

Олдинроқ, габонлик футболчи "Штутгарт"га қарши Бундеслиганинг 12-тур учрашуви (1:2) қайдномасига киритилмаган эди. Клуб раҳбарияти футболчи машғулотга кеч келгани учун уни жазолашга қарор қилди. Обамейянг 14:00да бошланиши керак бўлган машғулотга, 14:20да етиб келди.
"Жамоада ҳамма учун тенг бўлган қоидалар бўлиши лозим. Қарорни бош мураббийи қабул қилиши керак. Обамейянг аввалгидек яхши йигит. У "Тоттенхэм"га қарши баҳсда таркибга қайтади. Аммо кўрганингиздек у жамоадаги ўзгача футболчи эмас, хатто у ҳам жазоланади.
Гап футболчининг сотилиши ҳақида кетмаяпти - бу аҳмоқлик бўларди. Аммо жамоада қоидалар бор. Бу худди оиладек. Обамейянг бизнинг футболчи ва шундай бўлиб қолади" - дейди Ватцке.



