UZ

Сўнгги янгиликлар

11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  4 10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   4 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  5 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  7 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   0 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  4 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   1 02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  7 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  5 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  35 02:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" охирги дақиқалардаги гол эвазига камбэк қилаёзган "Атлетико"ни таслим этди. ПСЖ ва "Интер" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди  30 00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  1

ЖЧ-2018. Карлуш Кейруш: "Эрон Марокашни мағлуб эта олади" Янгиликлар

ЖЧ-2018. Карлуш Кейруш: "Эрон Марокашни мағлуб эта олади"

Бугун Эрон терма жамоаси жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлайди.

Форслар 1-турда Африка вакили Марокашга қарши баҳс олиб боришади. Ўйин Санкт Петербургдаги 67 минг томошабинга мўлжалланган стадионда бўлиб ўтади. Ўз тарихида бешинчи бор мундиалда иштирок этаётган Эрон бунгача бирор марта гуруҳдан чиқа олмаган.

Ўйиндан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида Эрон термаси устози Карлуш Кейруш қуйидаги фикрларни билдирди:

- "Биринчи ўйин ҳар доим муҳим. Ўйлайманки, иккала жамоа ҳам чиройли ўйин кўрсатиб беради. Ҳам бизда, ҳам Марокашда ажойиб футболчилар бор. Жаҳон чемпионатида иштирок этар экансан, сенда албатта босим ва ҳаяжон бўлади. Бироқ буни тез енгиб ўтиш лозим. Футболда энг яхши тиббиёт бу ғалаба қозониш, шундай экан биз ҳам уч очкони қўлга киритишга уриниб кўрамиз".

- "Марокаш кучли, лекин биз ҳам улардан қолишмаймиз. Эрон ҳаракат қилса бемалол бу жамоани мағлуб эта олади. Биз ўз имкониятларимизни тўлиқ намойиш этишни хоҳлаймиз, шунинг учун ҳам бу ерга келганмиз. Шогирдларим ўйинга тайёр ва ҳамма майдонга тушишни сабрсизлик билан кутмоқда. Менинг режам оддий: аввал ҳимояланиб кейин ҳужумга ўтамиз".

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика