UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45"Ливерпуль" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:45Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  3 19:19"Челси" ва "Атлетико" "Атланта Юнайтед" ўйинчисига даъвогар  1 19:00Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 0:0 (Матнли трансляция)  1 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  9 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  8

Жавоҳир Соҳибов: “Пахтакор” билан қайд этилган дуранг кейинги ўйинларга руҳан ёрдам бериши аниқ” Янгиликлар

Жавоҳир Соҳибов: “Пахтакор” билан қайд этилган дуранг кейинги ўйинларга руҳан ёрдам бериши аниқ”

Жорий мавсум Ўзбекистон Суперлигасида йўқотишларсиз иштирок этиб келаётган Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси куни-кеча Яйпан шаҳрида қимматли икки очкони бой берди.

Маҳаллий “Турон” жамоасига қарши кечган баҳсда “шерлар” 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Эътиборлиси “Пахтакор” дарвозасига жавоб тўпини ўз вақтида “шерлар” сафида порлаб чиққан иқтидорли ярим ҳимоячи Жавоҳир Соҳибов киритди. Марказий ярим ҳимоячи “Турон” – “Пахтакор” учрашувида захирадан майдонга тушган бўлсада, ўзини ижобий томондан кўрсатиб, мезбонларнинг ўйинини кучайтира олди. Натижада Соҳибов сайтимиз ижодкорлари томонидан тузилган рамзий терма жамоадан ўрин олди. Шу муносабат билан Жавоҳирни суҳбатга чорладик.

- Жавоҳир, жамоангиз Суперлиганинг навбатдаги турида ўз майдонида “Пахтакор” билан дуранг қайд этди. Буни ижобий қабул қилган бўлсанглар керак?
- Албатта, “Пахтакор”дек мамлакатимизнинг амалдаги чемпионига қарши дуранг натижа ҳам ёмон эмас деб ҳисоблайман. Умид қиламанки, ушбу қайд этилган дуранг натижаси кейинги муҳим ўйинларимизда бизга руҳан далда беради.

- Турнир жадвалига эътибор қаратадиган бўлсак, “Пахтакор” чемпионат пешқадами, “Турон” эса яққол аутсайдер эканини кўрамиз. Айтингчи дуранг натижаси ниманинг эвазига қўлга киритилди?
- Ўйиндан олдин бу нарсага эътибор бермасдан, диққатимизни ўйинга қаратгандик. Ҳар бир жамоа билан ўйнаш мумкинлигини яхши англаб майдонга тушдик. Футболчиларда иштиёқ юқори эди. Қолаверса мураббий томонидан берилган кўрсатмаларни бекаму-кўст бажаришга интилдик. Бундан ташқари дарвозабонимиз ҳам жуда яхши ўйин намойиш этиб, бир неча бор жамоамизни муқаррар голлардан қутқариб қолганини алоҳида такидлаб ўтган бўлардим.


 


- Яхши биламиз, “Пахтакор” футбол клуби тарбияланувчиси ҳисобланасиз. Бундан бир неча йиллар аввал ушбу жамоа таркибида ўйнаб, хатто терма жамоа даражасига кўтарилгансиз. Собиқ жамоангизга қарши мураббийлар сизни захирадан майдонга туширди. Майдонга тушаётганингизда хаёлингиздан нималар ўтди?
- Юзага келган имкониятдан унумли фойдаланишни, ўзимга билдирилган ишончни тўлиқ оқлаш учун бор кучимни сарфлашим кераклигини ўйладим. Яратганга шукур, омадим келиб гол урдим ва бу орқали жамоамга фойда келтирдим. Бундан хурсандман.Насиб қилса кейинги учрашувларда ҳам фақат олдинга интилиб, “Турон”ни юқори поғоналарга кўтарамиз.

- championat.asia сайтининг талқинига кўра турнинг рамзий терма жамоасидан ўрин олдингиз. Шахсан ўзингизни “Пахтакор”га қарши кўрсатган ўйинингиздан қанчалик кўнглингиз тўлди?
- Сайт ходимларининг бундай эътиборидан жуда хурсанд бўлдим. Тўғриси, рамзий терма жамоага киришимни кутмагандим. Бундай эътироф менга кейинги ўйинларда қўшимча куч бағишлайди. Кўрсатган ўйинимга келадиган бўлсам, 70-80 фоизга қониқдим. Худо хоҳласа ёрқин ўйинларим ҳали олдинда.

- Бу йил “Турон”да бошланғич таркибда кўп ҳам ўйнамаяпсиз. Бу нима билан боғлиқ? Мураббийнинг қарорими ёки спорт формангиз ҳозирча талаб даражасда эмасми?
- Айни дамда спорт формам кўнгилдагидек дея оламан. Менимча захирада қолиб кетишим мураббийнинг қарори билан боғлиқ бўлса керак. Бундан ташқари “Насаф”га қарши ўйинни соғлигим билан боғлиқ муаммо туфайли ўтказиб юборишга мажбур бўлдим.

- Жамоадаги рақобат тўғрисида нима дейсиз?
- “Турон”да соғлом рақобат ҳукмронлик қилмоқда. Айнан мен ўйнайдиган чизиқда тажрибали футболчилар бор. Фозил Мусаев, Музаффар Музаффаров ва Даврон Умиров сингари ўйинчилар билан рақобат қиляпман. Рақобатни бўлгани яхши. Ўсиш бўлади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика