UZ

Сўнгги янгиликлар

00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  3 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  3 00:00АПЛ. "Арсенал" — "Челси" (онлайн ҳисоб)  6 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  11 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  149 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  28 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  16 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  11 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  4 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  2 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  13

Жамшид Искандеров: "Бу йил ҳам "Навбаҳор" олдига юқори мақсад қўйилган" Янгиликлар

Жамшид Искандеров: "Бу йил ҳам "Навбаҳор" олдига юқори мақсад қўйилган"

"Навбаҳор" етакчиси Жамшид Искандеров янги мавсумга тайёргарлик жараёнлари ҳақида фикр билдирди.

Футболчи дастлаб "Астана"га қарши кечган ўйин ҳақида тўхталди.



"Ўйинга келадиган бўлсак, чемпионатга тайёргарлик давом этмоқда. Бош мураббий ҳар бир позицияга янги футболчиларни синовдан ўтказяпти. Ўйлайманки, жисмоний тайёргарлик керак, деб ўйлайман. Буёғига енгиллашган ҳолда ҳозирликни давом эттиряпмиз", – дейди Жамшид Искандеров.

- Янги футболчиларнинг қўшилиб кетиши қийин бўлмаяптими?

- Тушунмовчиликлар бўлиши табиий. Ҳали вақтимиз бор, мавсум стартигача бир-биримизни тушуниб оламиз, деб ўйлайман. 

- Ўртоқлик учрашувларида натижа муҳим эмас, десак тўғрими?

- Ҳар бир ўйинга ғалаба учун чиқамиз. "Рубин" билан аламли мағлубият бўлди. Ўша куни бизнинг кунимиз эмас экан. Бу ўйинни эсдан чиқариб, навбатдаги баҳсларга эътибор қаратамиз.

- Ўтган йили жамоа чемпионликка яқин келганди. 

- Авваламбор, насиба. Биз қўлдан келганча ҳаракат қиламиз. Ўтган йили ҳам, бу йил ҳам юқори мақсад қўйилганди. Спортда ким ютиши ёки ютқазишини олдиндан ҳеч ким билмайди.

- Четдан таклифлар бормиди?

- Раҳбарият билан келишган ҳолда "Навбаҳор"да қолдим. 

- Бошқа жамоаларни ҳам кузатяпсизми?

- Ҳар бир жамоага қизиқамиз. Футболчилар ҳам бир-бирини кузатади.

- "Навбаҳор" мухлисларига нима деган бўлардингиз?

- Аввало, соғ-саломат бўлишсин. Улар бизни доим яхши қўллаб-қувватлаб келишган.

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика