UZ

Сўнгги янгиликлар

13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  0 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  0 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   0 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  1 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  12 08:50Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор  8 08:34Шеригини «нокаут» қилган Бекмуродов жарима тўлайди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди  14 08:21Депайнинг агенти: «Бу ёлғон»  8 07:50«Реал Мадрид» келаси ҳафта 2 нафар футболчи билан шартномани узайтирганини эълон қилади  0 07:28Суперлига. Бугун ғалаба қозонмаганларнинг тўқнашувига гувоҳ бўламиз  2

Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ОТЖ мағлубиятга учради Янгиликлар

Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ОТЖ мағлубиятга учради

Жанубий Корея ҳамда Ўзбекистон олимпия терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви якунига етди.

Жанубий Корея U23 - Ўзбекистон U23 3:1

Голлар: Жаэ Ву 37, Се Хун 72, Ким Жин Кю 75 - Яхшибоев 20.

Бош ҳакам: Шен Йин Ҳао (Хитой)

Ёрдамчи ҳакамлар: Лав Минг Леонг (Гонконг), Со Каи Ман (Гонконг).  

Захира ҳаками: Ҳюнг Жин Ко (Жанубий Корея).  

Жанубий Корея U23: Сон Бом Кён, Кан Ю Сун, Чон Таэ Вук, Ким Дон Хюн, Хан Чон Ву, Ум Вон Сан, Ох Се Хун, Юн Жон Гю, Мен Сён Гун, Жан Мин Гю.

Ўзбекистон U23: Абдувоҳид Неъматов, Ислом Қобилов, Дилшод Саитов, Нурилло Тўхтасинов, Жасур Яхшибоев, Бобир Абдиҳолиқов, Миржаҳон Мираҳмадов, Шерзод Насруллаев, Аброр Исмоилов, Ойбек Рустамов, Ҳусниддин Алиқулов.

Захира: Низомиддин Зиёвутдинов, Машхур Муҳаммаджонов, Иброҳим Йўлдошев, Илҳом Алижонов, Шахбоз Жўрабеков, Абдулла Абдуллаев, Ойбек Бозоров, Ислом Рашидхонов, Достон Ибрагимов, Асад Собиржонов, Азизбек Амонов.

Четлатиш: Ойбек Рустамов 40.



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

84. Сариқ карточка. Кореялик футболчи қарши ҳужумга ўтаётган ўйинчимизни тўхтатиб қолгани учун жазоланди.

82. Хавфли вазият! Ох Се Хун яқин масофадан дарвозамизга зарба берди, бироқ посбон тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

79. Мезбонлар ҳужумларни камайтиришмаяпти. Ҳар бир ҳужум аввалгисидан хавфлироқ якун топмоқда.

77. Неъматов рақибнинг хавфли ҳужумини бартараф этди. Посбонимиз зарбадан сўнг тўпни эгаллаб олди.

75. Яна гол ўтказиб юбордик! 3:1. Захирадан майдонга тушган футболчилар голнинг муаллифи ва ассистенти бўлишди. Ким Жин Кю учинчи голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

72. ГОЛ! 2:1! Ох Се Хун бурчакдан узатилган тўпни дарвозага буриб, ўз жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

66. Тўп қайтарилди, бироқ ҳужумнинг иккинчи тўлқини бурчак зарбаси билан якунланди.

65. Яна бир қоидабузарлик. Кореялик футболчи Миржаҳон Мираҳмадовни тўхтатиб қолди. Рақиб жарима майдончаси олдида стандарт вазият.

64. Футболчиларимиз ҳужумга ўтишди. Бироқ зоналар ёпиқлиги туфайли тўп дарвозабонимизгача қайтди.

63. Кан Юн Сун сариқ карточка билан жазоланди. У Жасур Яхшибоевни қарши ҳужумга ўтишига йўл қўймай, қўполлик ишлатди.

61. Кореяликлардан яна бир хавфли ҳужум. Бурчак зарбасидан сўнг мезбон жамоа вакили дарвоза тўсинини нишонга олди.

57. ҚАРШИ ҲУЖУМ! Кореяликлар марказда тўпни олиб қўйиб, қарши ҳужумга ўтишди. Ум Вон Санг жамоадошининг узатмасидан сўнг дарвозабонимизни алдаб ўтди, бироқ дарвозамизни ишғол қила олмади. Тўп устунга тегди.

54. ОТЖмиз бир киши камлиги туфайли ҳимоядан ҳужумга ўтишда муаммолар юзага келмоқда. 

52. Кореяликлар жарима майдончамизга киришга муваффақ бўлишди, аммо пас беришдаги хато ҳужум якунланишига олиб келди.

49. Яхшибоев яна узоқроқдан рақиб дарвозасини ишғол қилишга уринди, бироқ зарбага бироз куч етишмади.

48. Яна ҳамюртларимиз томонидан қоида бузилди. Бу сафар Аброр Исмоилов қоида бузди, бироқ унинг устидан ўтиб кетаётганда беҳосдан рақибининг оёғини босиб олди.

46. Жамоалар майдонга қайтишди ва иккинчи бўлимга старт берилди.

ТАНАФФУС

45+1. Яхшибоев рақиб жарима майдончасига яқин жойдан кореяликлар дарвозасига зарба берди. Зарба тўғри дарвозабон қўлига бориб тушди.

45. Биринчи бўлимга дақиқа қўшиб берилди.

43. Жамоа бош мураббийи Любинко Друлович энди ўзгаришларда хато қилмаслиги лозим.

40. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Ойбек Рустамов рақибга нисбатан қўпол ҳаракат қилгани учун иккинчи сариқ карточка билан жазоланди ва майдондан четлатилди. 

37. ГОЛ! 1:1 Бурчакдан узатилган тўп дарвозанинг яқин бурчагидаги футболчига тегиб, дарвозага бурилди. Посбонимиз тўпни қайтарди, аммо қайтган тўп 15-рақамдаги Ким Жаэ Вуга тушди ва у ҳисобни тенглаштирди.

35. Яхшибоев яна ўз жарима майдончасига яқин ҳудудда қоида бузди. Ҳакамга бу елка эканлиги ҳақида тушунтирмоқчи бўлди, бироқ рефери қарорини ўзгартирмади. Ким Дон Хюннинг узатмаси жуда ноаниқлиги туфайли тўп майдонни тарк этди.

33. Нурилло Тўхтасинов марказда тўпни Бобир Абдиҳолиқов учун ютиб берганди, аммо кореялик футболчи сирпаниш ёрдамида тўпни Бобирдан олиб қўйди.

31. Кейинги бурчак зарбаси ҳам омадсиз чиқди. 

30. Кореяликлар навбатдаги бурчак зарбасини амалга оширишди. Бу сафар ҳам ҳимоячиларимиз ишончли ўйнашди, бироқ мезбонлар энди нариги бурчакдан тўпни ўйинга киритишади.

26. Ҳусниддин Алиқулов рақиб футболчисининг узатмасини ёпишга эришди, бироқ кореяликлар бурчак зарбаси ишлаб олишди. Стандарт вазиятдан фойда чиқмади.

24. Кореяликлар энди кўпчилик бўлиб Ўзбекистон ОТЖ ярим майдонига ўтиб олишди ва ҳисобни тенглаштириш учун турли комбинациялар ўйлаб топишмоқда.

20. ГООООООООЛЛЛЛ! ЯХШИБОЕЕЕВ! Жасур ўнг қанотда бир ҳимоячини алдаб, жарима майдончасига ёриб кирди ва ўнг оёғи билан зарба бериб, ҳисобни очди! Баракалла!

ГОЛНИ ТЕЛЕГРАМ каналимиз орқали кўчириб олишингиз мумкин.

19. Бобир Абдиҳолиқов мураббийлар турадиган жойга яқин ҳудудда қоида бузди, ҳакам оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.

18. Бурчак зарба қайтарилди, аммо футболчиларимиз ҳали ҳам рақиб майдончаси атрофида тўп билан ҳаракат қилишмоқда.

17. Жасур Яхшибоев ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига ёриб кирди, аммо сўнгги узатмани беришга улгурмади. Бурчак зарбаси.

16. Ҳамюртларимиз меҳмонда ўйнаётгани боис бироз ҳаяжонланишяпти, шу сабабли пасларда аниқлик етишмаяпти.

13. Жасур Яхшибоев ўз жарима майдончаси яқинида Кан Ю Сунга нисбатан қўпол ўйнаб, қоида бузди. Кореяликлар чап бурчак ёнидан тўпни ўйинга киритишди, аммо узатмадан наф чиқмади.

12. Бобир Абдиҳолиқов чап қанотда тўпни қабул қилди ва рақиб жарима майдончасига узатишга ҳаракат қилди. Бобир чапақай бўлмагани туфайли узатма муваффақиятсиз чиқди ва тўп майдонни тарк этди.

11. Футболчиларимиз рақиб жарима майдончасига яқинлашишганди, аммо мезбонлар тезлик билан тўпни узоқлаштиришди.

10. Жанубий Корея терма жамоаси чап қанотдан ҳужумга ўтди. Юн Жон Гюнинг жарима майдончасига ташлаган тўпини унинг жамоадоши ўзига тўғирлай олмай, тўпни майдондан чиқариб юборди.

8. Тўп бурчакдан ўйинга киритилганда дарвозабонимиз ерга ноқулай йиқилган кўринади. Шифокорлар Абдувоҳид Неъматовга тиббий ёрдам кўрсатишди.

7. Ҳусниддин Алиқулов рақибнинг хавфли ҳужумини тўпни майдондан чиқариб юбориш орқали тўхтатиб қолди. Бурчакдан узатилган тўпни посбонимиз уриб юборди, қайтган тўпга кореяликлар зарба берди, бироқ бу сафар ҳам зарба қайтарилди.

6. Марказда қоида бузилди. Чон Таэ Вук Нурилло Тўхтасиновни йиқитди.

4. Кореяликлар кучли прессинг орқали олимпиячиларимизни марказга йўлатмай, тўпни фақат ҳимояда олиб юришга мажбур қилмоқда.

2. Баҳснинг илк дақиқаларида мезбонлар жуда фаол ҳаракат қилмоқда.

1. Учрашув бошланди!

- Ассалому алайкум ҳурматли сайтимиз ўқувчилари. Тошкент вақти билан 16:35да Жанубий Корея ОТЖ ҳамда Ўзбекистон ОТЖ ўртасида ўртоқлик учрашуви старт олади. Championat.asia фойдаланувчилари учун ушбу баҳсни матнли трансляция кўринишида тақдим этамиз.

Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика