичик тўхталиш.

8. Колумбия ҳужумга ўтди. Уларни олдинга ўтиши анча хавфли, аммо бесамар кетди. Шесни ўзига келган тўпни ушлаб олиб хавфни бартараф этди.

10. Юқори темпда ўтаётган ўйинда Колумбия ташаббусни ўз қўлига олишга уринмоқда.

12. Ўйин асосан майдон марказига кўчди.

15. Тўп назорати Колумбияга ўтди, Польша эса рақибга нисбатан прессинг қўлламоқда

ФИФА президенти Жанни Инфантино ҳам "Казань Арена"да учрашувни томоша қилмоқда

21. Колумбиянинг навбатдаги ҳужуми ноаниқ пас эвазига тўхтаб қолди.

22. Кинтеро жуда фаол ўйнамоқда.

25. Колумбия позицион ҳужум ташкил этмоқда. Аммо Польшанинг ҳимоя чизиғи ҳозирча анча тартибли ва ишончли ўйнамоқда.

30. Ўйин яққол вазиятларсиз давом этмоқда. Дарвозабонларга ҳозирча иш топилмаяпти.

32. Агиляр рақиби билан бўлган тўқнашувда жиддий жароҳат олди ва ўйинни давом эттира олмайди. Колумбияда мажбурий ўзгариш.

34. Колумбия катта куч билан олдинга ўтди ва ҳужумлар содир этди. Аммо иш зарбагача етиб бормаяпти. Ёки Колумбия футболчиларининг зарбалари мўлжалга аниқ йўлланмаяпти.

36. Польша жуда яхши ҳимояланмоқда. Ҳимоячилар Колумбияга ўз жарима майдончалари олдида бўш ҳудуд қолдиришмаяпти. Колумбия эса позицион ҳужум орқали ушбу зич мудофаа чизиғини ёриб ўтишга қийналмоқда. Куадрадо эса ўзининг индивидуал ҳаракатлари эвазига жарима майдончаси ичига ёриб киришга эришди ва зарба йўллади. Аммо унинг зарбаси тўсилди. Бурчак тўпи эса Колумбияга наф келтирмади. Шесни тўпга чиқишда яхши ўйнади.

40. ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! МИНА! Ниҳоят Колумбия Польша ҳимоясининг ожиз нуқтасини топди. Хамес Родригезнинг одатий ажойиб узатмасидан сўнг Йерри Мина боши билан дарвозани аниқ нишонга олди - 0:1!

- Колумбия ҳақли равишда ҳисобни очмоқда. Куадрадо бурчак зарбаси ишлади, Кинтеро ҳимоячилардан қайтган тўпни Хамесга узатди, Родригез эса охиста тўп ошириши орқали Йерри Минага ажойиб вазиятни туҳфа қилди. Йерри Мина эса ортиқча қаршиликсиз Шесни дарвозасини яқин масофадан ишғол қилди.

- Адам Навалька анча асабийлашмоқда. Польша агарда бугун мағлубиятга учрайдиган бўлса, унда гуруҳдан чиқиш имкониятларини буткул йўқотади. Ёки Колумбия борасида ҳам шуни айтиш мумкин.

44. Польшанинг ҳужум чизиғи биринчи бўлимда анча суст. Левандовски ҳозирча Оспинага ҳеч қандай хавф туғдира олмади.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

- Биринчи бўлим тугади.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

49. Польша танаффусдан сўнг анча фаол бошлади. Колумбия энди Польшани қарши ҳужумда "қопқон"га туширишга уриниб кўради.

51. Фалькаонинг дарвозага йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

55. Польша Колумбия дарвозаси олдида вазият ярата олмаяпти. Колумбияда вазиятлар содир этилмоқда. Аммо якуний зарбани беришда улар бироз оқсашмоқда.

57. Куадрадонинг узоқдан тепган тўпи ноаниқ кетди.

59. Левандовски қулай вазиятни кўкка совурди. Роберт статусидаги ҳужумчилар бундай вазиятлардан гол уриши лозим. Аммо Роберт гол уриш ўрнига дарвозабонга жароҳат етказди. Оспинага тиббий ёрдам кўрсатилди ва ўйин давом эттирилади.

62. Польша футболчилари якка курашларда анча кескин ўйнашмоқда.

66. Польша ҳужумда, Колумбия бехато ҳимояланмоқда.

70. ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ФАЛЬКАО! Колумбиянинг бу галги ҳужуми ҳам самарали якунланди. Кинтеронинг ажойиб узатмасидан сўнг Фалькао Шесни билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди ва тўпни ерлатиб дарвозанинг узоқ бурчагига йўналтирди - 0:2!

"Казань Арена"га бугунги ўйинни бевосита томоша қилиш учун 42873 томошабин ташриф буюрган

75. ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! КУАДРАДО! Хамес Родригездан яна бир заргарона узатма ва Куадрадо майдон марказидан дарвозабон билан яккама-якка чиқиб бориб, Шеснини ожиз қолдирди - 0:3!

- Колумбия ўйин тақдирини деярли ҳал қилди.

80. Польшанинг ҳужумини Оспина маҳорат кўрсатиб бартараф этишга муваффақ бўлди.

85. Колумбия истаганича ўйнамоқда. Яққол вазиятларда футболчилар гол уришга эмас, балки чиройлироқ гол уришга ҳаракат қилишмоқда.

88. Левандовскининг жарима майдончаси ташқаридан тепган тўпини Оспина қайтариб юборди.

- ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ! Польша учун гуруҳдан чиқиш имкониятлари йўқолди. Ушбу "квартет"да Сенегал, Япония ва Колумбия нимчорак финал йўлланмаси учун охирги турда курашади.


ЖЧ-2018
"H" гуруҳи, 2-тур.

Польша - Колумбия 0:3
"Казань Арена" стадиони.
Бош ҳакам
: Сезар Рамос

Голлар: Мина (40), Фалькао (70), Куадрадо (75)
Польша – Шесни, Пишчек, Беднарек, Паздан (Глик, 80), Рибус, Гуральски, Криховяк, Зелиньски, Берешиньски (Теодорчик, 72), Ковнацки (Гросицки, 57), Левандовски.

Колумбия – Оспина, Мина, Мохика, Арьяс, Санчес, Агиляр (Урибе, 32), Барриос, Кинтеро (Лерма, 73), Куадрадо, Хамес, Фалькао (Бакка, 78).

Огоҳлантиришлар: Беднарек (61), Гуральски (85).

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика