UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  16 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  44 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  5 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

Жамшид Саидов: "Дарвозамизга киритилган илк гол кулгули бўлди, иккинчисида эса тўпни ўз дарвозамизга киритиб қўйдик" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Дарвозамизга киритилган илк гол кулгули бўлди, иккинчисида эса тўпни ўз дарвозамизга киритиб қўйдик"

Суперлига 23-тур доирасидаги "Қизилқум" — "Динамо" ўйинидан сўнг навоийликлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

— Бугун омадимиз келмади. Йигитлар курашишди, аммо баҳс сўнггида биздан бироз омад юз ўгирди.


— Олдинги турда "Пахтакор" билан чиройли ўйин бўлганди. Бугун нима етишмади деб ўйлайсиз?

— Кескин ва ҳужумдаги аниқлик етишмади деб ўйлайман. Лобжанидзе "Пахтакор" билан ўйинда жароҳат олди. Ёмон ўйнамадик, вазиятлар бўлди. Аммо, бироз омадимиз келмади.

— Дарвозамизга киритилган икки голни ҳам кутилмаган деб ўйлайсизми?

— Умуман олганда, биринчи гол кулгили бўлди. Иккинчи гол эса дарвозамиз томон аниқ бормаётган бўлса ҳам ўзимизга уриб қўйдик. Ваҳобов ўз дарвозамизга киритиб қўйди.

— Ўйинда ҳакам билан тортишиб қолдингиз ва оғзаки огоҳлантириш олдингиз. Нима бўлди?

— Бунақаси бўлиб туради. Эмоция ва шу сабаб огоҳлантириш олдим. Ҳакам қарорини умуман ўзгартирмайди, у табиийки вазиятларда ўзини ҳақ деб ҳисоблайди.

— Мавсум олдидан қўйган қайси мақсадларингизга эришдингиз ва қайси ўйинчилар умидингизни оқлади. Шунингдек, келаси мавсум учун режалар қандай?

— Ҳали уч тур бор, жадвалда ўзгаришлар бўлади. Қуйидаги жамоалар лигадаги ўрнини сақлаб қолишга уринмоқда. Чемпион номи аниқ, иккинчи ва учинчи ўринлар учун ҳам кураш боради.

— Мавсум олдидан олиб келган ўйинчилар ўзини оқладими?

— Буни мавсум сўнггида айтса бўлади.



— "Қизилқум" ўринбосарлар жамоаси сўнгги мавсумларда ёмон ўйин кўрсатмаяпти. Ундаги ёққан айрим ўйинчиларни айта оласизми. Шунингдек, жамоанинг маҳаллий ўйинчилардан кўра легионерларга бўлган эҳтиёжи баландми?

— Маҳаллий ўйинчи тўлдира олмайдиган ва кучайтирмоқчи бўлган позициянгиз учун легионер оласиз. Ўринбосарлар жамоаси ёмон қатнашмаяпти ва улардан 4-5 ўйинчи оламиз. Масалан, Бозоров ва Асадов. Улар захирада ўтиришади ва уларга имконият беришади. Бундан ташқари, улар маҳаллий ўйинчилар ва кучайишга ҳаракат қилишлари керак.

— 17-рақамда ўйнайдиган Муҳаммадали Ғиёсовга харидорлар кўпайган деган миш-мишлар юрибди. Бу қанчалик рост?

— Ҳа, у ривожланмоқда ва голлар урмоқда. У медаллар учун курашадиган ва чемпионликка интиладиган жамоаларда ўйнаш даражасига чиқди. Унда таклифлар бор. Нима бўлишини вақт кўрсатади. Учта турни ўтказиб олайлик, кейин якуний хулосалар чиқарамиз.

— "Қизилқум" деярли барча ўйинларини Қаршида "Марказий" стадионида ўтказди. Машғулот жараёнлари сизга қай даражада қулайлик ёки ноқулайлик туғдирмоқда.

— Олдинам айтганман. Биз 300 километр йўл босим машғулот ўтказамиз ва ўйнаймиз. Бу катта фарқ. Ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради дейишади. Агар ўз уйимизда ўйнаганимизда, ўйинчиларнинг ўзига бўлган ишончи юқорироқ бўларди.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика