UZ

Сўнгги янгиликлар

18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  4 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  11 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  2 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  4 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  2 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими, бор кучимизни ишга солиш"  5 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  13 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  28 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  5 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  4

Жамолиддин Раҳматуллаев: "Олдинда бизни жиддий ўйин кутиб турибди" Янгиликлар

Жамолиддин Раҳматуллаев: "Олдинда бизни жиддий ўйин кутиб турибди"

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев U-17 Осиё кубоги саралашидаги Брунейга қарши 0:14 ҳисобидаги ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

Кўрдинглар, бугун йирик ҳисобда ғалабага эришдик. Бунақа ўйинлардан кейин жамоани йиғиб олиш қийин бўлади. Бу натижани унутиб, олдинда бизни кутиб турган жиддий ўйинга тайёргарликни бошлашимиз зарур. 

- Иккинчи бўлимнинг тахминан 25-30 дақиқалари давомида терма жамоамиз ўйини ўхшамади. Буни қандай изохлайсиз?

- Тўғри айтдингиз, бу футболчилар ҳали ёш. Биринчи бўлимда киритилган кўп голлар балки уларнинг бир оз бўшашига сабаб бўлгандир. Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳаяжонни енгиб ўтишда бир оз қийинчиликка дуч келишди. 

- Терма жамоамиз захирасидан қай даражада кўнглингиз тўлмоқда?

- Ҳозир бор имкониятимиз шу. Жуда идеал деб айта олмайман. Аммо захирада асосий таркиб ўрнини тўлдирадиган футболчилар бор.

- Вазиятларни якунлашда бир оз маҳорат етишмагандек кўринмоқда...

- Йўқ, буни маҳорат билан боғламаган бўлардим. Буни босим билан боғлаган бўлардим. Тикланишга бир кун вақтимиз бор. Насиб бўлса 7-санада янада яхшироқ ўйин намойиш этамиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика