UZ

Сўнгги янгиликлар

14:20Дефо "Тоттенхэм"га қайтди  1 14:10Бир ўйин тарихи. "Нефтчи" - Пахтакор" ёхуд Анвар Бердиевнинг юбилей учрашуви  2 13:57"Атлетико" футболчиси "Брондбю"га ўтади  0 13:52Мутахассис фикри: "Пахтакор" Шацких келгач ҳужумкор ўйин кўрсатмоқда. "Нефтчи" бир нарса ҳисобига ютиши мумкин"  19 13:33Рэшфорд ушбу ёзда ПСЖга ўтмайди  0 13:10"Барселона" Ла Лига мавсуми учун 17 ўйинчини рўйхатдан ўтказди. Улар орасида янги ўйинчилар йўқ  15 12:47"Трабзонспор" Шомуродовнинг ижараси бўйича "Рома"га таклиф берди  11 12:25"Металлург" - "Насаф". Бекободдаги учрашувларда тенглик  18 12:05"Пахтакор" "Нефтчи"ни сафарда охирги маротаба қачон ютганини биласизми?  51 11:43Суперкубокда кимлар ўйнаши керак? 1-лига чемпионига у ерда нима бор?!  7 10:50Конференциялар Лигаси саралаши. “Вильярреал”, “Вест Хэм”, “Фиорентина”, “Истанбул” ва бошқа жамоаларнинг плей-оффдаги рақиблари маълум  0 10:35Перес мухлисларнинг Роналдуни қайтариш ҳақидаги илтимосига қандай жавоб берди?  7 10:10Сиявуш Ҳақназарий: "АГМКга ғалаба руҳи қайтди"   2 09:50Капелло Гвардиола ҳақида: “Энди ҳеч қандай баҳона ўтмайди”  24 09:35CAFA U-19 Championship 2022. Бугун Ўзбекистон охирги турни аутсайдерга қарши ўтказади (+жадвал)  17

Жавоҳир Қаҳрамонов: "Жасур Ҳасанов бундай спорт форма билан яна 3-4 йил хотиржам ўйнаши мумкин. Суперлигада навбатдаги қадамни ташлашимиз керак" Янгиликлар

Жавоҳир Қаҳрамонов: "Жасур Ҳасанов бундай спорт форма билан яна 3-4 йил хотиржам ўйнаши мумкин. Суперлигада навбатдаги қадамни ташлашимиз керак"

Жорий йилда ОФК кубоги гуруҳ босқичида юртимиз шарафини Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси ҳимоя қилди.

"Е" квартетида ЦСКА, "Алтин Аср" ва "Нефтчи" билан кейинги босқич йўлланмаси учун курашган вакилларимиз амалда вазифани аъло даражада уддалашди. Айни кунларда жамоа "Қизилқум" билан учрашувга тайёргарлик кўрмоқда. Тожикистонда ўтган турнир таассуротлари ва бўлажак ўйин олдидан "Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси Жавоҳир Қаҳрамоновга бир нечта саволлар билан юзландик. 


- "Сўғдиёна"ни кейинги босқичга чиққани билан табриклаймиз. Рақиблар даражасидан келиб чиқиб айтганда ўйинлар қанчалик енгил ва қийин ўтди?

- ОФК кубогида нафақат Жиззах, балки бутун Ўзбекистон бизни қўллаб-қувватлаб туришини сездик. Сўнгги учрашувда Самарқанддан ҳам ишқибозлар ташриф буюришди. Худога шукур барча ўйинларда ғалаба қозондик. Қийин томони шуки, биласиз суъний майдонда тўп тепиш осон эмас. Муҳими жиддий жароҳатлар кузатилгани йўқ. 

- Таркибдаги футболчиларнинг тажрибаси ва маҳорати бобида "СЎғдиёна" рақибларидан устун ҳисобланарди...

- Битта ўйиндан иборат мусобақаларда ҳар бир жамоа бор кучини ишга солади. Бундай паллада кучли ёки кучсиз деган гаплар иккинчи даражага тушади. Бордик, ўйнадик ва ютдик. 

- Жасур Ҳасановнинг жамоадаги ва майдондаги ўрни ҳақида...

- Кўряпсиз, жамоамиз етакчиси ўзининг иккинчи ёшлигини ўтказмоқда. Бундай спорт формада яна 3-4 йил бемалол ўйнай оладилар. Жасур Ҳасанов майдонда футболчиларни қандай руҳлантиришни билади.  

- Навбатдаги босқичда "Хўжанд" рақиблик қилади...

- Ҳозирда фақат "Қизилқум" билан учрашув ҳақида ўйламоқдамиз. "Хўжанд"га қарши учрашувга ҳали вақт бор. Ўйлайманки, муносиб тайёргарлик кўрамиз. 

- Чемпионлик йўлидаги курашда ким ғолиб чиқиши мумкин?

- Ҳаммасини вақт кўрсатади. "Сўғдиёна" йилдан-йилга ўсишга эришиб бормоқда. Биз навбатдаги қадамни ташлашимиз керак. Бунинг учун қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз. 


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +8   

Фикрлар

+3   
02 июл 11:24:33
ОФСАЙД
Яхши футболчи эканки, Сугдиёна жамоасининг жавохири булиб олди. Омадини берсин хамма футболчиларни.
+3   
02 июл 11:15:39
Бахтийор Ашуров
Сўғдиёна суперлигада чемпион бўлиши мумкин. Чунки ҳар ўйинда футболчилар борини бериб ўйнашябди.
+2   
02 июл 13:18:04
Behzod Hasanov
Jasur Hasanov Ozbekiston tarihidagi eng zo'r yarim himoyachi deb o'ylayman, hatto Nikolay Shirshovni ham ikkinchi oringa qo'ygan bo'lardim.
Jasur Hasanovga Braziliyalik Rivaldo tan bergan. Jasur Hasanovni erta spisat qilishdi sborniydan.
+2   
02 июл 12:16:25
jizzax_so'g'diyona
Жавохир шунде уйнашда давом этоврилар. Бу йил худо хохласа камида ДУБЛга эришасизлар. Чемпионлик сари олга Сугдиёна!
+1   
02 июл 11:10:20
Бустон Жиззах 1972
Олга Жавохир! Олга Сугдиёна!
   
02 июл 14:55:33
Shevchenko_1995
ОФСАЙД фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ок Олтин билан уйнайди.
nimalar depsiz qanaqa oq oltin
   
02 июл 11:21:45
ОФСАЙД
Жавохир Сугдиёна жамоасига утиб тугри килган экран. Тугриси, Сугдиёна жамоасига утиб кетганида бироз хафа булгандим.
-1   
02 июл 12:13:33
jizzax_so'g'diyona
Shevchenko_1995 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Dordoy bilan o‘ynadimi yoki Neftchi bilan o‘ynadimi So‘g‘diyona
Нефтчи билан бир гурухда уйнади. Тепада хам езиб куйишибдику, е олдинрок хато езишганмиди?
-1   
02 июл 11:20:00
ОФСАЙД
Shevchenko_1995 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Dordoy bilan o‘ynadimi yoki Neftchi bilan o‘ynadimi So‘g‘diyona
Ок Олтин билан уйнайди.
-2   
02 июл 10:22:36
Shevchenko_1995
Dordoy bilan o‘ynadimi yoki Neftchi bilan o‘ynadimi So‘g‘diyona
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика