UZ

Сўнгги янгиликлар

07:26Ўртоқлик учрашуви. «Қўқон-1912» «Сўғдиёна»ни мағлуб этди   1 01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  3 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  1 00:51"Комо" Рафаэль Вараннинг трансферини эълон қилди  3 00:22"Жирона" "Тоттенхэм" форвардини ижарага олиш бўйича келишувга эришди  0 23:51"Манчестер Юнайтед" яқин вақтларда Санчонинг тақдирини ҳал қилади  0 23:21"Барселона" собиқ футболчиси "Ювентус"га ўтишга яқин  0 22:55Мбаппесиз: "Реал" АҚШдаги турне учун таркибини эълон қилди  2 22:31"Реал" 2025 йилда Трент ва Дэвис билан текинга шартнома имзолаш устида ишламоқда  4 22:06"Галатасарой" 22 млн еврога РПЛдан ўйинчи харид қилади?  0 21:23"Челси" "Реал" посбони билан шартнома имзоламайди  6 20:56Сержи Роберто "Аякс"га ўтиши мумкин. У "Барса"дан эркин агент мақомида кетади  0 20:31МЮ 25 млн евро эвазига Мазрауининг ўтиши борасида "Бавария" билан келишувга эришди  1 20:04"Атлетико" "Вильярреал" форвардига қизиқмоқда  0 19:32"Тоттенхэм" кореялик ўйинчини трансфер қилди  3

Жавоҳир Илёсов: "Машъал" чемпионатни учинчи ўринда тугатиши мумкин" Янгиликлар

Жавоҳир Илёсов: "Машъал" чемпионатни учинчи ўринда тугатиши мумкин"

Муборакнинг "Машъал" клубидан бир қатор кучли посбонлар етишиб чиққани барчага аён.

Элдорбек Суюнов, Санжар Қувватов каби дарвозабонлар турли терма жамоаларимиз сафида майдонга тушишган. Бугунги кунда "Машъал" дарвозасини 1994 йил Чироқчи туманида туғилган Жавоҳир Илёсов қўриқлаб келмоқда. Посбон ўтган мавсум 18та учрашувда майдонга тушганди, бу йил эса Илёсов жамоасининг барча ўйинида иштирок этмоқда. Унинг ишончли ўйинлари жамоасининг мусобақа жадвалининг юқори қисмида боришига сабабчи бўлмоқда. Биз Жавоҳир билан суҳбат қуришга қарор қилдик.

- Бу мавсум жамоаингиз учун ўтган йилгидан яхшироқ ўтаяпти десак бу фикрга қўшилсангиз керак.

- Албатта. "Машъал" олдинги йилга нисбатан кўпроқ ғалабага эришмоқда ва чиройли ўйинлар кўпроқ бўлмоқда. Жамоамиз ҳали тўхтаб қолмоқчи эмас. Мавсум охирига қадар кўпроқ очко тўплашимиз лозим. 


- Мавсумда энг оғир баҳс қайси жамоага қарши ўтган?
- Аслида барча учрашувлар қийин ўтади. Ҳар бир баҳсда рақиблар бизга қийинчилик яратишга уринишади. Аммо улардан энг қийини Бекободда "Металлург" билан ўтди.

- Клубда маошлар вақтида берилмоқдами?

- Молиявий ҳолатимиз яхши, кўз тегмасин. Маош ҳам мукофот пуллари ҳам вақтида берилмоқда. Клубимиз ҳомийси ва раҳбариятига раҳмат айтаман. Уларнинг ишончини оқлашда давом этамиз деб ўйлайман.

- Жамоада дарвозабонлар ўртасида рақобат қандай?

- "Машъал"да кучли дарвозабонлар йиғилган. Тажрибали Ботир Носиров ҳақида ортиқча гапиришнинг ҳожати бўлмаса керак. Ундан кўп нарсалар ўрганаяпман. Ёш Раҳимжон Давронов ҳам ўзини кўрсатишга уринмоқда. Улар билан ўртамизда соғлом рақобат бор. Барчамиз жамоа манфаатини биринчи ўринга қўямиз.

- Реал олиб қарасак, "Машъал" ушбу мавсумни қайси ўринда тугатишга кучи етади деб ўйлайсиз?

- Бу йилги чемпионати анча қизиқарли ўтмоқда. Пешқадамлар орасидаги фарқ жуда кичик. Биз ғалаба қозонишда давом этсак 3-ўринни олишимиз мумкин.

- Бу мавсум ўтказган энг аламли голингиз қайси бўлди?

- "Қизилқум" билан Навоийда ўтган ўйинда ўтказган голим энг аламли бўлди. 45-дақиқада мезбонлар ҳисобни очишганди. Ўша ўйинда якунда мағлуб бўлгандик.  

- “Машъал” устози Александр Хомяков қандай мураббий?

- Александр Хомяков билан 5 йилдан буён ишлаб келаяпман. Ёш футболчиларга кўп эътибор қаратади. Ёш футболчиларни миллий терма жамоа даражасига олиб чиқа олади. Масалан, Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров... Бир сўз билан тажрибали мураббий.


- У кийим алмаштириш хонасида нималар дейди?  
- Хомяков йигитларни руҳлантира оладиган мураббий ҳисобланади. Футболчиларни ўйиндан олдин фақат олға бошлайди. Кўпинча сизлар ҳеч кимдан кам эмассизлар дейди.

- Тажрибали ҳужумчи Зоҳир Қўзибоев ўз вақтида олий лигада кўплаб голлар урган ва Ўзбекистон терма жамоасига ҳам чақирув олган. Ҳозир унга нима бўлмоқда?

- Тўғри айтдингиз, Зоҳир ака тажрибали футболчи. Бироқ ҳар бир футболчида кўтарилиш ва пасайиш даври бўлади. Ҳозирги ҳолат шунчаки вақтинча ҳолат деб ўйлайман. Барча йигитлар Зоҳир акани қўллаб-қувватламоқда.

- "Машъал" иккинчи даврани кетма-кет мағлубиятсиз ўйинлар билан бошлади. Бунинг сири нимада?

- Сири йўқ. Шунчаки жамоамиздаги барча йигитлар жуда аҳил. Ёзги тайёргарликлар вақтида жуда ҳам кўп тер тўкдик. Ўйинларда мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажараяпмиз, бу эса натижа бермоқда.

- Жамоа сафига япониялик Томоки Мураматсу келиб қўшилди. У ҳақда нима дея оласиз?

- Айни пайтда у жароҳатини даволамоқда. Шу боис ҳозир майдонга тушмаяпти. Томоки тезкор ва чаққон футболчи экан. У жамоамизга фойда келтиришига ишонаман.


- www.championat.asia сайти талқинига кўра олий лигада август ойининг энг яхши футболчиси бўлдингиз...
- Ой футболчиси бўлиш албатта ёқимли. Бу янгиликни менга Кенжа тўраев айтди. Рости бошида ишонмадим. Ҳар қандай эътироф футболчиларга ёқади. Шахсан менга энг яхши бўлиш қўшимча куч бағишлади ва бир қатор баҳсларда ишончли ўйнадим.  

- "Тоттенхэм" посбони Уго Льорисга ҳавас қилишингизни биламиз. Янги чет эллик посбонлардан кимларнинг ўйини ёқмоқда?

- "Эвертон" дарвозабони Жордан Пикфорднинг ҳаракатларини кузатаяпман. У яқин орада Англия терма жамоасининг ҳам асосий посбони бўлиб олиши мумкин.

- Терма жамоамизга Жаҳон чемпионатига чиқиши учун нима етишмади деб ўйлайсиз?

- Футболчилар ҳаракат қилишди. Аммо натижа бўлмади. Барчамиз жамоамизни Россиядаги мундиалда кўришни жуда хоҳлагандик.  

- ЎФФ терма жамоага хорижлик мураббийни олиб келиши кутилмоқда. Сизнингча қайси мураббийлар бунга муносиб?

- Тўғриси аниқ бир мураббийни айта олмайман. Аммо "Пахтакор" устози Шота Арвеладзе терма жамоада ишлайди деган хабарларни эшитдим. Кучли европалик мураббий келса терма жамоага Европа ҳавосини олиб киради.


- Шу даражага чиққани учун кимларга раҳмат айтасиз?
- Биринчи навбатдаги ота-онамга раҳмат айтаман. Уларнинг дуолари туфайли ҳам футболчи бўлиб етишдим. Биринчи мураббийим Ислом акага, дарвозабонлар мураббийи Камол Валиевга алоҳида миннатдорчилик билдираман. Бу киши “Машъал” академиясига қабул қилинишимда жуда катта ёрдам берган. “Машъал”да бирга ишлаган барча-барча мураббийлар, раҳбарлар ва ходимларга раҳмат дейман. Ҳозирда мен билан бирга ишлаётган Павел Синельниковга ҳам раҳмат дейман.

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика