UZ

Сўнгги янгиликлар

08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  3 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  6 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  2

Жавоҳир Расулов: “Ўзимга қолса “Нефтчи”да қолиб жамоага ёрдам берарадим. Лекин...” Янгиликлар

Жавоҳир Расулов: “Ўзимга қолса “Нефтчи”да қолиб жамоага ёрдам берарадим. Лекин...”

Хабарингиз бор, бу йил “Нефтчи” жамоасида эътиборга молик ўзгаришлар юз бермоқда.

Янги мураббийлар штаби таркибни кучайтириш мақсадида Суперлигада ўйнаб келаётган футболчиларни таклиф этмоқда. Ўтган йили жамоа сафида харакат қилган кўплаб йигитларга эса жавоб бериб юборилди. “Нефтчи” шарафини узоқ йиллардан буён ҳимоя қилиб келаётган Жавоҳир Расулов ҳам эндиликда ўзига янги жамоа топадиган бўлди. Мухлисларга яхши маълумки, Расулов фарғоналикларни қайси мураббий бошқармасин доимо асосий таркибда харакат қилиб келарди. Аммо у энди Илҳом Мўминжоновнинг қарашларига мос тушмади. Хўш, Жавоҳирнинг эндиги режалари қандай? Олдида қандай йўл турганлигини билиш мақсадида футболчининг ўзи билан суҳбатлашдик.

- Жавоҳир, суҳбатимизни ортда қолган мавсумдан бошласак. 2020 йилда Нефтчи Суперлигага қайтишига деярли бир қадам қолганида, воқеалар ривожи умуман аксинча тус олди. Буни қандай изоҳлаган бўлардингиз?
- Ортда қолган мавсум биз учун жуда ҳам аламли тарзда якунланди. Ҳозир бўлиб ўтган ишларни ўйлаб, таҳлил қилиб, ўзимга келишим қийин бўляпти. 2020 йилги чемпионатни кўтаринки руҳда бошлагандик. Деярли чемпионат охирига қадар карвонбошчиликни ҳеч бир жамоага бермасдан келдик. Биз футболчлар ҳам “Нефтчи”нинг ашаддий мухлислари қатори Суперлигага қайтаришни жуда истагандик. Бироқ қайсидир ўйинда омадимиз чопмади. Яна айрим учрашувларда ўзимизнинг йўл қўйган хатоларимиз эвазига қимматли очколарни йўқотдик. Сафарда “Динамо” ва “Турон”ни мағлуб этиб қайтганимиз ҳам кейинчалик ўз уйимиздаги баҳсда зараримизга ишлади. Кучимизга ортиқча ишониб, ўзимизни бўшаштириб юбордик шекилли. Энди йўл қўйган хатоларни келгусида такрорламасдан, ундан тўғри хулоса чиқариб олиш муҳимдир.

- Ўз вақтида Суперлигада барқарор ўйин намойиш этиб, Ўзбекистон олимпия терма жамоасига мунтазам равишда чақирув олгансиз. Лекин кейинчалик фаолиятингизда кескин пасайиш бўлганини кўряпмиз. Бунга сабаб нима?
- Бунга кўпроқ жарохат ўз таъсирини ўтказди деб ўйлеман. 2017 йилги мавсумнинг иккинчи қисмида “Сўғёдина”га қарши баҳсда жарохатга йўлиқдим. Ўша пайтда бунга аҳамият бермасдан, ўйинни давом эттирдим. Кейинчалик оёғимдаги жарохат жиддий бўлиб чиқди. Ёдингизда бўлса, “Нефтчи”ни ўша даврда Вадим Абрамов бошқарарди. Хуллас, тажрибали шифокорларнинг тавсиясига биноан, оёғимни Россия давлатининг Москва шаҳрида операция қилдириб қайтдим. Шундан сўнг деярли бир йил майдон ташқарисида қолиб кетдим. 2018 йилни тиакланиш билан ўткздим. У пайтларда жамоадаошларим ва мухлислар мени қўллаб-қувватлаб турди. Қолаверса жамоамиз шифокрлари Муҳиддин ака Мирзаев ва Руслан Исхақов ҳам мендан хабар олиб туришди. Бунинг учун оғир кунларимда мени қўллаб-қувватлаган инсонларга миннатдорчилик билдираман. Оёғимдаги жарохат буткул тузалиб, сафга қайтганимдан кейин Суперлига ва ПРО-Лига клубларидан таклифлар бўлди. Лекин ўша пайтда “Нефтчи”да қолиб, қадрдон жамоамни кучлилар сафига қайтишида ёрдам беришга қарор қилгандим. Чунки мен учун қадрли бўлган клубни қийин вазиятда ташлаб кетгим келмаганди.



- Бу йил “Нефтчи”да эътиборга молик ўзгаришлар юз бермоқда. Бунгача жамоа шарафини ҳимоя қилганларнинг кўпчилиги билан хайрлашилди. Уларнинг орасида сиз ҳам борсиз. Нефтчидан кетиш ўзингизни қарорингизми ёки мураббийними?
- “Нефтчи”да бўлаётган ўзгаришларни кўриб очиғи одамни қувонгиси келади. Кетма-кет икки йил Суперлигага чиқа олмаган жамоада бундай ўзгаришлар бўлишини табиий хол сифатида қабул қилдим. “Нефтчи”дек шонли тарихга эга клубга ПРО-Лигада юриш ярашмайди. Қадрдон жамоамдан кетиш бош мураббийнинг қарори бўлди. Балки унинг қарашларига тўғри келмагандирман.. Ўзимга қолса яна “Нефтчи”да қолиб, жамоага астойдил ёрдам бериш орқали Суперлигага қайтишида ўз ҳиссамни қўшган бўлардим. Очиғини айтганда, менку майли. Лекин жамоанинг содиқ футболчиси, узоқ йиллик сардори Мансур Саидов янги мураббйилар штабининг режаларидан ўрин олмасдан, четда қолииб кетди. Бундай жонкуяр ва садоқатли, майдонда жонини бериб ўйнайдиган футболчини Суперлигадан хам қидириб топиш қийин.

- Жамоалар янги мавсумга тайёргарликни бошлаган бўлсада, Сизни ҳеч бир клуб йиғинида кўрмаяпмиз. Кейинги режаларингиз нималардан иборат?
- Яширмайман ҳозирча ҳеч бир клубдан чорлов бўлгани йўқ. Шунинг учун ўзим якка тартибда шуғулланиб турибман. Ўтган мавсум якунига етганидан кейин Суперлигадан 2та, ПРО-Лигадан яна 2та жамоадан таклиф бўлганди. Лекин ўша пайт у жамоаларга “Нефтчи” қоламан ва қачонки жамоа Суперлигага чиқса кейин хотиржам муҳитни ўзгартириш хақида ўйлаб кўришимни айтиб, рад этгандим. Ўтган мавсум бошида ҳам менга “Машъал” ва “Турон” жамоаларидан жиддий қизиқиш бўлганди. Хатто молиявий томондан анчагина қулай шароитларни таклиф қилишганди. Фурсатдан фойдаланиб, ушбу жамоаларга таклиф учун миннатдорчилик билдираман ва 2021 йил Суперлигадаги иштирокига омад тилаб қоламан.

- Суперлиганинг кўплаб жамоалари ўзининг ёш футболчиларига асосий таркибдан имконият бериб, ишонч билдира бошлади. Нима деб ўйлайсиз, ўзингизни Суперлигада яна аввалгидек барқарор ўйнаб кетишингизга қанчалик ишонасиз?
- Тўғри, Суперлигани кўп жамоалари ўзининг ёш футболчиларига имконият бераётгани рост. Лекин биз ҳам ўз вақтида “Нефтчи”да Мурод Исмоилов қўли остида ўйнаганимизда шунақа ёшда эдик. Бу мураббий ҳам бизга қўрқмасдан имкон берарди ва биз 5-ўринни эгаллагандик. Ўша йили таркибда тажрибали Мансур Саидов ва Акмал Холматов ўрин олган. Бу ўйинчилар ўша пайтда жамоамизга кўп мехнати сингган. Ҳақиқий етакчилари бўлган. Жамоамиз устози Мурод Исмоилов кўп бор таъкидлардики, футболчи ўз устида ишлашни тўхтатиб қўймасдан, овқатланиш тартибига амал қилиб, газли ичимликлар ичмасдан юрса, кўп йиллар давомида барқарор ва жарохатларсиз футбол ўйнаш мумкин деб. Суперлигада ўйнашга бемалол куч-ғайратим етади деб ўйлайман. ПРО-Лига ва Суперлига ўртасидаги фарқ у қадар катта эмас назаримда. Охирги йилларда ПРО-Лига савияси ҳам анча кўтарилди.

- “Нефтчи” мухлисларига нима деган бўлардингиз?
- Ишқибозлардан илтимос қилардимки, “Нефтчи” жамоасини ҳар қандай тақдирда ҳам охиригача қўллаб-қувватлашларини сўраб қоламан. “Турон”га қарши ўйинда кейин четлатилган 5 нафар футболчиларга руҳан далда бериб туришларини ва охиригача улар билан ҳам бирга бўлишларини хоҳлайман. Дисквалификацияга учраган футболчилар ҳозир жуда қийин даврни бошидан ўтказмоқда. Достон Тошматов ва Жамшид Тўрақулов акциясида ашаддий мухлисларимизни фаол иштирок этишларини сўрайман.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика