UZ

Сўнгги янгиликлар

13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  4 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  0 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  1 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  13 08:50Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор  8 08:34Шеригини «нокаут» қилган Бекмуродов жарима тўлайди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди  16 08:21Депайнинг агенти: «Бу ёлғон»  10 07:50«Реал Мадрид» келаси ҳафта 2 нафар футболчи билан шартномани узайтирганини эълон қилади  0 07:28Суперлига. Бугун ғалаба қозонмаганларнинг тўқнашувига гувоҳ бўламиз  4

Жавоҳир Илёсов: "Бу мавсум фаолиятимда пасайиш бўлганини тан оламан" Янгиликлар

Жавоҳир Илёсов: "Бу мавсум фаолиятимда пасайиш бўлганини тан оламан"

2022 йилги мавсумни "Қизилқум" жамоасида ўтказган дарвозабон Жавоҳир Илёсов сайтимизга интервью берди.

- Жавоҳир Илёсов учун “Қизилқум”да ўтказган мавсум қандай кечинмалар билан ва қай даражада ўтди? Жамоадаги рақобатда ютқаздингизми ёки бошқа масалалар бормиди? Нега мавсум сўнггига келиб жамоанинг асосий таркибида кўриниш бердингиз?

- Таклиф учун раҳмат ва саволингизга жавоб сифатида шуни айтишим мумкинки, “Қизилқум” жамоасида оғир мавсум ўтказдим. Чунки олдин Тошкентда осонроқ эди. Ундан ташқари оилам ёнимда эди. “Қизилқум” жамоаси эса Навоийда жойлашган ва мен оиламдан узоқда. Озроқ бўлса ҳам шу томонлама қийин бўлди. Рақобатга келадиган бўлсак, буни мен билардим олдиндан. Шунга рози бўлиб келганман. Игнатий Нестеров жуда кучли ва тажрибали дарвозабон. Ундан нимадир ўргандим ва бу менга фойдали бўлди. Охирги турларда майдонга тушганим эса мураббийларнинг танлови эди. 

- Жавоҳир Илёсов учун ушбу мавсум фаолияти давомида пасайиш бўлдими ёки юқорилаш?

- Албатта пасайиш бўлди, деб ўйлайман. Чунки кам ўйин амалиёти бўлди. Мураббийлар менга майдонда ҳаракат қилишим учун камроқ вақт ажратди. Лекин бу мураббийнинг танлови ва мен бунга қарши чиқа олмайман. Сабаби мен фаолиятим давомида хар қандай мураббийни ҳурмат қилиб келганман. Тўғри собиқ жамоаларимда иложи борича кўпроқ майдонда бўлишга ҳаракат қилганман. Лекин “Қизилқум” жамоасида кам ўйин амалётига эга бўлдим ва қисқа қилиб айтганда фаолиятим давомида ушбу мавсум пасайиш бўлди, дея оламан.

- Сизни кейинги мавсумда ҳам “Қизилқум” жамоасида кўрамизми ёки таклифлар борми? Умуман олганда “Қизилқум” жамоасидан кейинги мавсум учун янги шартнома таклиф қилиндими?

- Ҳозирча мавсум якунланди. Бундай пайтда мен оилам билан дам олмоқчиман. Кейинроқ таклифларни кўриб чиқмоқчиман. Қаерда рисқимиз бўлса, ўша ерда бўламиз.

- "Қизилқум" жамоасида тўп тепиш қийинми ёки "Локомотив"да?

- Ўйлайманки, “Локомотив” жамоасида тўп тепиш қийинроқ бўлган. Бу жамоада босим нисбатан юқорироқ бўлади. Сабаби шу вақтгача жамоа чемпионлик учун курашиб келган. Мақсадлар ҳам шунга яраша бўлган. 

-  Айни вақтда сизни қайсидир маънода "кўтарган" жамоа, аниқроқ қилиб айтганда собиқ жамоангиз "Локомотив" қийин вазиятда. Шундай пайтда сизга клуб мутасаддилари жамоага қайтишни таклиф қилишса қайтишга рози бўлармидингиз?

- Юқорида айтганимдек ҳали ҳеч нарсани ўйлаб кўрганим йуқ. Таклифларни дам олишдан кейин кўрамиз.

- Статистикага қарасак, “Қизилқум” либосида сиз асосий таркибда майдонга тушган учрашувларда жамоа фақатгина иккита ўйинда ғалабага эришди қолган учрашувлар ижобий эмас. Бунга нима дея оласиз?

- Тўғри статистика ўзимни ҳам қониқтирмайди. Мағлубиятлардан ташқари кўп гол ҳам ўтказиб юбордик. Лекин айтганингиздек ўтказган ўйинларим ичида ғалабалар ҳам бор.

- Сизни “Қизилқум”га Ҳамиджон Актамов таклиф қилган. Ушбу инсон ҳозир “Сурхон” жамоасига кетди. Нима деб ўйлайсиз, Актамов “Қизилқум” жамоасида қолганида мавсумни ҳозирги натижадан ҳам яхшироқ якунлаган бўлармиди?

- Ҳа тўғри бизни жамоага Ҳамиджон Актамов таклиф қилган. Лекин бу саволга бир нима деб айтолмайман. Ҳаммаси яратгандан бўлади. Актамов жудаям кучли мураббий эмас. Шундай экан у киши бўлган тақдирда ҳам ҳозирча натижадан юқори бўлмасди. Тўғри юқори ўринларда ҳам мавсумни якунласак бўларди. Аммо керакли ўйинларда кераксиз очколарни йўқотдик. 

- Жавохир Илёсов талқинида 2022 йилги мавсумнинг энг яхши дарвозабон ва мураббийи ким?

- Менимча, айни вақтда энг кучлилар терма жамоада ҳаракат қилмоқда. Ундан ташқари “Пахтакор” жамоаси дарвозабони Санжар Қувватов ҳамда “Насаф” дарвозабони Умид Эргашев ҳам яхши таассурот қолдирди менимча.

- Жавоҳир таклифимизга йўқ демай саволларимизга жавоб берганингиз учун раҳмат. Марҳамат мухлисларга тилакларингиз...

- Сизларга ҳам  таклиф учун. Мухлисларга албатта мавсум давомида қўллаб-қувватлаганликлари учун раҳмат айтамиз.

Шоҳруҳ Мейлиҳолов суҳбатлашди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика