UZ

Сўнгги янгиликлар

15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  0 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  3 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  10 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  2 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  6 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   9 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  2 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  5 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  16 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  10 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  34

Жавоҳир Қаҳрамонов: "Жасур Ҳасанов бундай спорт форма билан яна 3-4 йил хотиржам ўйнаши мумкин. Суперлигада навбатдаги қадамни ташлашимиз керак" Янгиликлар

Жавоҳир Қаҳрамонов: "Жасур Ҳасанов бундай спорт форма билан яна 3-4 йил хотиржам ўйнаши мумкин. Суперлигада навбатдаги қадамни ташлашимиз керак"

Жорий йилда ОФК кубоги гуруҳ босқичида юртимиз шарафини Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси ҳимоя қилди.

"Е" квартетида ЦСКА, "Алтин Аср" ва "Нефтчи" билан кейинги босқич йўлланмаси учун курашган вакилларимиз амалда вазифани аъло даражада уддалашди. Айни кунларда жамоа "Қизилқум" билан учрашувга тайёргарлик кўрмоқда. Тожикистонда ўтган турнир таассуротлари ва бўлажак ўйин олдидан "Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси Жавоҳир Қаҳрамоновга бир нечта саволлар билан юзландик. 


- "Сўғдиёна"ни кейинги босқичга чиққани билан табриклаймиз. Рақиблар даражасидан келиб чиқиб айтганда ўйинлар қанчалик енгил ва қийин ўтди?

- ОФК кубогида нафақат Жиззах, балки бутун Ўзбекистон бизни қўллаб-қувватлаб туришини сездик. Сўнгги учрашувда Самарқанддан ҳам ишқибозлар ташриф буюришди. Худога шукур барча ўйинларда ғалаба қозондик. Қийин томони шуки, биласиз суъний майдонда тўп тепиш осон эмас. Муҳими жиддий жароҳатлар кузатилгани йўқ. 

- Таркибдаги футболчиларнинг тажрибаси ва маҳорати бобида "СЎғдиёна" рақибларидан устун ҳисобланарди...

- Битта ўйиндан иборат мусобақаларда ҳар бир жамоа бор кучини ишга солади. Бундай паллада кучли ёки кучсиз деган гаплар иккинчи даражага тушади. Бордик, ўйнадик ва ютдик. 

- Жасур Ҳасановнинг жамоадаги ва майдондаги ўрни ҳақида...

- Кўряпсиз, жамоамиз етакчиси ўзининг иккинчи ёшлигини ўтказмоқда. Бундай спорт формада яна 3-4 йил бемалол ўйнай оладилар. Жасур Ҳасанов майдонда футболчиларни қандай руҳлантиришни билади.  

- Навбатдаги босқичда "Хўжанд" рақиблик қилади...

- Ҳозирда фақат "Қизилқум" билан учрашув ҳақида ўйламоқдамиз. "Хўжанд"га қарши учрашувга ҳали вақт бор. Ўйлайманки, муносиб тайёргарлик кўрамиз. 

- Чемпионлик йўлидаги курашда ким ғолиб чиқиши мумкин?

- Ҳаммасини вақт кўрсатади. "Сўғдиёна" йилдан-йилга ўсишга эришиб бормоқда. Биз навбатдаги қадамни ташлашимиз керак. Бунинг учун қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз. 


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика