UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  0 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:25Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Машъал" 0:0 (онлайн ҳисоб)  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  0 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  28 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  22 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  7

"Жаноб Вест Хэм" фаолиятини якунлади Янгиликлар

"Жаноб Вест Хэм" фаолиятини якунлади

Афсонавий Марк Нобл бутсаларини михга илди.

35 ёшли ярим ҳимоячи "Вест Хэм" уй ўйингоҳида фаолиятидаги охирги учрашувида иштирок этди. "Болғачилар" "Сити"га қарши ўйин олдидан жамоанинг кўп йиллик етакчиси учун махсус маросим ўтказишди.

Мухлислар унинг шарафига ажойиб перфоманс тайёрладилар, Марк эса кўзёшларини тийиб тура олмади. 16-дақиқада (Ноблнинг рақами) олқишлар садоси остида бутун стадион жумбушга келди. 

"Бугун бу ерда менинг катта оилам бор... ва мен "катта оила" деганда, 60 000 кишини назарда тутяпман", – деди футболчи таъсирли оҳангда.

Билсангиз керак, Марк ҳар ўйиндан сўнг анъанавий тарзда кийиниш хонасини тозалайди. Қойил қолиш керакки, у бу ишини сўнгги учрашувидан кейин ҳам амалга оширди.

"Жаноб Вест Хэм" 18 йил давомида "болғачилар" асосий жамоаси шарафини ҳимоя қилди – 549 та ўйин, 62 та гол, 61 та ассист. Ҳавас қиларли кўрсаткич!

Муаллифнинг телеграм каналига обуна бўлишни унутманг! >>> EkSport

Муаллиф : Sherzod Nurmatov
Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика