UZ

Сўнгги янгиликлар

15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  0 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  29 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  0 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  36 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  18

Жамолиддин Шарипов: "Жаҳон чемпионатига бирга чиқамиз ва бирга борамиз" Янгиликлар

Жамолиддин Шарипов: "Жаҳон чемпионатига бирга чиқамиз ва бирга борамиз"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси февралда Тошкентда ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Хосе Мария Мендез бошчилигидаги терма жамоамиз 22 ва 23 январь кунлари Олма-Ота шаҳрида Қозоғистон терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказди ва ҳар икки баҳсда 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Ана шу икки учрашувдан сўнг терма жамоа ҳужумчиси Жамолиддин Шариповдан интервью олдик.

- Январь ойидаги Тошкентда ўтган йиғин ҳақида нима дея оласиз? Мураббийлар нималарга кўпроқ аҳамият беришди?
- Январдаги йиғинда кўпроқ тактика, прессинг қилиш ва прессингдан чиқиш устида ишладик. Шунингдек, стандартлардан қандай фойдаланиш борасида ҳам шуғулландик.

- Осиё чемпионати гуруҳдаги рақиблар ҳақида нима дея оласиз?
- Ҳозирги пайтда Осиёда кучсиз жамоанинг ўзи йўқ, футзал тезлик билан ривожланиб бормоқда. Гуруҳимиздаги рақибларга келсак, Ливан терма жамоаси бизга ноқулай рақиб ҳисобланади, Қирғизистон эса тайёргарликни чет давлатларда олиб бормоқда. Арабларни эса ҳали яхши билмаймиз, шунинг учун ҳам уларни кучсиз деб айта олмайман.

- Уларни қанчалик ўргандинглар?
- Ҳозир рақибларимизни ўрганиб чиқмоқдамиз. Ливанда индивидуал жиҳаттан кучли ўйинчилар кўп, қўшниларимиз эса жамоавий ўйин кўрсатишади. Биз шуларга қарши тайёргарлик кўраяпмиз.

- Чемпионатни Тошкентда ўтиши сизларга қанчалик ёрдам беради?
- Ўз уйимизда ўйнаганимизда мухлислар жуда катта ёрдам беради. Буни 2010 йилги Осиё чемпионатида ҳам кўрганмиз, бу сафар ҳам мухлислар бизни қўллаб-қувватлаб туришларини хоҳлаймиз.

- Қозоғистонга қарши иккита ўйин ўтказилди. Бу ўйинлар жамоамизга қанчалик фойдали бўлди деб ўйлайсиз?
- Қозоғистон кучли терма жамоа, уларнинг таркибида маҳаллийлаштирилган бразилияликлар бор. Айни пайтда улар яхши формада, бизга ана шундай кучли жамоалар билан ўйинлар керак. Кучли жамоаларга қарши ўйинлар орқали хатоларимизни кўриб, уларни тўғрилашга ғаракат қиламиз.

- Жамоамиз бош мураббийи Хосе Мария Мендезга қандай таъриф бера оласиз? Унинг ўзгача жиҳатлари борми?
- Мендез жуда кучли мутахассис, ҳар бир нарсага аҳамият беради.  Машғулотларда охирги кучимиз қолгунча ишлатишга ҳаракат қилади, ўйин пайтида ким қаерда ўйнаши кераклигини билади.

- Тошкентдаги чемпионатдан олдин мухлисларга қандай тилакларингиз бор?
- Мухлислар ҳамма ўйинларимизга келиб бизни қўллаб туришларини истардим. Ўз навбатида биз ҳам мухлислар ишончини оқлашга интиламиз.
Насиб қилса, Колумбияда ўтадиган Жаҳон чемпионатига бирга чиқамиз ва бирга борамиз.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика