UZ

Сўнгги янгиликлар

14:45U-23 Осиё кубоги. Малайзия бош мураббийи: "Ўзбекистонни ютиш учун энг зўр ўйинимизни намойиш этишимиз шарт"  0 14:32"Барселона"? Йўқ, мен ўсишни истайман"  4 14:05U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди"  7 13:45Ўзбекистон Суперкубогига "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилади  1 13:24Футзал. Ўзбекистон Австралияга қарши баҳсда оқ либосларда ҳаракат қилади  2 13:06Аббосбек Файзуллаев РПЛ рамзий терма жамоасидан ўрин олди  8 12:37Эшитдик-да! Ўзбекистон кубоги 2-турининг камида 4 та ўйинида VAR ишлайди  6 12:14"Милан» "Фулхэм" ҳимоячиси учун курашишга тайёр  3 11:30"Барселона" АПЛ клубининг Рафинья бўйича 60 миллионлик таклифини рад этди  4 11:12“Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа  28 10:48«Байер» ёзда бир нафар етакчисини сотади. Нега?  2 10:00Sofascore. Ҳожимат Эркиновнинг кечаги ҳаракатлари неча баҳога баҳоланди?  0 09:37Ўзбекистон кубоги. ОКМК "Арал академия"ни ўз майдонида қабул қилади  3 09:14«Бу шармандалик». Почеттино «Челси» футболчилари пенальти тепиш учун кечган жанжал ҳақида гапирди  17 08:50Ўзбекистон ОТЖ сардори Осиё кубогига тайёргарлик ҳақида фикр билдирди  16

Жазо беришдан осони йўқ Янгиликлар

Жазо беришдан осони йўқ

Нафақат футбол, балки бошқа соҳаларда ҳам қилмиши учун жазо бериш энг осон йўл бўлиб қолди.

Ҳайдовчи йўл ҳаракат қоидасини буздими - жазо, ўқитувчи дарс ўтмадими - жазо, ходим ишга кечикиб келдими - жазо. Футболда ҳам шу: мухлис нарса отдими ёки майдонга тушиб кетдими - жазо. Жазо эса шу: стадионни нечтадир ўйинга дисквалификация қилиш, яъни бўлажак ўйин(лар)ни томошабинларсиз ўтказиш. 

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашувида рўй берган ҳолатни ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси кўриб чиқиши аниқ эди. Бугун қўмита қарори чиқди ва "Навбаҳор" клуби навбатдаги иккита уй учрашувини томошабинларсиз ўтказадиган бўлди.

Жазога эътироз борми? Йўқ. Чунки кўп ҳолларда бу воқеадан кейин стадион қанчадир муддатга дисквалификация қилинади. Европада ҳам бундай воқеалар рўй берган. Лекин шу ўринда савол туғилади? Стадионда нохуш воқеалар бўлмаслиги ҳам мумкин эдими? Мумкин эди, агар ҳаммаси жиддий назорат остида бўлганида. 

Энди бир ўйлаб кўрайлик, тартибсизлик нимадан чиқди? Рақиб "Пахтакор" бўлгани учунми ёки "Навбаҳор" ўз майдонида ютқазиб қўйгани учунми? Тўғри тушунамиз, "Пахтакор" "Навбаҳор" учун принципал рақиб ҳисобланади, лекин шундай ўйлаган тақдирда унда Наманганда ҳар йил нимадир бўлиши керак эди. "Навбаҳор" ютқазиб қўйгани учун десак, бу жамоа 1-турда ҳам ўз майдонида мағлуб бўлди, лекин унда жанжал чиқмади. 

Демак, бу ўйинда мухлисларнинг асабий бўлишига қандайдир омиллар сабаб бўлган бўлиши керак. Ҳозир энг катта омил сифатида учрашувнинг охирида пенальти белгилангани айтиляпти. Буни инкор этиб бўлмайди. Қоида 83-дақиқада бузилди ва ҳакам қоида бузилмади деб ўйинни эттирди, кейин унга VAR орқали такрорий вазиятни кўр деган сигнал келди. Лекин сигнал келди дегани - бориб ўша ҳолатни қайтадан кўр дегани эмас. Барибир якуний қарор ҳакамнинг ўзида қолади: хоҳласа бориб кўради, хоҳламаса йўқ. 

Бош ҳакамнинг VAR орқали вазиятни кўриб якуний қарор чиқаришига 6 дақиқа кетди. Тўғриси, мен бунча кўп вақт кетганини ҳали кўрмаганман. Якуний қарор эса пенальти белгилаш бўлди. Жаҳон футболида ҳам кўряпмиз, ҳакамлар ВАРга ишониб ҳам хато қилишяпти. Агар ўша вазиятда ЎФА Ҳакамлар қўмитаси бош ҳакам ВАР орқали тўғри қарорга келди деб ҳисобласа, унда битта вазиятни 6 дақиқа кўргани учун жазолаши керак бўлади. 

Энди ўйиндан кейинги тартибсизлик ҳақида. Темп юқори бўлишини ҳамма биларди, лекин шуни ҳисобга олиб ўйиндан бир кун олдин митинг ўтказилдими? Бу энди учрашув комиссарига бериладиган савол. ОЧЛ баҳсларидан бир кун олдин митинг ташкил қилинади, нима учун? Ўйин билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал қилиб олиш учун. Агар митинг ўтказилганида комиссар ҳар икки клуб вакиллари, шаҳар милиция хизмати бошлиғи, фан-клуб етакчиларини бир жойга йиғиб кўпгина масалаларни ҳал қилиб олса бўларди.

Ҳакам VAR олдига келиб такрорий вазиятни кўраётганида жуда кўпчилик уни ўраб олганди. Хўш, бу одамлар кимлар? Футболчиларми, мураббийларми, клуб ходимларими, милициями, журналистларми, мухлисларми - умуман шунча одам қаердан келди? Бизга маълум бўлишича, бош ҳакам монитор олдига келганида унинг атрофида ҳеч ким бўлиши керак эмас. Фақат ўйинни тасвирга олаётган бир нафар камерачига рухсат берилади, холос. 

Лекин "Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашувида кўрдикки, ҳакамни ҳамма ўраб олганди. Айтайлик, ўша вазиятда ҳакам такрорий вазиятни кўрмасдан, олдин ҳаммани узоқлаштириб токи одамлар ўз жойларига қайтмагунча мониторга қарамасликка ҳаққи бормиди? Масалан, шундай қилиши ҳам мумкин эди, балки шунда мониторга тикилиш 6 дақиқани олмаган бўларди.

Жамоалар кийим алмаштириш хонаси яқинида ўйинга алоқаси бўлмаган кишиларнинг юриши ҳам ортиқча. Агар янаям катта жанжал чиқса нима бўларди? Ўйинни бехавотир ўтказишга ким жавобгар деган савол ҳам юзага келади. Шахсан мен бу ўринда фақат "Навбаҳор"ни айбдор қилиб кўрсатишларига қаршиман. Чунки ўйинни яхши савияда ўтказиш фақат мезбон жамоага боғлиқ эмас.

Мухлислар маданиятли бўлсин деймиз, лекин мухлисларни маданиятга чақирувчи нимадир иш қилинадими? Ҳеч суҳбатлар, учрашувлар ўтказилдими, мухлислар ўйин пайтида ўзларини тутишига доир қўлланмалар чоп этилганми, уларга тарқатилдими? Бизнингча, буларнинг ҳеч бири амалга оширилгани йўқ. Биз ундан кўра стадионни "жазолаб" осон йўлни танлаймиз, иккита ўйинни томошабинларсиз ўтказса яхши-да, ҳарқалай бошоғриғи камаяди.

Мана шу каби хунук ҳолатлар бўлмаслиги ҳам мумкин эди-ку. Наҳотки ўтган йилги "Нефтчи" - "Турон" ўйинидан ҳеч ким хулоса чиқармаган бўлса? Нима учун Осиё чемпионлар лигасида бундай ҳолат кузатилмайди? Нима учун "Ал Ҳилол"нинг 50 минглик стадионида тартибсизлик юзага келмайди? Чунки у ерда мухлислар билан доим ишлаб келинади. У ерда комиссарнинг гапини ҳеч ким икки қилмайди.

Бизда эса ҳакамни ҳамма ўраб олганидан маълум, ПФЛнинг бейжик чиқариб назоратни қўлга олишга ҳаракат қилаётгани иш бермаяпти. Демак, ҳолатга бошқача ёндашиш талаб этилади. Мулоҳаза охирида шуни айтмоқчимиз, жазолашдан олдин нохуш воқеалар бўлмаслигининг олдини олайлик. ЎФА ва ПФЛ бу борада клублар ва мухлислар билан ишлаб, керакли қўлланмаларни бериши лозим. Агар шунда ҳам вазият ўзгармай қолаверса, унда энг охирги йўл жазо бериш қолади.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика