UZ

Сўнгги янгиликлар

10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  0 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  4 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  7 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  13 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  2 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  5 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  32 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан-ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  50 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0

Жанубий Кореяга кетиши, “Анянг” клуби ва терма жамоадаги дебют ҳақида Хуршид Ғиёсов билан катта интервью Янгиликлар

Жанубий Кореяга кетиши, “Анянг” клуби ва терма жамоадаги дебют ҳақида Хуршид Ғиёсов билан катта интервью

Йил бошида Жанубий Кореянинг "Анянг" клубига кўчиб ўтган Хуршид Ғиёсов билан турли мавзуларда суҳбатлашдик.

- Хуршид аввало куни кеча ўтган таваллуд айёмингиз муборак бўлсин. Сайтимиз ва мухлисларингиз номидан табриклайман. Футболга кириб келишингизга ким сабабчи бўлган, биринчи мураббийларингиз хақида айтиб ўтсангиз.
- Раҳмат. Футболга кириб келишимга дадам сабабчи бўлганлар. Мендаги футболга қизиқишни кўриб, қаршилик қилмасдан “Чилонзор” футбол мактабига олиб борганлар. Ёшлигимдан тўп билан бирга катта бўлганман деса ҳам бўлади. Футбол мактабида Мурод Рўзиев қўл остида дастлабки машғулотларни олиб борганман.

- Фаолиятингизни асосий қисмини “Бунёдкор”да бошлаб, бир мавсум “Обод” сафида ҳаракат қилдингиз ва бу мавсумдан Жанубий Кореянинг “Анянг” клубига бориб қўшилдингиз. Ўтган мавсум “Бунёдкор” сафида 25 ўйинда иштирок этиб, 12 голга муаллифлик қилдингиз ва жамоанинг асосий футболчиларидан бири бўлдингиз. Умуман “Бунёдкор” жамоасига келиб қўшилишингиз ва жамоа билан боғлиқ ёрқин хотираларни гапириб беринг.
- Тўғри фаолиятимни кўп қисмини “Бунёдкор”да ўтказганман. Лекин яна бир нарсани айтиб ўтишим керак, “Чилонзор”да ўйнаётган вақтим “Пахтакор”га чақиришган. У ерда Шуҳрат Раҳмонқулов ва Мурод Исмоилов қўл остида ярим йил тўп тепганман. Лекин ўйин амалиётим камлик қилгани учун жамоани ўзгартиришга ахд қилдим ва “Красницкий” жамоасига ўтганман. “Красницкий”даги ўйинларим орқали “Бунёдкор” жамоасининг эътиборига тушганман ва мени жамоага қабул қилишган. Бир нарсани айтиб кетишим керак “Бунёдкор”га ўтишимга катта сабабчи бўлган инсон Дмитрий Макарович Ким бўлади. Ўша вақтлар ҳам жамоада рақобат кучли бўлгани учун бир мавсум “Обод” сафида ўйин амалиётига эга бўлиб қайтдим. Ҳақиқатдан ҳам ўтган мавсум мен учун омадли келди деб айта оламан. Бу фақат мени эмас бутун жамоанинг, мураббийлар штабининг ҳам меҳнати натижаси. Бир ўзим бундай натижага эриша олардим деб ўйламайман. “Бунёдкор” билан боғлиқ кўплаб ёқимли хотиралар қолди. Жамоа сафида Сергей Лушчан, Миржалол Қосимов, Вадим Абрамов каби кучли мураббийлар билан ишладим. Улардан кўп нарсалар ўрганганман.

- Жамоалардаги ўйинларингизга қарасак, мураббийлар сизни ўнг ва чап қанот ҳимоясида ҳам, қанот вингери сифатида ҳам, марказий ҳужумчи нуқтасида ҳам синаб кўришган ва муваффақиятли ўйнай олгансиз. Айнан сиз учун қайси позиция қулай ҳисобланади?
- Мен ўйлашимча профессионал футболчи жой танлаши керак эмас. Қайси нуқтада жамоага фойдам тегса, мураббийлар кўрсатмасини бажарсам ва шу орқали ўсишга эришсам бўлди. Тўғрисини айцам мен учун қайси позицияда бўлса ҳам футбол ўйнаш муҳим.

- Фаолиятингизда илк маротабда легионер сифатида Жанубий Кореянинг “Анянг” жамоаси таркибига бориб қўшилдингиз. Жанубий Кореяга борганингиздан сўнг сиз билан тил ёки овқатлар борасида муаммолар бўлмадими?
- Албатта легионер бўлиш ҳар бир футболчининг орзуси. Тўғри сиз айтгандек овқатлар билан бироз муаммо бўлди, тилни мукаммал билмаслигим озроқ панд берди. Лекин ҳаммасига секин-секин кўникдим, тил ҳам ўрганяпман. Ҳаммасидан хурсанд қилгани Кореяда мени жуда илиқ кутиб олишди. Шу жиҳат сабабли қийинчилиларни енгиб ўтдим.

- “Анянг” клуби нисбатан ёш жамоа ҳисобланади. Бу жамоа 2013 йил ташкил топган экан. Жамоадаги мураббийлар штаби ва жамоа раҳбарияти, футболчиларга яратиб берилган шароитлар ҳақида айта оласизми?
- Ҳа, жамоа яқинда ташкил топган. Шароитлар аъло даражада. Мураббийлар ҳам талабчан. Клубнинг массажчисидан тортиб жамоа рахбарларигача хаммалари профессионал тарзда ишлашади. Бу жамоага ўтганимдан мақсад жамоа К2 лигадан К1, яъни Корея олий лигасига чиқишни мақсад қилиб қўйган. Насиб қилса максимал тарзда харакат қилиб жамоа билан мақсадларимизга эришамиз.

- Жамоангизнинг ўртача ёшига қарайдиган бўлсак 25,8 ни ташкил қилар экан. Футболчилар ҳамда улар билан муносабатингиз ҳақида айтиб берисангиз.
- Клубдошларим билан муносабатларим жуда яхши. Айтганимдек мени жуда илиқ кутиб олишди. Жамоамизда ёш футболчилар билан бирга ёши каттароқ тажрибали футболчилар ҳам бор.

- Клубдаги футболчилар трансфер нархига эътибор берсак энг баланд нарх ганалик жамоадошингиз Максвел Акостига тегишли экан - 1.2 миллион евро. У Италия клубларида ўйнаган экан. Ундан кейинги ўринда эса айнан сиз 600 минг евро нарх билан жой олгансиз. Жанубий Кореа К 2 лигасига легионерларни қайси сифатларига қараб жалб этишади? Лигада легионер футболчилар хизматларидан кўп фойдаланишадими?
- Максвел ҳақиқатдан иқтидорли футболчи экан. У билан машғулотларда буни ўз кўзим билан кўрдим, бирга машғулот олиб боряпмиз. Фаолиятини Италия клубларида ўтказган, Европа футболидан “нафас олган” футболчи. Бошқа легионерлар ҳақида ҳали бирор фикр айта олмайман. Чемпионат бошланиб жамоалар билан ўйнаганимдан сўнг бу саволга жавоб бера оламан.

- Жанубий Кореядаги футболчиларимиз Рустам Ашурматов, Жамшид Искандеров, Достон Турсунов, Икром Алибойев билан учрашиб турасизми?
- Ҳа, албатта улар ҳаммалари менинг яқин дўстларим. Жамшид Искандеров, Икром Алибоев билан яшаш жойларимиз яқин ва дам олиш кунлари тез-тез учрашиб турамиз. Рустам Ашурматов ва Достон Турсунов жойлашган ҳудуд биздан бироз узоқроқда. Лекин шароит бўлганда дўстларим билан учрашиб туришга ҳаракат қиламан.

- 2018 йил 19 май куни Темур Кападзе шу санада миллий терма жамоамиз сафида Эронга қарши майдонга туширган ва ўша куни дебют ўйинингизни ўтказган эдингиз. Қўшимча маълумот сифатида: ўша куни куни сиз 23 ёш 1 ой 6 кунлик эдингиз. Шундан сўнг Уругвай, Шимолий Корея, Сурия, Қирғизистон терма жамоларига қарши майдонга тушдингиз. Миллий терма жамоа сафида майдонга тушган кунингиздаги ҳиссиётларни эслай оласизми?
- Албатта терма жамоадан чақирув олиш ҳар бир ёш футболчининг орзуси. Болаликдаги орзуим ҳам миллий терма жамоамиз сафида майдонга тушиш эди. Терма жамоадан таклиф олдингизми бу елкангизга катта масъулият юкланишини билдиради. Ватанимиз номидан майдонга тушиш катта масъулият. Дебют ўйиним ҳақидаги маълумотингиз учун раҳмат.

- Фаолиятингиз давомида кўплаб мураббийлар билан ишлагансиз: Темур Кападзе, Ҳикмат Эргашев, Сергей Лушчан, Александр Мочинов, Миржалол Қосимов, Эктор Купер, Вадим Абрамов. Фаолиятингиздаги энг муҳим мураббийни айта оласизми?
- Шундай мураббийлар билан ишлаганимдан фахрланаман. Шу кунларга етиб келишимда ҳар бир мураббийимнинг хиссаси бор ва мен уларга каттакон раҳмат айтаман. Лекин бирортасини ажратиб айтолмайман.

- Ҳозирда Жанубий Кореяда вазият қандай? Сиз ва жамоадошларингиз машғулотларни қай тарзда олиб бормоқдасиз?
- Ҳозир вазият анча яхши, вирус билан касалланиш камайди. Жамоадошларим билан машғулотларни олиб борябмиз, бунга рухсат беришган. Кунига 2 маҳалдан машғулот қиляпмиз. Жисмоний ҳолатимиз яхши.

- Хуршид юртдошларимизга, мухлисларингизга тилак ва ниятларингиз бўлса айтишингиз мумкин.
- Она юртимиздаги инсонларга сабр тилайман, карантин вақти уйда қолишарини сўрайман. Жанубий Кореяда аҳоли уйда қолиб деярли вирусни енгишди. Бизда ҳам тезроқ бу вирус йўқ бўлиб, ҳамма одатий ҳаёт тарзига қайтишини тилардим.


Фурқат Пўлатов суҳбатлашди

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика