UZ

Сўнгги янгиликлар

18:56ОЧЛ. "Пахтакор" - "Трактор". Асосий таркиблар маълум  38 18:47Карикатура: ПСЖ ва "Челси" ярим финалга йўлланма олди  2 18:24Агуэронинг агенти "Барселона" билан музокаралар олиб бормоқда  0 18:19Olamsport: Конор - Порье жангига оид расмий маълумот, апрель ойида Ўзбекистон мезбонлигидаги турнирлар  0 18:03“Динамо” – “Шўртан” учрашуви бошқа муддатга қолдирилди  7 18:01Франция чемпионати. Энг қиммат ўйинчилар (топ-10)  2 17:45Турсунов — 1, Жокич — 7, Козак — 35...  3 17:39"Пахтакор" ва "Трактор"нинг энг қиммат футболчиларини биласизми?  34 17:38"Тоттенхэм" Моуриньюнинг ўрнига уч номзодни кўриб чиқмоқда  3 17:15Карикатура: ПСЖ бу сафар "Бавария"ни таслим этди  5 16:45Лотар Маттеус: "Бавария" Нагельсманни Фликнинг ўринбосари сифатида кўрмоқда"  8 16:20ОЧЛ-2021. Машарипов дастлабки 2 турни ўтказиб юборади  10 16:17"Тезкор студия". "Пахтакор" ОЧЛни ғалаба билан бошлайдими? "Трактор" билан ўйиндан олдинги ЖОНЛИ ЭФИР  21 16:14Ўзбекистонлик ҳакамлар Ҳиндистондаги ОЧЛ учрашувларини бошқаради  9 16:05"Зомин"ни Ўзбекистон кубогига олиб чиққан учрашувдан фотогалерея  0

Жасур Абдураимов: "Биринчи таймда "Андижон"га ютқаздик, Лобановга раҳмат айтаман" Янгиликлар

Жасур Абдураимов: "Биринчи таймда "Андижон"га ютқаздик, Лобановга раҳмат айтаман"

"Металлург" - "Андижон" (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Жасур Абдураимов ўз фикрларини билдирди.

"Тўғрисини айтаман, биринчи тайм ўйин бўйича "Андижон"га ютқаздик. Майдон марказини бой бердик. Рақибда 2та юз фоизли вазият бўлди, Лобановга раҳмат айтаман, бизни қутқарди. Иккинчи таймда эса ўз кучимизни кўрсатдик", - деб гап бошлади Абдураимов.  

- Макеев ва Нарзуллаев каби футболчилар майдонга тушишмади. Бунинг сабаби нимада?
- Макеевга келсак олдинги матбуот анжуманида ҳам айтганман, легионер бўлса маҳаллий футболчилардан бир бош устун бўлиши керак деб. Агар савияси тенг бўлса мен ўзбекистонлик футболчиларга имконият бераман. Нарзуллаев эса ҳозирча ҳаракат қилмоқда, мени ўйлашимча Ғофурбеков ундан кўра кўпроқ креативроқ ўйин кўрсатмода. Шу боис бугун Ғофурбековни майдонга туширдим.

- U-21 жамоасидан асосий жамоага қайси футболчиларни олган бўлардингиз?
- Ҳозирча бу жамоадан 4-5 нафар футболчи биз билан машғулот ўтказишмоқда. Аммо улар ҳозирча бундай ҳужумкор ўйинга тайёр эмас, уларда жисмоний ҳолат эмас фикрлаш бўйича тайёр эмас. Агар ёш футболчи ўйинга тайёр бўлса майдонга тушираман, агар 37 ёшли футболчи тайёр бўлса 37 ёшни тушираман. Менга футболчилар керак. Замонавий футболда биринчи ўринда "калла" бўлиши керак.

- Одилбек Абдумажидовнинг ўйини ҳақида нима дея оласиз?
- У ҳозир 20 ёшда. Ақлли футболчи, тўғри бугун қизил карточка олди. Аммо ўз ёши учун яхши ҳаракат қилди дея оламан. Ўйлашимча 2-3 йилдан кейин терма жамоада ўйнайди. Фақат ҳаракат қилишдан тўхтамаслиги, меҳнатдан қочмаслиги шарт.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

+1   
08 апр 22:38:34
Азамат Одилов
Жасурнинг келажагига мен ишонаман.Бу хам,тактик мураббий булади.Ишларига омад!
   
09 апр 05:44:59
Bahtiyor1965
Ёшлар билан хеч нарса қилолмайсан- Отабек!
Андижонда эса тренерлар келиб кетаверади, яна про лига, яна эски хаммом, эски тоз.
Эҳ Андижон, Андижон! Қандай ўйнар эдинг-а!!!!!!!
   
09 апр 05:40:18
Bahtiyor1965
Ёшлар- бебошлар....
   
08 апр 23:31:01
Ali7279
Мана тренир кандай булиш керакак урган гуломхлджаев
   
08 апр 23:17:13
Muhammad12
Legioner haqidagi gaplariga qoyil.Toʻgʻrida legioner degani yo borini berib oʻynasin yo uyiga yoʻqolsin.
   
08 апр 22:49:01
Bu shunchaki o'yin
Жасур Абдураимовда кучли мураббий булиш потенциали борлиги Пахтакордаёк исботлаб булган. Лобанов хам, факат тескариси
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика