UZ

Сўнгги янгиликлар

04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  44 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  7 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  12 22:46Ямал тепган тўп дарвозага кирганмиди? Лунин жавоб берди  26 22:08U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  15 21:51U-23 Осиё кубоги. Мезбон Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда!  22 21:39Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  6 21:14Биласизми? Роналду кунига беш маҳал ухлайди  16 20:48U-16 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Озарбайжонни мағлуб этди  3 20:20“Ордабаси” машғулотига номаълум шахслар ташриф буюриб, клубга ким хўжайин эканлигини кўрсатмоқчи бўлишди  13 20:01Карло Анчелотти Куртуа "Кадис"га қарши майдонга тушиши мумкинлигини тасдиқлади  3

Жавоҳир Сидиқов: "Ҳаракатларимдан кўнглим тўлмади" Янгиликлар

Жавоҳир Сидиқов: "Ҳаракатларимдан кўнглим тўлмади"

Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жавоҳир Сидиқов Қатарга қарши бўлиб ўтган ўртоқлик учрашуви (2:0) ҳақида фикр билдирди.

- Қатарнинг деярли ҳар бир ёшдаги терма жамоасига қарши ўйнаганмиз. Феликс Санчес (бош мураббий) кўп йиллардан бери Қатарнинг турли ёшдаги терма жамоаларида ишлаб келмоқда. Бугун кучли жамоага қарши ўйнадик дея оламан. Баҳсга тўғри тайёргарлик кўрганимиз ва мураббийнинг кўрсатмаларининг бажарганимиз ушбу учрашувдаги ғалабамизнинг асосий омили бўлди деб ўйлайман.


- Қатарга қарши баҳс олдидан Эктор Купер олдингизга қандай вазифа қўйди?
- Бош мураббий бу учрашувда тўпни йўқотишдан, босимдан қўрқмасдан, бор маҳоратингни, имкониятинги кўрсат, ушбу баҳс сен учун катта имконият деди. Шу гапнинг ўзи профессионал футболчига етарли деб ўйлайман.

- Ўз ўйинингизга қандай баҳо берасиз?
- Биринчи марта Ўзбекистон терма жамоасининг Тошкентда ўтказган ўйинида асосий таркибда майдонга тушдим. Тўғрисини айтсам, ҳаракатларимдан кўнглим тўлмади.

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика