UZ

Сўнгги янгиликлар

12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  0 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  7 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  3 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  0 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  7 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  12 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  4 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0

ЖЧ-2014 финалининг қаҳрамони ҳозир қаерда? Янгиликлар

ЖЧ-2014 финалининг қаҳрамони ҳозир қаерда?

Немис футбол иттифоқи техник директори Маттиас Заммер 2010 йилда уни Германия футболи тарихидаги энг яхши иқтидорлардан бири сифатида тарифлаган.

Марио Гётце ажойиб тезлик, техника, дриблинг ва ўзига нисбатан ўта юқори ишончи туфайли 18 ёшидаёқ дунёнинг энг яхши ёш футболчилари қаторида тилга олинганди. У майдон маркази, ҳар иккала қанотда бир хил ўйнай олишидан ташқари "яширин тўққизлик" вазифасини ҳам аъло даражада бажарар эди.

Марио 2010-13 йилларда ажойиб натижалар қайд этган Юрген Клопп бошчилигидаги "Боруссия"нинг энг муҳим ва ажралмас бўлакларидан бири эди. У 2013 йилнинг ёзида "Бавария"га кўчиб ўтди, аммо Мюнхенда жамоанинг етакчисига айлана билмади. Гётце аксар ҳолатларда Франк Рибери, Арьен Роббен, Томас Мюллер сингари футболчиларга рақобатда ютқазар эди. Шу тариқа унинг фаолиятида пасайиш юзага келди. 

2016 йилда адашганини тан олиб, Дортмундга қайтди. Бироқ, "асаларилар" сафидаги парвози ҳам дастлабкиси каби юксак чиқмади.

Бразилияда ўтказилган мундиал финалида ғалаба голини уриб, Месси ва унинг мухлисларига кўз ёши тўктирган футболчи сўнгги 2 йилда катта саҳнадан бутунлай йўқолиб қолгандек туюлиши мумкин. 

Аммо, у ҳамон майдонда жавлон уришда давом этяпти. 29 ёшли Марио айни пайтда Эйндховеннинг ПСВ клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. У Нидерландия чемпионатининг ўтган мавсумида 18 ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 5 гол ва 6 та самарали узатмани ёздириб қўйди.

"Атлетико"дан "Барселона"га ўтган Арда Туран ҳозир қаерда?

Муаллиф :
Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика