UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  2 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  0 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  2 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   5 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  17

Жамолиддин Раҳматуллаев: "Олдинда бизни жиддий ўйин кутиб турибди" Янгиликлар

Жамолиддин Раҳматуллаев: "Олдинда бизни жиддий ўйин кутиб турибди"

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев U-17 Осиё кубоги саралашидаги Брунейга қарши 0:14 ҳисобидаги ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

Кўрдинглар, бугун йирик ҳисобда ғалабага эришдик. Бунақа ўйинлардан кейин жамоани йиғиб олиш қийин бўлади. Бу натижани унутиб, олдинда бизни кутиб турган жиддий ўйинга тайёргарликни бошлашимиз зарур. 

- Иккинчи бўлимнинг тахминан 25-30 дақиқалари давомида терма жамоамиз ўйини ўхшамади. Буни қандай изохлайсиз?

- Тўғри айтдингиз, бу футболчилар ҳали ёш. Биринчи бўлимда киритилган кўп голлар балки уларнинг бир оз бўшашига сабаб бўлгандир. Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳаяжонни енгиб ўтишда бир оз қийинчиликка дуч келишди. 

- Терма жамоамиз захирасидан қай даражада кўнглингиз тўлмоқда?

- Ҳозир бор имкониятимиз шу. Жуда идеал деб айта олмайман. Аммо захирада асосий таркиб ўрнини тўлдирадиган футболчилар бор.

- Вазиятларни якунлашда бир оз маҳорат етишмагандек кўринмоқда...

- Йўқ, буни маҳорат билан боғламаган бўлардим. Буни босим билан боғлаган бўлардим. Тикланишга бир кун вақтимиз бор. Насиб бўлса 7-санада янада яхшироқ ўйин намойиш этамиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика