UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  0 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  1 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  32 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18

Жамшид Искандеров: "Навбаҳор"да қоламанми? Худо хоҳласа, янгиликлар бўлиб қолади" Янгиликлар

Жамшид Искандеров: "Навбаҳор"да қоламанми? Худо хоҳласа, янгиликлар бўлиб қолади"

ЎФА ҳамда ЎзПФЛ йил якунларига бағишлаб ўтказган "ENG ZO‘R Uz Football Awards-2022" тақдирлаш маросимида Жамшид Искандеров йилнинг "энг яхши футболчиси", дея эътироф этилди.



Дарҳақиқат, ярим ҳимоячи учун бу мавсум қандайдир ўзига ҳос қайтиш бўлди. У бутун йил давомида "Навбаҳор"ни ўз ортидан эргаштира олди. Жамоаси билан мамлакат кумуш медалларига эга чиқди, кубок финалига қадар етиб борди. Умумий қилиб айтганда биз билган Жамшид Искандеров яна аввалги формасини тиклаб олди. Тадбир якунлангач "Навбаҳор" футболчининг фикрларига қулоқ тутдик.

"Очиғи жуда ҳаяжондаман. Ёқимли соврин. Чунки бундан 8 йил олдин Ўзбекистон чемпионатининг "энг яхши футболчиси" бўлган эдим. Орадан шунча вақт ўтиб мамлакатнинг "энг яхши футболчиси", деб топилдим. Тасаввур қила олмайман. Жуда хурсандман. 

Совринни кутмагандим. Лекин яхши ниятда келгандим. Худога шукур соврин насиб қилди. Фурсатдан фойдаланиб "Навбаҳор" клуби раҳбарияти, жамоадошларимга миннатдорчилик билдираман. Бизни қўллаб-қувватлаган, дуо қилиб турган мухлислар, оила аъзоларимга ҳам ташаккуримни изҳор қилмоқчиман. Футболчилар янада яхшироқ ҳаракат қилиб, ишқибозларни хурсанд қилишга интиламиз. 

Терма жамоага келсак, ҳар бир футболчи буни истайди.  Йил давомида ҳаракат қилдим. Тўхтамайман. Ҳозирги кунда мураббийнинг ўз услуби, танлови бор. Унга қандайдир эътирозим йўқ. Чунки мен футболчиман. 

"Навбаҳор" билан шартномам якунланган. Барча билан мулоқотдамиз. Худо хоҳласа, янгиликлар бўлиб қолади",- дейди Жамшид Искандеров.

 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика