UZ

Сўнгги янгиликлар

11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  0 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  5 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  2 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  1 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   5 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0

Жасур Абдураимов: "Легионерларимизнинг ҳаммаси кетди" Янгиликлар

Жасур Абдураимов: "Легионерларимизнинг ҳаммаси кетди"

Бугун бўлиб ўтган "Металлург" - "Насаф" (2:1) баҳсидан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди.

Матбуот анжуманида иштирок этган "Металлург" бош мураббийи Жасур Абдураимов саволларга жавоб қайтарди. 

- Аввало шуни айтишим керак, "Насаф" жуда яхши жамоа ва шундай жамоани мағлуб этганимиздан хурсандмиз. Биз қандай натижа қилмайлик, ҳамма ўйинда футболчилар ҳаракат қиляпти, энг муҳими ҳужумкор ўйин кўрсатяпмиз. Тўғри, бугун омад кўпроқ биз томонда бўлди. Лекин шуни унутмайлик, омад ҳам меҳнат қилган жамоага кулиб боқади", - дея фикр билдирди бекободликлар устози. 

- Жамоангиз иккита кучли рақиб билан ўйнади: АГМК ва "Насаф". Кейинги рақиб ҳам кучли жамоа бўлади: "Навбаҳор". Бундай жамоаларга қарши тайёрлаш қийин бўлмаяптими?

- Мен ҳар ўйиндан олдин футболчиларга ютиш кераклигини айтаман. Бу ўринда биз учун рақибнинг фарқи йўқ, фақат ғалабани кўзлаб майдонга чиқамиз. 

- Иккинчи бўлим бошида Станислав Андреев алмаштирилиши нима билан боғлиқ? 

- Жароҳати борлиги учун футболчининг ўзи сўради. Футболчиларимга бугунги ўйин ва ғалаба учун раҳмат айтаман. 

- Евгений Чумак қайдномада ҳам кўринмади. 

- Уч нафар легионеримиз клубни тарк этди, шу жумладан Чумак ҳам. 

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика