UZ

Сўнгги янгиликлар

21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпияда йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай натижа кўрсатишимиз керак"  0 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1 20:50Футбол олами. ОКМК ва "Насаф"да мағлубият: Ўзбекистон кубоги 1-тури ҳақида батафсил   0 20:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Кувайтга қарши ўйинга тайёргарликни бошлади  2 20:25Ковачичнинг пенальтидан тепган зарбаси йўналишини топишда Лунинга жамоадоши ёрдам берди  4 20:18Сенсация! Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди  7 20:08"Аркадағ" кетма-кет ғалабалар сони бўйича "Реал", ПСЖ ва "Манчестер Сити"дан олдинда  10 19:39Хави "Барселона"нинг бугунги машғулотини бекор қилди  5 19:19"Барселона" ва "Сити" вакиллари "Лейпциг" футболчиси агенти билан учрашишди  0 18:54УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди  6 18:15Келаси мавсум Англия Кубогида жиддий ўзгариш рўй беради  3 18:00Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди  6 17:42Ўзимизнинг карикатура. Улар қандай қилиб ЕЧЛдан чиқиб кетишди?  0 17:20Ўзбекистон Кубоги. 2-турда ишлайдиган ҳакамлар ва ВАР фойдаланиладиган ўйинлар маълум бўлди  3 16:42Пенальтилар қайтаришда Лунинга ким ёрдам бергани маълум бўлди  15

Жавоҳир Алижонов: "Голимни раҳматли тоғамга бағишлайман" Янгиликлар

Жавоҳир Алижонов: "Голимни раҳматли тоғамга бағишлайман"

Бугун профессионал футболдаги илк голини уриб, "Локомотив"нинг ғалабасини таъминлаган ёш футболчимиз Жавоҳир Алижонов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Оғир, қийин ўйинни ўтказдик. Барча футболчилар майдоннинг ҳар бир қаричи учун курашиб, ғалаба учун интилди. Ҳудога шукур, муваффақият қозондик.

- Голни нишонлаганингиз ҳақида гапирсангиз. Нега ундай услубда нишонладингиз?
- Бу тасодифан бўлди. Ҳиссиётларга берилиб кетдим. Ҳатто ўзим ҳам бундай нишонлиман деб ўйламагандим. Жуда хурсанд бўлиб кетдим. Бундай пайтда нима қилаётганимни ўзим ҳам тушунмай қолдим.

- Нега алмаштириш сўрадингиз? Аҳволингиз яхшими?
- Оёғимнинг орқа мушаклари тортишиб қолди, тўғриси, югуришга бироз қийналиб қолдим. Ҳозир яхши ҳолатдаман.

- Ўйиндан кейин оила аъзоларингиздан ким сизга биринчи бўлиб қўнғироқ қилиб табриклади?
- Онажоним. Доимий равишда мени қўллаб-қувватлайдиган меҳрибоним. Албатта, бундан кейин ҳам қаттиқ ҳаракат қиламан, кўпроқ голлар уришга интиламан. Шу ўринда, ушбу голимни раҳматли тоғамга бағишлайман. Улар кичкиналигимда мени яхши кўрардилар, энг яқин инсонларимдан бири эдилар. Улар футболга энди бориб юрган пайтларимда менга доим далда бўлганлар. Уларни ёддан чиқара олмайман.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика