UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:27Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив". Таркиблар маълум  0 18:01Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» таркиблари маълум  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  3 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  3 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  1 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2

Жасур Ёқубов: "Сурхон" учун ҳар бир учрашув финалга тенг" Янгиликлар

Жасур Ёқубов: "Сурхон" учун ҳар бир учрашув финалга тенг"

Термизнинг "Сурхон" жамоаси бу йил Суперлигада ўз ўрнини сақлаб қолиш мақсадида астойдил харакат қилмоқда.

Футболчилар майдонда бор кучи билан харакат қилган холда, камида бир очко бўлсада,  жамғариб боришга уринаётгани кўриниб турибди. Хусусан Баҳром Ҳайдаров бош мураббийлигидаги жамоа чемпионатнинг ортда қолган турида, сафарда "Турон"га қарши баҳс олиб бориб, турнир жадвалидаги асосий тақибчиларидан бири бўлган жамоадан қимматли бир очко тортиб олди. Айтиш лозимки, яйпанликларга қарши кечган учрашувда "Сурхон" жамоаси ғалаба қозониши ҳам мумкин эди. Чунки ўйинда биринчи бўлиб термизликларнинг тажрибали ҳужумчиси Мурод Бобожонов очишга муваффақ бўлганди. Кейинчалик эса мезбонлар Фозил Мусаев томонидан киритилган гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди.  Мазкур учрашувда "Сурхон"нинг марказий ҳимоячиси Жасур Ёқубов майдонда бошқаларга нисбатан фаоллиги билан ажралиб турди. Шу боис иқтидорли футболси championat.asia талқинига биноан турнинг рамзий терма жамоасига киритилди.

- Жасур,  жамоангиз сафарда "Турон" билан дуранг қайд этди. Бу учрашувда "Сурхон" 1 очко ишладими ёки 2 очко йўқотдими?

- Албатта,  биз сафарга фақат ғалаба қозониш илинжида боргандик. Аммо якунда дуранг қайд этилди. Ҳозирги вазиятда биз учун ҳар бир очконинг қиймати баланд. Ҳудди сув ва ҳаводек зарур.

- Дастлаб жамоангиз ҳисобни очди. Кейинчалик эса меҳмонлар мувозанатни тиклади.  Ўтказиб юборилган голни қандай изоҳлайсиз?

- Ўйинда биринчи бўлиб ҳисобни очганимиздан сўнг, табиийки мезбонлар асосий эътиборни ҳужумга қаратиб босим уюштира бошлади.  "Турон" фойдасига жарима зарбалари кўпайиб кетди борган сари. Натижада битта вазиятда рақиб футболчилари унумли фойдаланиб қолиб,  ҳисобни тенглаштиришга эришди. 

- Учрашув дурангга мос бўлдими?

- Ҳа,  менимча дуранг адолатли бўлди.

- Мавсум охирлаб борган сари хисоб китобга ўтиб борилмоқда. Айтингчи сизнингча қайси жамоалар ПРО-Лигага йўл олиш эхтимоли юқори?

- Ҳозир, "Андижон",  "Сурхон",  "Машъал" ҳамда "Металлург" жамоаларида деярли бир ҳилдан очко мавжуд.  Шунинг ҳисобига ҳам аутсайдер борасида тайинли фикр билдириш қийнроқ. Ҳаммаси ўз қўлимизда. Худо хоҳласа "Сурхон"ни элитада қолиш имконияти мавжуд ва биз буни уддалаймиз.

- Бу йил "Сурхон" таркибида етарлича ўйин амалиётига эга бўляпсиз дея оламиз. Фаолиятингиздан кўнглингиз тўляптими?

- Ҳа, жорий мавсум "Сурхон"га ўтиб адашмадим. Бу жамоада ўйнаб, тажриба орттириб боряпман.

- Марказий ҳимоячи сифатида сизга бу йил қайси ҳужумчига қарши ўйнаш қийин кечди?

- Биласизми ҳар бир ҳужумчини ўз услуби бор. Кимдир оёқда яхши дриблинг қилса,  яна айрим форвардлар ҳаводаги тўп учун курашда боши билан яхши харакат қилади. Шунинг учун мен алоҳида бир ўйинчини ажратиб кўрсатишдан йироқман. Шунинг учун ҳар ҳужумчига қарши ўйнаш қийинчилик туғдириб келган.

- Ёрқин Назаров жамоада иш бошлагач,  қандай ўзгаришлар амалга оширилди?

- Ёрқин ака Назаров бунгача мураббийлар штабида фаолият юритиб келган кишилар билан бамаслаҳат астойдил енг шимариб ишламоқда. Барчамизнинг мақсадимиз битта  -  "Сурхон"ни Суперлигада олиб қолиш!

- Агарда "Сурхон" элитада ўз ўрнини сақлаб қолса. Сиз ҳам Термизда қолиб,  ўйнашда давом этасизми ёки муҳитни ўзгартириш режангиз борми?

- Очиғини айтганда,  ҳозир фикру-зикрим чемпионатнинг қолган 5та ўйинига қаратилган. Насиб қилса ушбу учрашувларимизни ижобий якунлаб олсак,  таътилга яхши кайфиятда йўл оламиз. Чемпионат якунига етгач, кейин ҳаммасини ўйлаб кўраман.

- "Сурхон"нинг "Насаф" билан қолдирилган учрашувида кўпчилик "аждарлар"нинг фаворит эканлигини такидламоқда. Нима деб ўйлайсиз,  бу учрашувда сенсация кўришимиз мумкинми? Бунинг учун имкониятинглар қай даражада?

- Албатта,  сенсация кўриш мумкин. Бу  -  футбол. Унда башоратлар ҳамиша ўзини оқламайди.  Тўғри,  "Насаф" ҳам анойилардан эмас. Кумуш медаллар учун улар ҳам астойдил харакат қилмоқда. Лекин бу дегани,  "Сурхон" ҳам майдонга шунчаки чиқмайди. Биз учун ҳар бир учрашув ҳозир финалга тенг бўляпти. Кўпроқ очко жамғаришни ўйлаяпмиз.  Ортга бошқа йўл йўқ.

- Рамзий терма жамоага тушишингизни кутганмидиз?

- Тўғрисини айтсам, кутмагандим. Сайтда бу ҳақда кўриб,  хурсан бўлдим.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика