UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  54 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  1 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  8 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  5 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  18 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  4 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  6 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  4 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  41 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

Жасур Абдураимов: "Бизга легионерлар керак эмас. Мен ҳакам эмасман!" Янгиликлар

Жасур Абдураимов: "Бизга легионерлар керак эмас. Мен ҳакам эмасман!"

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Металлург" (2:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Жасур Абдураимов ўз фикрларини билдирди.





- "Металлург" клуби ўз олдига катта мақсадлар қўйган. Академияга катта эътибор бериш орқали келажакка интилмоқда. Бугун албатта, ғалаба қозонишимиз керак эди. Мухлислар хафа бўлмай туришсин. Испаниядан яхши мутахассислар келиб, академиямизни кучайтиришади. 

"Сўғдиёна"ни ғалаба билан табриклайман. Улар дарвозамиз томон нечта зарба беришди? 3 тами, 4 тами? 2 та гол урди. Бу – футбол", – дейди Жасур Абдураимов.

- Охирги йилларда Суперлигадаги клублар академияга эътибор қаратишни бошлашди. Ўзбек клублари 80-90 фоиз маҳаллий футболчилардан иборат бўлиши учун неча йил керак бўлади? 

- Ўзбек клубларини билмайман, аммо "Металлург"га 3-4 йил керак. Биз ҳозир ҳам фақат маҳаллий футболчилар билан ўйнаяпмиз. Бизга легионер керак эмас. Ўзимизнинг футболчиларни кўтаришимиз керак. Насиб қилса, 5 октябрь куни академиямиз очилади. 

- "Металлург" дарвозасига урилган иккинчи голда ҳакамлар оффсайдни кўрмай қолишди. Клуб шикоят ёзадими? 

- Бу саволга жавоб бера олмайман. Бир марта ҳакамлар ҳақида гапиргандим, кейин жарима тўладим. Мен мураббийман. Бир нарсадан хайронман: Ҳар доим ёки мураббий, ёки футболчи айбдор бўлади. Ҳамма хато қилади, тўғри, лекин "Металлург" клубининг ўзига қарши 6-7 марта хато кузатилмоқда. Бу кимгадир керакми ёки керакмасми, бу нарсаларга аралашмайман. Мен ёш футболчиларни кўтараман, академияни кучайтирамиз ва "Металлург"га ёрдам бераман. Ҳакам хато қилдими ёки қилмадими, тушунмайман ва билмайман. Мен ҳакам эмасман.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика