ЖЧ-2018 гуруҳ босқичининг энг яхши футболчилари
29 июн 2018 19:30
Янгиликлар
Бугун эътиборингизга гуруҳ босқичида ўзини кўрсата олган омадлилар рамзий термасини тақдим этамиз.
Каспер Шмайхель, Дания
Отасининг ишини давом эттириб келаётган Каспер учта ўйинда битта гол — австралияликларнинг пенальтидан урган зарбасини ўтказиб юборди, холос. Биринчи турда, Перуга қарши учрашувда жуда яхши ўйнади. Франция билан бўлган баҳсда эса улар гол уришларига имкон бермади. Ҳаттоки, Фекир томонидан йўлланган жуда хавфли зарбани ҳам қайтара олди. Ҳозирда унинг ҳисобида 13та сейв бор.
Диего Годин, Уругвай
Годин учта ўйинни ҳам ажойиб тарзда якунлади ва битта ҳам гол ўтказмасликда жамоасига ёрдам берди. Айниқса, Россия термасига қарши баҳсда яхши иштирок этди. Ўйин сўнггида эса учинчи голга ҳаммуаллифлик қидди.
Жон Стоунс, Англия
Бу ерда марказий ҳимоячи нафақат ишончли ҳаракатлари, балки кўп гол уриши билан ҳам мақтаниши мумкин. Панамага қарши ўйинда дубль қилган. Бундан ташқари, айнан унинг кучли зарбасини дарвозабон қайтарганидан сўнг, Кейн гол урган.
Андреас Гранквист, Швеция
У ҳақиқий сардор. Ҳимояни мустаҳкамлади ва қийин вазиятларда шерикларини ортидан эргаштириб, уларни бу ҳолатдан олиб чиқиб кетди. Пенальтидан 2 мартта гол урди. Унинг жамоаси Жанубий Корея билан бўлган ўйинда ғалаба қозонди. Швецияликлар Мексика термаси билан ўтган учрашувда 3 маротаба гол уриб, яна бир зафар қучишди.
Лука Модрич, Хорватия
Хорватиянинг ажойиб сардори Лука Модрич марказдан туриб жамоани бошқарди ва ажойиб узатмалар берди. Биринчи ўйинда нигерияликлар дарвозасини ишғол этган бўлса, иккинчи — Аргентинага қарши баҳсда ажойиб голи билан энг яхши ўйинчилардан бири эканини исботлади.
Эден Азар, Бельгия
Балки, Азар ҳозирча жиддий рақиб ва топ-ҳимоячилар билан тўқнаш келмагандир. Аммо, “Челси” ярим ҳимоячиси ўз ишини аъло даражада бажарганини инкор этолмаймиз. Панама термасига қарши баҳсда Лукакуга голли узатма берган бўлса, Тунис билан бўлган учрашувда дубль қилишга эришди. Сўнгги турда эса хотиржам дам олди ва энди плей-офф баҳсига тайёрланмоқда.
Денис Черишев, Россия
Фикримизча, бу йилги мундиалда кўпчилик Денисни ўзига қайта кашф қилди. Саудия Арабистонига қарши баҳсда Алан Дзагоевнинг кутилмаганда орттириб олган жароҳати сабаб майдонга тушган Денис иккита ажойиб гол уришга эришди. Миср билан ўтган ҳал қилувчи ўйинда яна битта гол ургаидан сўнг, ФИФА уни энг яхши ярим ҳимоячилар қаторига қўшиб қўйди.
Филиппе Коутиньо, Бразилия
Коутиньо Неймарга қараганда, анча яхши ва самарали ҳаракатланмоқда. У Швейцарияга қарши учрашувда ажойиб зарбаси билан дарвозанинг «тўққиз»лигини нишонга олиб, ҳисобни очди. Коста-Рика билан бўлган баҳсда ҳам рақиб дарвозасини ишғол этди.
Харри Кейн, Англия
Англиялик супер бомбардир бу йил илк маротаба Жаҳон Чемпионатида қатнашмоқда. Англия Чемпионатида эришган мақомига халқаро турнирда ҳам қайд этмоқда. Кейн Тунис дарвозасини икки марта, Панама дарвозасини эса 3 маротаба ишғол қилди.
Криштиану Роналду, Португалия
Гуруҳ босқичидаги Эронга қарши ўйинга Роналдуга бироз омадсиз келди. Аммо, аввалги икки баҳсда у Португалияни «ботқоқ»дан олиб чиқиб кета олди. Айниқса, Испанияга қарши учрашувда унинг хет-трики таҳсинга лойиқ.
Ромелу Лукаку, Бельгия
Лукаку Панама ва Тунис термаларига қарши ўйинда рақиб жамоа ҳимоясидан “ёриб ўтиб”, ҳар бир ўйинда иккитадан гол уришга эришди. У дунёдаги энг яхши футболчилардан бири эканини яна бир бор исботлай олди. Ромелу тўпурарлар пойгасини ҳам унутиб қўяётгани йўқ ва нафақат жамоавий ютуқ, балки шахсий натижасини ҳам яхшилаб қўйиш ниятида.
Нозима Зарипова таржима қилди
Фикрлар