UZ

Сўнгги янгиликлар

22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  8 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  2 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  0 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  62 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   3 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  2 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  26 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  4 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  4 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   2 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  3 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  5 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  23 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  2

Жасур Жалолиддинов "Андижон" раҳбариятининг розилигисиз "Локомотив" билан келишган Янгиликлар

Жасур Жалолиддинов "Андижон" раҳбариятининг розилигисиз "Локомотив" билан келишган

Кеча "Локомотив" расмий каналларида Жасур Жалолиддинов билан келишувга эришилгани хабар қилинди.

Аммо, кўп ўтмай "Андижон" жамоаси бу ҳақдаги хабарга раддия берди.

"Андижон" спорт директори: "Жасур Жалолиддинов "Локомотив"га ўтгани йўқ"

Гап шундаки, Жасур Жалолиддинов қийин вазиятда ўзига имконият берган клуб раҳбарига билдирмасдан "Локомотив" билан музокарага келишган. Ўз навбатида "Локомотив" водийликларнинг рухсатисиз бу ўтиш ҳақида хабар берган. Бу эса иккинчи жамоа учун ҳурматсизлик.

Жалолиддинов эса 2018 йилда ўзини шу даражага етишида катта хизмат қилган агенти билан шартномани бекор қилиб Юрий Белоус билан "қўл" қўйган ва "Локомотив" (Москва) қармоғи учун хўрак вазифасини бажариб берганди. Кейинчалик, у Белоусдан алоҳида ишлашга ёрдам берган янги ҳамкорларни чув туширди. Айнан янги ҳамкорлар уни "Андижон" жамоасига ўтишида муносиб ҳисса қўшдилар ва у 1-даврани тўлиқ ўйин амалиётига эга бўлган ҳолда якунлади. Бу борада "Андижон" клубининг раҳбари Журъат Қувватов унга катта ёрдам берган эди.


Қизиғи шундаки, "Бешиктош" турганида "Локомотив"ни танлаган футболчи, якунда у ердан қайтиб келди. Энди эса унинг иши билан шуғулланаётган ҳамкорлар "Порту Б" ва "Сассуоло" билан музокара олиб бораётган бир вазиятда бошқа бир "Локомотив"ни танлади. "Локомотив" ижтимоий тармоғидаги хабардан кейин, "Сассуоло" жамоаси Жалолиддинов масаласига ўзи учун нуқта қўйди.

ВИДЕО  Микаэль Секейра: "Жасур Жалолидинов билан келишувга эришилди? Бундан бехабарман"

Рейтинг: -49   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика