UZ

Сўнгги янгиликлар

10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  0 09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  2 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  3 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  18 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  4 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  10

Жарима зарбасини энг кўп голга айлантирган 12 нафар футболчи, улар орасида дарвозабон ҳам бор Янгиликлар

Жарима зарбасини энг кўп голга айлантирган 12 нафар футболчи, улар орасида дарвозабон ҳам бор

Рўйхатдан машҳур футбол афсоналари ҳам ўрин олган.

Агарда жарима зарбасига дуч келсангиз, билингки, бу футболдаги энг ҳайратланарли воқеалардан бири саналади. 

Уни моҳирона ижро этиш учун футболчидан маҳорат, нозик ҳаракат ва хотиржамлик талаб этилади.

Жарима зарбаси тепишнинг сон-саноқсиз усуллари мавжуд, бироқ, одатда, тўпни "жонли девор"дан ошириб ташлаш учун ижрочи уни етарли баландликка чиқараши, мўлжал бўйлаб тўғри йўналтира олиши ва рақиб посбони қўллари етмайдиган нуқтага тушира олиши талаб этилади.

Жарима зарбасини фақат моҳир ҳужумчи ёки ярим ҳимоячилар эмас, ҳатто ҳимоячи ва дарвозабонлар ҳам қойилмақом тарзда амалга ошириши мумкин.

Шундай экан, келинг, футбол тарихида жарима зарбасини энг кўп голга айлантирган 12 нафар футболчига назар соламиз.


12. Марселиньо Кариока (59 та гол)

"Фаришта оёғи" номи билан танилган Кариока стандартлардан 59 та тўп киритган.

Бразилиялик футболчи жаҳон ареналарида ўз иқтидорини намойиш этиш имкониятига эга бўлмаган, чунки у жаҳон чемпионатида иштирок этмаган.

Бироқ "Коринтианс" билан биргаликда кўплаб совринларни қўлга киритди. Ҳатто у пляж футболи билан ҳам шуғулланишга муваффақ бўлган.


11. Рональд Куман (60 та гол)

Кўпгина ҳужумчиларга қараганда даҳшатли оёқ кучига эга бўлган ҳимоячи фаолияти давомида жарима зарбасидан 60 та гол урган. 

Унинг аниқ ва кучли зарбалари кўпчиликнинг хотирасига муҳрланган, айниқса, 1992 йилги Европа Чемпионлар лигаси финалида "Сампдория" дарвозасига жаримадан урган ягона голи "Барселона"га чемпионликни тортиқ қилган.

"Аякс", ПСВ, "Фейеноорд" ва "Барселона"даги фаолияти давомида Куман 215 та гол урди, бу ҳар қандай ҳимоячи учун ҳавас қилгулик натижа ҳисобланади.


10. Криштиану Роналду (60 та гол)

Агар сиз футбол билан шуғуллансангиз-у, умрингиз давомида Криштиану Роналду услубида жарима зарбасини ижро этмаган бўлсангиз, футболчи эканлигингиздан шубҳаланаман.

Ахир ким ҳам SIUUU ҳайқириғи билан CR7'га тақлид қилишни истамайди дейсиз?! Роналду жарима зарбасигача бўлган тайёргарлик жараёни, ижро ва нишонлашни ҳам санъатга айлантирган. 

Португалиялик форвард фаолиятини давом эттираётганини инобатга олсак, унда бутсаларини михга илгунга қадар натижасини яхшилаш учун имконият етарлича.


9. Рожарио Сени (61 та гол)

Бугунги кунда майдонда ўз маҳоратини намойиш этишдан қўрқмайдиган довюрак посбон борми? Ўз вақтида шундай дарвозабон бор эди ва у майдонда бўлганда, ҳужумчининг ҳам кераги бўлмасди.

25 йиллик фаолияти давомида Сени 131 га яқин тўп киритган, шулардан 61 таси жарима зарбасидан ижро этилган.


8. Зико (62 та гол)

Бразилиялик афсонанинг стандартларни амалга ошириш маҳорати шунчалик аниқ эдики, у ақлбовар қилмайдиган даражадаги зарбаси билан 40 метрдан чивинни уриб тушира оларди.

Зико 70-йилларнинг охири ва 80-йилларнинг бошида айни кучга тўлган паллада эди ҳамда унинг кўпгина зарбалари қаршисида рақиб посбонлари ожиз қоларди.


7. Диего Марадона (62 та гол)

Бу афсона ҳақида айтилмаган қандайдир янгилик қолганмикан? Унинг майдондаги ва майдон ташқарисидаги ҳаёти ҳам шов-шувларга сабаб бўлганди. Марадона жарима зарбаларини санъаткорона тарзда нозик тарзда ижро этарди, бу эса дарвоза қўриқчисини томошабинга айлантирарди.

Унинг "Ювентус"га қарши ўйиндаги заргарона зарбаси футбол тарихидаги энг ёрқин лаҳзалардан бири бўлиб қолган.

Гарчи у ҳозир орамизда бўлмаса-да, ундан қолган мерос дунё футбол мухлислари қалбидан чуқур жой эгаллаган.


6. Лионель Месси (62 та гол)

Икки "ЭЧКИ" (GOAT — барча даврларнинг энг яхши футболчиси)дан бири араб ўлкасига йўл олган бўлса, иккинчиси жаҳон чемпионлигига эришгандан сўнг кўпгина ўзбекистонликлар орзу қиладиган "Сусамбил"га йўл олди. 

Агарда футбол тарихидаги энг яхши статистикалар ёки рекордлар рўйхати мавжуд бўлса, очмасдан туриб (автоголлар рўйхатини истисно қилганда) шеригингиз билан унда Мессининг номи борлиги борасида гаров ўйнашингиз мумкин.

Леонинг жарима зарбалари Да Винчи асарлари сингари нақ санъатнинг ўзгинаси, у тўпни исталган бурчакка қадаб қўйиш хусусиятига эга.

Месси ҳамон фаолиятини давом эттирмоқда, ким билади дейсиз, у тез орада мазкур рўйхатда ҳам юқори кўтарилишга эришар.


5. Дэвид Бекхэм (65 та гол)

Мессини ўтказиб юбормаслик инглиз мутахассисининг қўлида, агар у ўзи эгалик қилаётган жамоа аъзосига айланган аргентиналик юлдузнинг стандартларни амалга оширишини таъқиқлаб қўйса, ҳаммаси жой-жойида қолади (ҳазил). 

Бекхэм жарима зарбалари бўйича маэстро эди. Ҳатто у стандартдан гол уришни одатий эрмагига айлантириб қўйганди. 


4. Роналдиньо (66 та гол)

Роналдиньонинг футболни гўзалликка айлантириб юборгани ҳамда табассум қилиш кўз ўнгингиздан кетмаса керак. Шу билан бирга, унинг жарима зарбалари ҳам қўллар билан бирга оёқларни қўшиб олқишлашга арзирди. 

2002 йилги жаҳон чемпионати чорак финалида бразилиялик сеҳргарнинг Дэвид Симен устидан ошириб қўйган жарима зарбасини таърифлашга забоним ожизлик қилади.


3. Виктор Легротталье (66 та гол)

Аргентиналик собиқ футболчи "Реал Мадрид" сафида юлдузлардан бири бўлиши мумкин эди, бироқ у "Химнасия ва Эсгрима"га содиқ қолди ва мамлакатда донғи чиқди.

Шунга қарамай, жарима зарбалари борасида Виктор Марадона ва Мессини ортда қолдирган. 

Легроттальени бутун дунё ишқибозлари танимаса-да, мамлакатда анча машҳур шахс саналади, ҳатто унинг номидаги стадион ҳам мавжуд.

2. Пеле (70 та гол)

Пеле жарима зарбалари борасида чинакам уста эди. Унинг зарбалари ҳатто энг моҳир дарвозабонларни ҳам шошириб қўярди.

Футбол сеҳргари фаолияти давомида урган голларни санашга эса математикадан 5 баҳога ўқиган киши ҳам қийналади.


1. Жуниньо (77 та гол)

Жуниньо номини эшитганингизда, Google'га мурожаат қилишингизнинг ҳожати йўқ, менимча, унинг жарима зарбалар қироли эканлигини дарҳол пайқайсиз.

"Лион" собиқ юлдузи футбол тарихида энг кўп жаримадан тўп киритган ўйинчи саналади ва буларнинг барчасини ажойиб тарзда йўллаган.

Унинг ижролари бошқаларникидан мутлақ фарқ қилади, футболчида ўзига хос тепиш услуби мавжуд. У тўпни ҳавода айлантириб ўтирмайди, балки имкони борича кучга таянади, копток эса ҳавода маст кабутар сингари тебраниб, посбонларни саросимага солиб қўярди.

Жуниньонинг видеоларини топа олмаганлар "Суюнчи" филмидаги футбол жараёнини кўриш мумкин. Бразилиялик митти жуссага эга ярим ҳимоячининг зарбалари ҳам деразачиларга яхшигина иш топиб берарди. 

Унга қарши ўйнаган рақиблар имкони борича қоида бузмаслликка ҳаракат қилишарди, сабаби эса аён.

Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика