Жамшид Саидов: “Ҳақиқатдан ҳам ноябрь ойи биз учун омадли ўтди”

Narzulla Saydullayev
3 дек 2015, 12:30
Якунига етган ноябрь ойининг “Энг яхши мураббийи” номинациясида “Бухоро” клуби устози ғолиб чиқди.

Журналистлар ўртасида ўтказилган сўровномада Жамшид Саидов бошқаларни ортда қолдирди. Шу муносабат билан Саидовни бу борада фикрлари билан қизиқдик.

- (Кулиб) Нима дейиш мумкин бу ҳақда?! Очиғи, “Энг яхши мураббий” номинациясида ғолиб бўлганимдан бағоят мамнунман. Бунинг учун ОАВ ходимларига ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан. Ортда қолган ноябрь ойи нафақат мен учун балки энг муҳими “Бухоро” жамоаси учун ҳам жуда омадли кечди. Боиси ўзингизга яхши маълумки, кучлилар сафида қолишни уддаладик. Бу бизнинг олдимизга қўйилган энг катта вазифалардан бири эди. Футболчиларимга раҳмат айтаман, улар ўз ишига жиддий ёндошди.


- “championat.asia” сайти орқали имкон қадар хабар ва янгиликлар билан танишиб бораман. Вақтим бўлди дегунча сайтга кириб тураман. Ойнинг энг яхши мураббийи ва футболчиси номинациясида ғолиб бўлганларни ҳам кузатиб келмоқдаман – дейди Жамшид Саидов.

Исломбек Рустамбеков.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›