UZ

Сўнгги янгиликлар

16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  3 16:30Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" (матнли трансляция)  0 16:26Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 0:2 (онлайн ҳисоб)  2 16:25Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  4 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  49 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  6 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  5 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  4 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0

Жасур Абдураимов: "Легионерларимизнинг ҳаммаси кетди" Янгиликлар

Жасур Абдураимов: "Легионерларимизнинг ҳаммаси кетди"

Бугун бўлиб ўтган "Металлург" - "Насаф" (2:1) баҳсидан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди.

Матбуот анжуманида иштирок этган "Металлург" бош мураббийи Жасур Абдураимов саволларга жавоб қайтарди. 

- Аввало шуни айтишим керак, "Насаф" жуда яхши жамоа ва шундай жамоани мағлуб этганимиздан хурсандмиз. Биз қандай натижа қилмайлик, ҳамма ўйинда футболчилар ҳаракат қиляпти, энг муҳими ҳужумкор ўйин кўрсатяпмиз. Тўғри, бугун омад кўпроқ биз томонда бўлди. Лекин шуни унутмайлик, омад ҳам меҳнат қилган жамоага кулиб боқади", - дея фикр билдирди бекободликлар устози. 

- Жамоангиз иккита кучли рақиб билан ўйнади: АГМК ва "Насаф". Кейинги рақиб ҳам кучли жамоа бўлади: "Навбаҳор". Бундай жамоаларга қарши тайёрлаш қийин бўлмаяптими?

- Мен ҳар ўйиндан олдин футболчиларга ютиш кераклигини айтаман. Бу ўринда биз учун рақибнинг фарқи йўқ, фақат ғалабани кўзлаб майдонга чиқамиз. 

- Иккинчи бўлим бошида Станислав Андреев алмаштирилиши нима билан боғлиқ? 

- Жароҳати борлиги учун футболчининг ўзи сўради. Футболчиларимга бугунги ўйин ва ғалаба учун раҳмат айтаман. 

- Евгений Чумак қайдномада ҳам кўринмади. 

- Уч нафар легионеримиз клубни тарк этди, шу жумладан Чумак ҳам. 

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика