UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  19 22:33Ла Лига. "Реал Мадрид" "Реал Сосьедад"га қарши ўйин учун бошланғич таркибини одатдагидек эрта эълон қилди  8 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  11 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  42 21:14U23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  442 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  5 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  18 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  13 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  1

ЖЧ-2014 финалининг қаҳрамони ҳозир қаерда? Янгиликлар

ЖЧ-2014 финалининг қаҳрамони ҳозир қаерда?

Немис футбол иттифоқи техник директори Маттиас Заммер 2010 йилда уни Германия футболи тарихидаги энг яхши иқтидорлардан бири сифатида тарифлаган.

Марио Гётце ажойиб тезлик, техника, дриблинг ва ўзига нисбатан ўта юқори ишончи туфайли 18 ёшидаёқ дунёнинг энг яхши ёш футболчилари қаторида тилга олинганди. У майдон маркази, ҳар иккала қанотда бир хил ўйнай олишидан ташқари "яширин тўққизлик" вазифасини ҳам аъло даражада бажарар эди.

Марио 2010-13 йилларда ажойиб натижалар қайд этган Юрген Клопп бошчилигидаги "Боруссия"нинг энг муҳим ва ажралмас бўлакларидан бири эди. У 2013 йилнинг ёзида "Бавария"га кўчиб ўтди, аммо Мюнхенда жамоанинг етакчисига айлана билмади. Гётце аксар ҳолатларда Франк Рибери, Арьен Роббен, Томас Мюллер сингари футболчиларга рақобатда ютқазар эди. Шу тариқа унинг фаолиятида пасайиш юзага келди. 

2016 йилда адашганини тан олиб, Дортмундга қайтди. Бироқ, "асаларилар" сафидаги парвози ҳам дастлабкиси каби юксак чиқмади.

Бразилияда ўтказилган мундиал финалида ғалаба голини уриб, Месси ва унинг мухлисларига кўз ёши тўктирган футболчи сўнгги 2 йилда катта саҳнадан бутунлай йўқолиб қолгандек туюлиши мумкин. 

Аммо, у ҳамон майдонда жавлон уришда давом этяпти. 29 ёшли Марио айни пайтда Эйндховеннинг ПСВ клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. У Нидерландия чемпионатининг ўтган мавсумида 18 ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 5 гол ва 6 та самарали узатмани ёздириб қўйди.

"Атлетико"дан "Барселона"га ўтган Арда Туран ҳозир қаерда?

Муаллиф :
Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика