UZ

Сўнгги янгиликлар

20:54Арихиро Сентокунинг ягона голи ОКМКга муҳим ғалабани тақдим этди  3 20:50Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  5 19:45"Ливерпуль" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:19"Челси" ва "Атлетико" "Атланта Юнайтед" ўйинчисига даъвогар  1 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  17 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  9

Жавлон Гусейнов: "ЖЧ-2022да Аргентинага мухлислик қилмоқдаман" Янгиликлар

Жавлон Гусейнов: "ЖЧ-2022да Аргентинага мухлислик қилмоқдаман"

Индонезия чемпионатида ҳамюртимиз Жавлон Гусейнов тўп тепмоқда. Бу ерда чемпионат тўхтаб қолганига икки ой бўлди. Хўш, чемпионат қачондан бошланади?

У ЖЧ-2022да кимга мухлислик қилмоқда. Қуйида унинг фикрлари қулоқ тутдик.

- Жавлон, Индонезия чемпионати баҳслари қачондан давом эттирилиши мумкин?

- Тўғриси, бу оғриқли мавзу. Чунки 2 ёки 3 кундан кейин чемпионат тўхтатилганига 2 ой бўлади. Орада лига раҳбарлари ўзгарди. Янги раҳбарият 2 декабрда давом этишини ваъда қилган. Кўрамиз, буёғи қандай бўлади.

- Спорт формани ушлаб туриш осон бўлмаётгандир?

- Албатта қийин. Сал кам 2 ой расмий ўйинларсиз машғулот ўтказиб юриш қийин. Ўйинлар бошланса ҳаммаси ўз ўрнига тушиб кетади деб ўйлайман.

- Сизнингча, ЖЧ-2022да қайси жамоа чемпион бўлиши мумкин?
- Жаҳон чемпионати бошланишидан аввал бу йил сюрприз жамоа бўлиши мумкун деган тахмин қилганман. Балким Қатардаги мусобақа бизга мана шундай воқеани тақдим этиши мумкин.

- ЖЧ-2022да қайси терма жамоага мухлис қиляпсиз?

- Ўзим бу сафарги мундиалда Аргентинага мухликлик қилмоқдаман.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика