UZ

Сўнгги янгиликлар

02:48Хави: "Ҳакамлар хатолари сабабли турнирдан чиқиб кетдик"  28 02:00ЕЧЛ. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда ПСЖ "Барселона"ни йирик ҳисобда енгиб, ярим финалга йўл олди  347 01:58ЕЧЛ. Жанговар кечган баҳсда "Боруссия" "Атлетико"ни мусобақадан чиқариб юборди  26 00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  3 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  6 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  13 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  4 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  19 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0

Жанлуижжи Доннарумма "Милан"нинг янги афсонаси бўла оладими? Янгиликлар

Жанлуижжи Доннарумма "Милан"нинг янги афсонаси бўла оладими?

Ўйинлар сони бўйича Паоло рекордини ҳам янгилаши мумкин.

Доннарумма "Милан"да 6-мавсумини ўтказмоқда. 21 ёшли Жижжо яқин келажакда ҳамкасблари Мальдини ва Барезига етиб олиши мумкин. 2015 йил 25 октябрь куни Жанлуижжи 16 ёшида А Серия доирасида "Милан"нинг "Сассуоло"га қарши баҳсида (2:1) дебют қилганди. Орадан беш йил ўтди. Бу вақт ичида Жижжо "россонери"нинг асосий голкиперига айланди.

Доннарумма "Милан"нинг ҳозирги футболчилари орасида ўйинлар сони бўйича етакчи ҳисобланади — ҳисобида 211 расмий учрашув мавжуд.

Бундан ташқари, 21 ёшли итальян ҳозирча "Милан"да 200+ ўйин ўтказган ягона ўйинчи бўлиб турибди. Бу борада унинг энг яқин таъқибчиси — Алессио Романьоли (193 ўйин). Ундан кейинги поғоналарни эса Кессье (142) ва Чалханоглу (136), Калабрия (119) ва Ибрагимович (109) эгаллаб турибди.

Айтганча, афсонавий Паоло Мальдини 21 ёшида "Милан"нинг 147 учрашувида майдонга тушиб улгурган эди, клубнинг бошқа бир буюк собиқ сардори Франко Барези эса — 113та. Шуни ҳам таъкидаш лозимки, Барези "Милан"да илк бор сардорлик боғичини 22 ёшида, Мальдини эса 25 ёшида таққан. Жижжо эса 21 ёшигача 9та баҳсда жамоа сардори бўлиб тушган.


"Милан"даги ўйинлар сони бўйича рекордчи — Паоло Мальдини (902 учрашув). Эҳтимол, Доннарумма ундан ўзиб кета оладиган ўйинчи бўлар?!

Бугунги кунда "россонери"нинг техник директори лавозимида ишлаб келаётган Паоло Мальдини футболчи сифатида "Милан"нинг 902 расмий учрашувида майдонга тушган. Бу ҳозир ҳам ва яна ҳали узоқ вақтгача клубнинг мутлақ рекорди ҳисобланиши аниқ. Айтганча, рейтингнинг иккинчи поғонасида Барези кетмоқда (719 ўйин).

Доннаруммага келсак, у "Милан" таркибида 211 учрашувда ўйнаган, жорий мавсумни ҳисобга олмаганда эса 203 ўйин. Хуллас, Жижжо "Милан"даги ўтган давр мобайнида ҳар йили ўртача 40,6та баҳсда майдонга тушган. Бу клуб тарихида Паоло Мальдинидан кейинги (дастлабки 5 йилда ўртача 42,6та ўйин) энг яхши кўрсаткич, агар собиқ сардор 1та учрашувдагина майдонга тушган дебют мавсумини ҳисобга олмасак...

Агар Доннарумма худди шу ритмда "Милан"да ўйнайдиган бўлса, 38 ёшида Паоло Мальдини рекордини янгилаши мумкин (эслатиб ўтамиз, Паоло 41 ёшигача ўйнаган).

Шу билан бирга, таъкидлаш лозимки, "Милан" сўнгги 5 мавсум ичида 4 марта еврокубокларда қатнашолмади (Мальдинининг бутун фаолияти давомида "Милан" худди шунча марта еврокубокларда иштирок этмаган эди).


Албатта, агар кейинги йилларда "Милан" Евротурнирларда доимий равишда иштирок этадиган бўлса, Жанлуижжи эса жароҳат олавермаса, у ҳолда унинг клубдаги иштироклари сони сезиларли даражада ошади. Бироқ "Милан" еврокубокларда қандай ўйнаши, Италия Кубоги турнирида қанчалик узоққа боришини олдиндан тахмин қилиш жуда қийин.

Аммо 2017/18 йилги мавсумда Доннарумма ажойиб кўрсаткич қайд этди. Ўша йили "Милан" Италия Кубоги финалигача, Европа Лигасининг 1/8 финалигача чиққан. Ўша мавсум италиялик кипер "россонери"нинг 53 баҳсида майдонга тушган (бу борада Паолонинг энг яхши натижаси — 1992/93 мавсумда 50 ўйин).

Доннарумма голкипер экани ҳамда фаолиятининг асосий қисмини чап қанот ҳимоясида ўтказган Мальдинидан фарқли ўлароқ, Жижжининг ўйин ритми ҳам шунга яқин кўрсаткичда (ҳар мавсум ўртача 53 учрашув) бўлади. Бундай ҳолатда, Доннарумма 34 ёшидаёқ ҳамкасби рекордини янгиласа керак. Агар Жижжонинг карьераси ҳам худди Мальдининики каби 41 ёшигача давом этса, унинг миланликлар сафидаги ўйинлари сони 1200гача етса керак...


1200 баҳс рақамини қаердан олдингиз дейсизми? Бу ерда "Ювентус" дарвозабони Жанлуижжи Буффон статистикасига суянган ҳолда мисол келтирилди. Унинг клуб даражасидаги учрашувларининг ўртача сони 40 ёшидан бошлаб пасая бошлаган — 2001 йилдан 2018 йилгача. Буффон ҳар мавсум "Кекса синьора" сафида ўртача 39та ўйин ўтказган, 2018-2020 йилларда ўз клублари учун ўртача 19,5 маротаба майдонга тушган (2 баробар кам).

Шундай экан, тахминимиз: Доннарумма 34 ёшида Мальдини рекордини (902 ўйин) янгилайди. 39 ёшигача ҳам шу темпда ҳар мавсум 53тадан ўйин ўтказади (бу 265 баҳс дегани), 41 ёшгача шу ритм билан ҳар мавсум 26,5та мартадан майдонга тушади (яна 53 баҳс). Охирида умумий ҳисоб: 1220 учрашув. Ҳа, кейин бундай рекордни ҳеч ким бузолмайди :)

Ким билади дейсиз, балки орадан узоқ йиллар ўтиб, клуб 99-рақамни муомаладан чиқарар ва мухлислар Жижжонинг футболкасини трибунада Барезининг футболкаси ёнига илиб қўйишар?! Ҳа, бу шунчаки тахмин. Эҳтимол, булар ҳақида гапиришга ҳали жуда эртадир, сабаби бундай натижаларга эришиш учун аввало амалдаги шартнома муддатини узайтириш керак... Қоларверса, дарвозабоннинг агенти Мино Райола қандай инсон экани ҳеч кимга сир эмас. Хуллас, хулоса ўзингиздан...


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика