UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  0 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   2 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  5 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  24 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  5 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  36 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0

ЖЧ-2018. Осиё амаллаяптими? Янгиликлар

ЖЧ-2018. Осиё амаллаяптими?

Бугун жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи 3-тур баҳсларига старт берилади.

Ортда қолган 2-тур натижаларига кўра 32 иштирокчидан 9таси расман мусобақа билан хайрлашди. Булар - Миср, Саудия Арабистони, Марокаш, Перу, Коста Рика, Жанубий Корея, Тунис, Панама ва Польша.

Мундиални тарк этганлар орасида иккита Осиё вакили ҳам бор. Афсуски, Саудия Арабистони билан Жанубий Корея ўз олдига қўйган вазифани бажара олмади. Энди ҳар иккала жамоа учинчи тур баҳсини шунчаки жамоа имиджи учун ўтказиб беради. Албатта, биз ҳам Осиё қитъасида яшаётганимиз боис Осиё жамоаларининг ҳар бир иштирокини диққат билан кузатиб боришга мажбурмиз. Токи ўзимиз жаҳон чемпионатига чиқмас эканмиз, бу ҳол давом этаверади.

Хабарингиз бор, бу йилги жаҳон чемпионатида тарихда биринчи марта ОФКдан бешта жамоа қатнашяпти. Осиё вакиллари иштирокида бўлиб ўтган жами 10та ўйинда фақат иккита жамоа ғалаба нашидасини сура олди. 1-турда Эрон Марокашни, Япония эса Колумбияни мағлуб этди. Бу икки жамоа ҳақиқатан бошқаларга қараганда бир бош баланд экан. Масалан, Эрон кейинги баҳсда гарчи мағлубиятга учраган бўлса-да, Испания билан жуда яхши ўйнаб берди. Япония эса кеча ниҳоятда қизиқ кечган беллашувда Сенегал билан 2:2 ўйнади.

Осиё жамоаларидан Австралия ҳам ёмон таассурот қолдираётгани йўқ. "Соккерузлар" аввалига Францияга бир тўп фарқи билан мағлуб бўлишди. Ундан кейин Дания билан дуранг қайд этишди. Энди эртага Австралияни мусобақани тарк этган Перуни синовдан ўтказади. Бу ўйинда "сариқ қитъа" вакилларининг ғалабасига умид қилса бўлади.

Саудия Арабистони билан Жанубий Корея эса алоҳида мавзу. Айниқса саудияликлар мусобақанинг очилиш ўйинида русларга йирик ҳисобда мағлуб бўлиб, Осиё футболи нуфузини бир қадар ерга уришди. Ҳартугул кейинги беллашувда бу жамоа Уругвайга қарши жиддий қаршилик кўрсата олди. Ва ҳозирги Саудиянинг ҳолатидан келиб чиқиб 0:1 ҳисобидаги мағлубиятни нормал қабул қилса бўлади.

Жанубий Корея эса иккала ўйинни ҳам кучли жамоаларга қарши ўтказди. Аслида бу жамоа ЖЧ саралаш баҳсларида у қадар кучли кўринмаганди. Ҳозирги Корея аввалги Корея билан солиштирганда анча кучсиз. Лекин улар Швеция ва Мексикага қарши астойдил кураш олиб боришди. Қолаверса, Ж.Корея ниҳоят ЖЧ-2018даги биринчи голини уришга муваффақ бўлди. Бу ишни жамоанинг етакчи ўйинчиларидан бири Сон Хёнг Мин амалга оширди.

Шу ўринда Япония терма жамоасига қойил қолмасдан илож йўқ. "Самурайлар" кеча Сенегалга қарши қандай матонат билан кураш олиб боришганини мириқиб томоша қилдик. Аввалги турда Япония ЖЧ-2014 чорак финалчиси Колумбияни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди. Айтиш мумкинки, айнан Япония ушбу жаҳон чемпионатида Осиёнинг энг яхши жамоаси бўлиб турибди.


2-турдан сўнг жамоаларнинг ҳолати:

Саудия Арабистони - 2 ўйин, 2 мағлубият. Тўплар нисбати 0-6 (-6). Очкоси: 0
Гуруҳда охирги ўринда

Эрон - 2 ўйин, 1 ғалаба, 1 мағлубият. Тўплар нисбати 1-1 (0). Очкоси: 3
Гуруҳда учинчи ўринда

Австралия - 2 ўйин, 1 дуранг, 1 мағлубият. Тўплар нисбати 2-3 (-1). Очкоси: 1
Гуруҳда учинчи ўринда

Жанубий Корея - 2 ўйин, 2 мағлубият. Тўплар нисбати 1-3 (-2). Очкоси: 0
Гуруҳда охирги ўринда

Япония - 2 ўйин, 1 ғалаба, 1 дуранг. Тўплар нисбати 4-3 (1). Очкоси: 4
Гуруҳда биринчи ўринда

Шундай қилиб гуруҳда охирги ўринда қолган Саудия Арабистони ва Жанубий Корея мусобақа билан хайрлашди. Эрон, Австралия, Японияда эса кейинги босқичга чиқиш имконияти мавжуд. Бугун Эрон Роналду бошчилигидаги Португалияга қарши баҳс олиб боради ва шу ўйиндан кейин ҳаммаси маълум бўлади. Эртага Австралия - Перу учрашуви ўтказилса, 28 июнь куни Япония гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал қилиш учун Польша билан куч синашади. Бу ўйин ҳам жуда оғир кечади, сабаби Польшанинг буёғига йўқотадиган нарсаси қолмади.

Бугун шунингдек, Саудия Арабистони гуруҳда охирги ўринда қолиб кетмаслик ва ҳеч бўлмаса битта гол уриш учун Мисрга қарши майдонга тушади. Саудиялар ҳеч бўлмаса шу ўйинда ўзларини кўрсатса ажаб эмас. Жанубий Корея эса охирги турни кимсан амалдаги жаҳон чемпиони Германияга қарши ўтказади. Агар кореяликлар немисларнинг оёғидан тортиб қолишни уддалай олса, Германия ҳатто гуруҳдан чиқа олмай қолиши мумкин.


ЖЧ-2018да Осиё жамоалари қайд этган натижалар:
1-тур
14 июнь. Россия - Саудия Арабистони 5:0
15 июнь. Марокаш - Эрон 0:1
16 июнь. Франция - Австралия 2:1
18 июнь. Швеция - Жанубий Корея 1:0
19 июнь. Колумбия - Япония 1:2

2-тур
20 июнь. Уругвай - Саудия Арабистони 1:0
20 июнь. Эрон - Испания 0:1
21 июнь. Дания - Австралия 1:1
23 июнь. Жанубий Корея - Мексика 1:2
24 июнь. Япония - Сенегал 2:2

3-тур учрашувлари
25 июнь. 19:00. Саудия Арабистони - Миср
25 июнь. 23:00. Эрон - Португалия
26 июнь. 19:00 Австралия - Перу
27 июнь. 19:00. Жанубий Корея - Германия
28 июнь. 19:00. Япония - Польша

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика