UZ

Сўнгги янгиликлар

10:04«Жаҳон чемпионатининг саралаш учрашувларига ёш, тажрибасиз ва янги футболчиларни жалб этиб, уларни ўйин услубига мослаштириш учун вақт йўқ, чунки бу жуда мураккаб» - Катанец ОФК расмий сайтига интервю берди  4 09:51Пике «Барселона» бош мураббийлиги учун икки номзодни айтди  0 09:23Англия терма жамоаси Евро-2024 учун либосини тақдим этди  1 09:15Рустам Мирсодиқов 70 ёшда!  1 08:52«Арсенал»нинг яна бир футболчиси термада ўйнашдан бош тортди  4 08:25Стерлинг кечирим сўради  2 07:58«Атлетико»га қарши учрашувда қизил олган Хави нечта ўйинга четлатилиши маълум  0 07:31Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  8 00:30Киммих фаолиятини "Сити", "Ливерпуль", "Арсенал", "Реал" ёки "Барса"да давом эттирмоқчи  2 23:45Гризманн 2017 йилдан бери илк марта Франция терма жамоаси ўйинларини ўтказиб юборади  5 23:10"Ливерпуль" ҳужумчиси март ойида терма жамоасига ёрдам бера олмайди  0 22:47"Ювентус" катта товон пулидан қўрқиб, Аллегри билан хайрлашмоқчи эмас  3 22:09Ўзбекистон Суперкубогида ишлайдиган ҳакамлар номи эълон қилинди  1 21:29Португалия терма жамоаси Евро-2024да фойдаланадиган либослар намойиш этилди  2 21:16Бруну Фернандеш: "Қоидани ўзгартириш керак"  3

ЖЧ-2018. Амалдаги чемпион Германия мундиални мағлубият билан бошлади Янгиликлар

ЖЧ-2018. Амалдаги чемпион Германия мундиални мағлубият билан бошлади

Жаҳон чемпионатининг навбатдаги ўйинида Германия Мексика терма жамоасига қарши баҳс олиб борди.


Германия – Мексика 0:1

17 июнь, 20.00, «Лужники»

Гол
: 0:1 – 35 Лосано.

Германия – Нойер, Боатенг, Платтенхардт (Гомес, 79), Киммих, Хуммельс, Хедира (Ройс, 60), Кроос, Озил, Дракслер, Вернер (Брандт, 86), Мюллер.

Мексика –Очоа, Морено, Айяла, Сальседо, Лайюн, Эррера, Гальярдо, Вела (Альварес, 58), Гуардадо (Маркес, 74), Лосано (Хименес, 66), Эрнандес.

Огоҳлантиришлар: Морено (40), Мюллер (83), Хуммельс (84), Эррера (90).

Германия

Чемпионат Мира. Группа F . 1-тур

17/06/2018, 21:00

1
:
0
Тугади

Мексика

Ирвинг Лосано - 35'

Стадион: Luzhniki, 78011 томошабин

Бош ҳакам: Alireza Faghani

45'
90'
60'  Сами Хедира (Марко Ройс)
79'  Марвин Платтенхардт (Марио Гомес)
83'  Томас Мюллер
84'  Матс Хуммельс
86'  Тимо Вернер (Юлиан Брандт)
35'  Ирвинг Лосано
35'  Хавьер Эрнандес
40'  Эктор Морено
58'  Карлос Вела (Эдсон Альварес)
66'  Ирвинг Лосано (Рауль Хименес)
74'  Андрес Гуардадо (Рафаэль Маркес)
90'  Эктор Эррера



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


90+3. ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ! Германия илк ўйиндаёқ мағлубиятга учради!


90+2. Нойер ҳам олдинга етиб келган. 


90. Иккинчи бўлимдаги тўхталишлар учун уч дақиқа вақт қўшиб берилди. 


90. Эррера огоҳлантирилди.


88. Бранддддттт... Бироз ноаниқ. 


87. Гомес Киммихнинг ҳаводан етказиб берган тўпига боши билан зарба берганди. Аммо, унинг зарбаси ноаниқ бўлди. 


86. Германияликларда ҳам сўнгги ўзгариш. Вернер ўрнига Брандт майдонга тушди.


84. Матс Хуммельс ҳам огоҳлантирилди. 


(Йоахим Лёв жамоасининг омади келмаяпти)


83. Томас Мюллерга сариқ карточка кўрсатилди. 


80. Платтенхардт ўрнига Марио Гомес майдонга тушди. Фойда берармикин?


78. Лайюн олдинга ўтганди. Сал қолганида у жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилиши мумкин эди. Бироқ, тажрибали рақиб ҳимоячилари бунга имкон беришмади.


75. Кроссс... Яна бир хавфли зарба. Бироооз ноаниқ!


72. Гуардадо ўрнига 39 ёшли Рафаэль Маркес майдонга туширилди. Тажрибали футболчи. 


70. Ўйин майдоннинг асосан бир қисмида, аниқроқ қилиб айтадиган бўлса Мексика терма жамоаси дарвозаси жойлашган қисмда кечмоқда. Германияликлар тўлиқ устунликка эгалар. 


68. Ўйиндан суратларни сайтимизнинг ФОТОГАЛЕРЕЯ бўлимида томоша қилишингиз мумкин. 

(Мексикалик мухлиса)

67. Учрашувни "Лужники"да 78 011 томошабин кузатиб бормоқда. 


66. Ўйиндаги ягона гол муаллифи Лозано майдонни тарк этди. Унинг ўрнига баҳсни Рауль Хименес давом эттиради. 


65. Ухххх... Киммихнинг чалқанча услубда берган зарбаси хавфли кўриниш олди. Аммо, лекин, бироқ...


60. Германия таркибида Сами Хедира ўрнига Марк Ройс ўйинни давом эттиради.


58. Мексикаликлар сафида илк ўзгариш. Вела ўрнига Эдсон Алварес ўйинни давом эттиради.


57. Эхххх... Мексика терма жамоаси футболчилари қарши ҳужум уюштиришганди. Иккига икки вазиятда Чичаритога бироз омад етишмади. Акс ҳолда иккинчи голни кўришимиз мумкин эди. 


56. Германияликлар нима учундир ўзларига ўхшашмаяпти. Умуман олганда ўйин ёмон эмас, аммо, уларни самарали якунлаш борасида муаммоларга дуч келишмоқда немислар...


54. Киммихнинг 20 метрлардан берган зарбаси рақибга совға бўлди холос.


51. Германияликлар рақиб жарима майдони ичида ҳам прессинг қўллашга ҳаракат қилишмоқда. 


48. Ўйинни эронлик Алиризо Фағони бошқариб бормоқда. Осиёлик ҳакам. Сиз-у биз эса бошқа бир осиёлик ҳакам ҳақидаги янгиликни кутяпмиз.


47. Платтенхардтнинг зарбаси самарасиз якунланди.


46. Иккинчи тайм бошланди.


Германия мағлуб бўлса сенсация бўладими? Менимча йўқ. Мексикаликларнинг бундай ўйин орқали ғалаба қозониши менимча сенсация ҳисобланмайди. Сиз нима деб ўйлайсиз?


Иккинчи бўлим бошланмоқда. 


ТАНАФФУС!


45+1. Биринчи бўлим якунига етди. 


45. Ҳакам тўхталишлар учун 1 дақиқа вақт қўшиб берди. 


43. Сайтимизнинг телеграмдаги каналида учрашувдаги барча голларни кўриш мумкин: КАНАЛГА ЎТИШ


41. Мексика терма жамоаси яна олдинга бормоқда. 


40. Эктор Морено огоҳлантирилди. 


37. Ана сизга ўйин. Германияликлар жонланишди. 

(Мексикаликлар голни нишонлашмоқда)


35. ГООООЛЛЛЛ!!! Мексика ҳисобни очди! ЛОЗАНОнинг ажойиб ҳаракатлари эвазига гол киритилди. Футболчи жарима майдончаси ичида рақиб ҳимоячисини алдаб Нойернинг яқин бурчагини нишонга олди!


30. Германия ўтган 7та ЖЧни ғалаба билан бошлаган экан. Ҳозирча улар рақиб дарвозаси томон йўл топа олганлари йўқ. Кўрамиз, ҳали гол учун уларда 60 дақиқа вақт бор. 


26. Мексикалик футболчининг навбатдаги тепган тўпи немис посбонининг қўлига бориб тушди. Ўйин темпи бироз пасайгендек бўлди. Аммо, биз ҳали ҳақиқий Германияни кўрганимиз йўқ. 


21. Крооооос! Унинг кутилмаганда берган зарбасини Очоа ушлаб олди. Қойил!


(Медиа трибуна)

15. Ухххх... Сал қолишига сал қолди. Мексикалик футболчи ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйишига оз қолди. 


12. Киммих ўнг қанотдан мексикаликлар дарвозаси томон таҳдид солганди. Бироқ, Очоа ўз ўрнида!

(Германиялик мухлислар ўз суюклиларини қўллаб-қувватлашмоқда)

11. Мексикаликлар бўш келаётганлари йўқ. Эктор Эрреранинг берган зарбасини Нойер ушлаб олди. 


8. Лайюннинг Нойер дарвозаси томон жаримадан берган зарбаси ноаниқ бўлди. 


3. Энди германияликлар олдинга ўтишди. Вернернинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди. Акс ҳолда ҳисоб очилиши мумкин эди. Қандай ўйин-а?!


2. Хавфли вазияттт!!! Мексикаликлар илк дақиқаларданоқ рақиб дарвозаси олдида иккита вазият юзага келтиришди. Ўйин шиддатли бошланди!


1. Ўйин бошланди! Баҳсни Мексика терма жамоаси аъзолари бошлаб беришди! Кузатамиз!


Championat.asia сайти вакиллари айни пайтда "Лужники" стадионида ўйинни кузатиб бормоқдалар. Бу ердаги атмосферани таърифлаб беришга тил ожиз!



Ҳар икки мамлакат давлат мадҳиялари янграмоқда.


Жамоалар майдонга чиқиб келишди.


Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари. "F" гуруҳида амалдаги жаҳон чемпионлари Германия терма жамоасининг мексикалик футболчиларга қарши ўйини бошланмоқда. 

Жамоалар уйинни қуйидаги таркибда бошлашади:

Германия – Нойер, Боатенг, Платтенхардт, Киммих, Хуммельс, Хедира, Кроос, Озил, Дракслер, Вернер, Мюллер.

Мексика – Очоа, Морено, Айяла, Сальседо, Лайюн, Эррера, Гальярдо, Вела, Гуардадо, Лосано, Эрнандес.



Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика