UZ

Сўнгги янгиликлар

12:23"Динамо" етакчиларидан бири жиддий жароҳат олди. У Туркияда операция қилинади  0 11:57"Машъал" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 11:30Ибрагимович Мессининг жамоадошларини танқид қилди: "У ҳайкаллар билан ўйнамоқда"  8 10:40"Астон Вилла" бир қатор футболчилар билан хайрлашди  0 10:12Лионель Месси кежалаги борасида бир қарорга келди  16 09:55КЖЧ. "Ал Ҳилол" тўртта гол уриб, "Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборди  37 09:43ОКМК дарвозабони жамоани тарк этишга яқин  1 09:10"Ким қолишни истамаса, хайр!". "Интер" сардори Лаутаро ЖЧни тарк этганига муносабат билдирди  6 08:44Сенсация! "Ал Ҳилол" даҳшатли ўйинда "Манчестер Сити"ни мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  96 08:20Суперлига. 15-тур баҳсларининг бошланиш вақтлари маълум  0 07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  18 04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  67 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  25 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  11 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  3

Жамоасини 2 та муқаррар голдан сақлаб қолган посбон, "Нефтчи" дарвозасини жаримадан ишғол қилган футболчи — Суперлигада 12-тур лауреатлари Янгиликлар

Жамоасини 2 та муқаррар голдан сақлаб қолган посбон, "Нефтчи" дарвозасини жаримадан ишғол қилган футболчи — Суперлигада 12-тур лауреатлари

Кеча Coca Cola Суперлигасининг 12-туридан ўрин олган учрашувлар якунланди.

"Championat.asia" ўтказилган баҳслар асосида тур лауреатларини аниқлади.

ОКМК посбони Ботирали Эргашев "Championat.asia" сайти талқинига кўра 12-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. 

Олмалиқликлар дарвозабони ортда қолган турда жамоасини 2 марта муқаррар голдан сақлаб қолди. Унинг иккинчи сейвидан кейин ОКМК ҳужумга ўтиб кетди ҳамда учинчи голни уриб, ҳисобни мустаҳкамлади. Умуман, Эргашев ОКМКнинг ишончли ҳисобда ғалаба қозонишида (3:1) катта роль ўйнади.


"Пахтакор" ҳужумчиси Драган Черан "Championat.asia" талқинида 12-турнинг энг яхши футболчиси дея эълон қилинди.  

Тажрибали футболчи ўз ҳаракатлари билан ўйин давомида ажралиб турди. Черан яна бир марта "класс"ини намойиш қилиб, "шер"лар фойдасига ғалаба олиб келди. Бундан ташқари, ҳужумчи баҳс давомида ҳимояга қайтиб, мудофаа вакилларига ёрдамлашди ва стандартлардаги иккинчи қаватда кўп марта рақиблардан устун келди.


"Қизилқум" ярим ҳимоячиси Исломжон Тошпўлатовнинг "Нефтчи" дарвозасига киритган тўпи "Championat.asia" талқинига кўра 12-турнинг энг чиройли голи (ВИДЕО) деб тан олинди. 

Навоийликлар аъзоси "Нефтчи" билан учрашувда жаримадан кучли зарба йўллаб, Владимир Назаровга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва мувозанатни тиклади.


"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев "Championat.asia" талқинига кўра 12-турнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди.

"Бунёдкор"га қарши ўйиндаги воқеликлар туфайли 5 та ўйинга четлаштирилган қаршиликлар устози жамоасини Жиззахдаги баҳсга яхши тайёрлагани билинди. "Насаф" меҳмонда ўйнаганига қарамай, муҳим 3 очкони қўлга киритди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика