UZ

Сўнгги янгиликлар

13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  3 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  0 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  9 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  4 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  1 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  7 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  13 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  5 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6

Жавоҳир Соҳибов: “Пахтакор” билан қайд этилган дуранг кейинги ўйинларга руҳан ёрдам бериши аниқ” Янгиликлар

Жавоҳир Соҳибов: “Пахтакор” билан қайд этилган дуранг кейинги ўйинларга руҳан ёрдам бериши аниқ”

Жорий мавсум Ўзбекистон Суперлигасида йўқотишларсиз иштирок этиб келаётган Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси куни-кеча Яйпан шаҳрида қимматли икки очкони бой берди.

Маҳаллий “Турон” жамоасига қарши кечган баҳсда “шерлар” 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Эътиборлиси “Пахтакор” дарвозасига жавоб тўпини ўз вақтида “шерлар” сафида порлаб чиққан иқтидорли ярим ҳимоячи Жавоҳир Соҳибов киритди. Марказий ярим ҳимоячи “Турон” – “Пахтакор” учрашувида захирадан майдонга тушган бўлсада, ўзини ижобий томондан кўрсатиб, мезбонларнинг ўйинини кучайтира олди. Натижада Соҳибов сайтимиз ижодкорлари томонидан тузилган рамзий терма жамоадан ўрин олди. Шу муносабат билан Жавоҳирни суҳбатга чорладик.

- Жавоҳир, жамоангиз Суперлиганинг навбатдаги турида ўз майдонида “Пахтакор” билан дуранг қайд этди. Буни ижобий қабул қилган бўлсанглар керак?
- Албатта, “Пахтакор”дек мамлакатимизнинг амалдаги чемпионига қарши дуранг натижа ҳам ёмон эмас деб ҳисоблайман. Умид қиламанки, ушбу қайд этилган дуранг натижаси кейинги муҳим ўйинларимизда бизга руҳан далда беради.

- Турнир жадвалига эътибор қаратадиган бўлсак, “Пахтакор” чемпионат пешқадами, “Турон” эса яққол аутсайдер эканини кўрамиз. Айтингчи дуранг натижаси ниманинг эвазига қўлга киритилди?
- Ўйиндан олдин бу нарсага эътибор бермасдан, диққатимизни ўйинга қаратгандик. Ҳар бир жамоа билан ўйнаш мумкинлигини яхши англаб майдонга тушдик. Футболчиларда иштиёқ юқори эди. Қолаверса мураббий томонидан берилган кўрсатмаларни бекаму-кўст бажаришга интилдик. Бундан ташқари дарвозабонимиз ҳам жуда яхши ўйин намойиш этиб, бир неча бор жамоамизни муқаррар голлардан қутқариб қолганини алоҳида такидлаб ўтган бўлардим.


 


- Яхши биламиз, “Пахтакор” футбол клуби тарбияланувчиси ҳисобланасиз. Бундан бир неча йиллар аввал ушбу жамоа таркибида ўйнаб, хатто терма жамоа даражасига кўтарилгансиз. Собиқ жамоангизга қарши мураббийлар сизни захирадан майдонга туширди. Майдонга тушаётганингизда хаёлингиздан нималар ўтди?
- Юзага келган имкониятдан унумли фойдаланишни, ўзимга билдирилган ишончни тўлиқ оқлаш учун бор кучимни сарфлашим кераклигини ўйладим. Яратганга шукур, омадим келиб гол урдим ва бу орқали жамоамга фойда келтирдим. Бундан хурсандман.Насиб қилса кейинги учрашувларда ҳам фақат олдинга интилиб, “Турон”ни юқори поғоналарга кўтарамиз.

- championat.asia сайтининг талқинига кўра турнинг рамзий терма жамоасидан ўрин олдингиз. Шахсан ўзингизни “Пахтакор”га қарши кўрсатган ўйинингиздан қанчалик кўнглингиз тўлди?
- Сайт ходимларининг бундай эътиборидан жуда хурсанд бўлдим. Тўғриси, рамзий терма жамоага киришимни кутмагандим. Бундай эътироф менга кейинги ўйинларда қўшимча куч бағишлайди. Кўрсатган ўйинимга келадиган бўлсам, 70-80 фоизга қониқдим. Худо хоҳласа ёрқин ўйинларим ҳали олдинда.

- Бу йил “Турон”да бошланғич таркибда кўп ҳам ўйнамаяпсиз. Бу нима билан боғлиқ? Мураббийнинг қарорими ёки спорт формангиз ҳозирча талаб даражасда эмасми?
- Айни дамда спорт формам кўнгилдагидек дея оламан. Менимча захирада қолиб кетишим мураббийнинг қарори билан боғлиқ бўлса керак. Бундан ташқари “Насаф”га қарши ўйинни соғлигим билан боғлиқ муаммо туфайли ўтказиб юборишга мажбур бўлдим.

- Жамоадаги рақобат тўғрисида нима дейсиз?
- “Турон”да соғлом рақобат ҳукмронлик қилмоқда. Айнан мен ўйнайдиган чизиқда тажрибали футболчилар бор. Фозил Мусаев, Музаффар Музаффаров ва Даврон Умиров сингари ўйинчилар билан рақобат қиляпман. Рақобатни бўлгани яхши. Ўсиш бўлади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика