UZ

Сўнгги янгиликлар

12:55"Байер" "Манчестер Сити" футболчисига даъвогарлик қилмоқда  0 12:20Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига "Ньюкасл", "Рапид" ва "Страсбур" қизиқмоқда!  5 11:58Рюдигер 4-12 та ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин  18 11:30"Манчестер Юнайтед"нинг ёзги трансфер ойнасидаги мақсади маълум  1 10:52Анчелотти ўз антирекордини янгилади  12 10:43"Қўқон-1912" 27 йилдан сўнг бундай натижани қайд этди   1 10:23Кечаги учрашув якунидан сўнг «Реал»нинг яна икки футболчиси қизил карточка олди  26 10:08Иван Бошкович: «Жуда муҳим уч очкони қўлга киритдик»  1 09:52Анчелотти кечаги аламли мағлубиятдан сўнг нималар деди?  8 09:44Флик "Реал" устидан қўлга киритилган ғалабадан сўнг нима деди?   14 09:16Суперлига. Бугун "Пахтакор" - "Шўртан" ва яна 2 та ўйин бор   6 08:20Суперлига. "Қўқон-1912" ва "Сўғдиёна" биттадан гол уриб ғалабага эришди, "Машъал" — "Сурхон" учрашувида эса мухлислар гол кўришмади  0 07:55Испания Кубоги финал. "Барселона" - "Реал Мадрид" 3:2  9 04:25Александр Хомяков: "Аламли мағлубиятни қабул қилиб олдик"  14 04:06Февзи Давлетов: "12 та бурчак зарбаси ижро этди, 20 га яқин зарбалар бердик, аммо вазиятдан фойдаланиш борасида оқсадик"  1

Жамшид Саидов: “Тенг курашлар остида кечган баҳсда мағлубиятга учрадик” Янгиликлар

Жамшид Саидов: “Тенг курашлар остида кечган баҳсда мағлубиятга учрадик”

“Қизилқум” — “Бухоро” учрашуви якунлангач, матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Жамшид САИДОВ иштирок этди.

— Бугун тенг курашлар остида ўтган ўйинда аламли мағлубиятга учрадик, — дея сўз бошлади бухороликлар устози. — Учрашув тақдирини ягона гол ҳал қилди. Бугун ўйин дуранг ҳам бўлиши мумкин эди. Афсуски, уйга очкосиз қайтишга мажбур бўлдик.

Бутун учрашув давомида бизни уюшқоқлик билан қўллаб-қувватлаган кўпсонли бухоролик ишқибозларга раҳмат айтаман. Уларнинг далдаси биз учун жуда муҳим. Афсуски, бугун уларнинг ишончини оқлай олмаганимиздан хижолатдамиз. Агар бугун ғалаба қозонганимизда чемпионат жадвалида ҳеч бўлмаса бир поғона юқорига кўтарилиб олардик.  Аммо кураш ҳали давом этади. Олдиндаги учрашувларда фақат максимал натижани кўзлаб майдонга тушамиз.

Бугунги ўйинда рақиб жамоа таркибида Баҳриддин Ваҳобов кучли ўйин намойиш этганлигини таъкидлашни истардим. У катта маҳорат ва тажрибага эга эканлиги яна бир бор исботлади. Жамоаси учун муҳим голга муаллифлик қилди ва уч очкони тақдим этди.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика