UZ

Сўнгги янгиликлар

17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  1 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  1 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  2 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  11 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  9 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   3 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  10 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  4 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  7 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  28 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  4 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   11

"Жамоани анча аввал тарк этгандим"— Ҳусниддин Ғофуров "Нефтчи"дан кетиши ва "Сўғдиёна" таклифи ҳақида Янгиликлар

"Жамоани анча аввал тарк этгандим"— Ҳусниддин Ғофуров "Нефтчи"дан кетиши ва "Сўғдиёна" таклифи ҳақида

Биринчи даврани муваффақиятсиз ўтказган "Нефтчи"ни ёзги трансферлар ойнаси очилмасиданоқ футболчилар тарк этишни бошлаганди.

Қишда жамоага жалб қилинган ярим ҳимоячи Ҳусниддин Ғофуров фарғоналиклар билан хайрлашиб "Сўғдиёна" таркибига қўшилди. Қизиқ, нима учун Суперлигада биринчи давра   якунига етмай шундай қарорга келди? Яқинда Ҳусниддин Ғофуровни суҳбатга чорлаб бир қатор саволларимизга жавоб олдик.


- Янги мавсум олдидан "Нефтчи" таркибига қўшилган эдингиз. Афтидан бу жамоадаги фаолиятингиз кўнгилдагидек чиқмади...

- "Нефтчи"га ўтганимдан афсусланмайман. Чунки бу вақтда оилам ва отам билан бироз бўлсада бирга бўлдим. Ҳамма нарсани яхшилликка йўйиш керак. Барчаси худодан. 

- Биринчи давра тугамасиданоқ жамоани тарк этдингиз. Бу пайтда сизни "Сўғдиёна"да кўрдик. Бироқ ўша паллада Илҳом Мўминжонов жароҳатини даволамоқда, деганди. Аслидачи?

- Бу гаплар билан кимга нимани исботламоқчи бўлди, билмайман. Очиғи буни мен ҳам тушунганим йўқ. Боиси мен жамоадан анча олдин кетган эдим. Балки жамоада узоққа бормаслигимни чемпионат бошланмасидан билгандир. 

- "Нефтчи"нинг муваффақиятсиз натижаларида жароҳатларни сабаб сифатида кўрсатиш мумкиндир. Лекин ҳаммаси тараддуддаги жисмоний тайёргарликка бориб тақалмайдими?

- Тайёргарлик кўнгилдагидек бўлганди. Афсуски футболчилар қаердадир кўп жароҳатлар олишди. Мазкур ҳолатга кимнидир айбдор, деб айта олмайман.

- Умуман олганда "Нефтчи"да жароҳат олган футболчиларга эътибор қай даражада бўлди?

- Жароҳатланган ўйинчиларга профессионал томонлама эътибор берадиган клублар бор. Лекин бу ерда эмас. 

- "Сўғдиёна" таклифига қандай рози бўлдингиз? Позициянгиздаги рақобатга тайёрмисиз?

- Бу клуб таклиф билан чиққанидан миннатдорман. Чунки биринчи даврада ўйин амалиёти жуда кам бўлди. Албатта рақобат борлиги клуб ва футболчи учун фойдали. Мен тайёрман.  

- Кўп жамоа алмаштиришга муносабатингиз қизиқ...

- Жамоасини ҳадеб ўзгартиравериш футболчи учун яхшимас. Сиз бир жойда иш бошлайсиз, бошқа клубга ўтиб яна нолдан қурасиз. Қани эди бир клубда барқарор ўйнаб мухлисларни хурсанд қилсак. Балки "Сўғдиёна"да шундай бўлиши мумкиндир. 

- Клублар ўз олдиларига доим юқори ва совринли ўринларни эгаллашни мақсад қилиб қўяди. Лекин улар бунга тайёрмиди? "Нефтчи" ҳам юксак вазифалар билан Суперлигага қайтди. Бироқ айни пайт эгаллаб турган ўрни аксинча...

- Гап билан ҳамма нарсани ҳал қилиб бўлмайди. Камтар бўлиб барчани хайрон қолдирган яхшику. 

- Ниҳоят бу йил чемпионлик Тошкентдан ташқарига чиқиши мумкинми?

- Ўзингиз кўриб турибсиз. Ҳозир ҳеч нарса дея олмайман. Бу кураш охирги турга қадар давом этади, деб ўйлайман.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика