

"Биринчи навбатда йигитларга раҳмат айтмоқчиман. Улар барча кўрсатмаларни 100 фоизга бажаришди. Таркибда кўплаб ёш футболчилар майдонга тушишди, баъзилар бугун дебют қилишди. Уларга ўйин учун миннатдорчилик билдираман", - дейди Жамшид Саидов.
- "Бухоро" бугунги ўйинга қанчалик даражада тайёрланди? Ўйиндан олдин сизни нима кўпроқ ташвишлантирди?
- Ҳа, коронавирус туфайли тайёргарлик учун вақтимиз кам эди. Кўплаб ўйинчиларимиз вирусни бошдан кечиришди. "Бунёдкор" қандай ўйнашини билардик, қисқа вақт ичида яхши тайёрландик ва бугун очко олдик.
- Милован Капор Канада клуби билан шартнома тузди. У билан барча ҳисоб-китоб қилиндими?
- Ҳа март ойида легионерларимиз ўз юртларига жўнаб кетишганди. Афсуски улар Ўзбекистонга қайта олишмади. Раҳбарият улар билан музокара олиб борди ва ўзаро келишган ҳолда барча легионерлар билан шартномалар бекор қилинди.




