UZ

Сўнгги янгиликлар

16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  0 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  2 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  2 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  1 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими, бор кучимизни ишга солиш"  4 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  11 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  25 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  2 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  4 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  10 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  13 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  8 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0

"Жамоани анча аввал тарк этгандим"— Ҳусниддин Ғофуров "Нефтчи"дан кетиши ва "Сўғдиёна" таклифи ҳақида Янгиликлар

"Жамоани анча аввал тарк этгандим"— Ҳусниддин Ғофуров "Нефтчи"дан кетиши ва "Сўғдиёна" таклифи ҳақида

Биринчи даврани муваффақиятсиз ўтказган "Нефтчи"ни ёзги трансферлар ойнаси очилмасиданоқ футболчилар тарк этишни бошлаганди.

Қишда жамоага жалб қилинган ярим ҳимоячи Ҳусниддин Ғофуров фарғоналиклар билан хайрлашиб "Сўғдиёна" таркибига қўшилди. Қизиқ, нима учун Суперлигада биринчи давра   якунига етмай шундай қарорга келди? Яқинда Ҳусниддин Ғофуровни суҳбатга чорлаб бир қатор саволларимизга жавоб олдик.


- Янги мавсум олдидан "Нефтчи" таркибига қўшилган эдингиз. Афтидан бу жамоадаги фаолиятингиз кўнгилдагидек чиқмади...

- "Нефтчи"га ўтганимдан афсусланмайман. Чунки бу вақтда оилам ва отам билан бироз бўлсада бирга бўлдим. Ҳамма нарсани яхшилликка йўйиш керак. Барчаси худодан. 

- Биринчи давра тугамасиданоқ жамоани тарк этдингиз. Бу пайтда сизни "Сўғдиёна"да кўрдик. Бироқ ўша паллада Илҳом Мўминжонов жароҳатини даволамоқда, деганди. Аслидачи?

- Бу гаплар билан кимга нимани исботламоқчи бўлди, билмайман. Очиғи буни мен ҳам тушунганим йўқ. Боиси мен жамоадан анча олдин кетган эдим. Балки жамоада узоққа бормаслигимни чемпионат бошланмасидан билгандир. 

- "Нефтчи"нинг муваффақиятсиз натижаларида жароҳатларни сабаб сифатида кўрсатиш мумкиндир. Лекин ҳаммаси тараддуддаги жисмоний тайёргарликка бориб тақалмайдими?

- Тайёргарлик кўнгилдагидек бўлганди. Афсуски футболчилар қаердадир кўп жароҳатлар олишди. Мазкур ҳолатга кимнидир айбдор, деб айта олмайман.

- Умуман олганда "Нефтчи"да жароҳат олган футболчиларга эътибор қай даражада бўлди?

- Жароҳатланган ўйинчиларга профессионал томонлама эътибор берадиган клублар бор. Лекин бу ерда эмас. 

- "Сўғдиёна" таклифига қандай рози бўлдингиз? Позициянгиздаги рақобатга тайёрмисиз?

- Бу клуб таклиф билан чиққанидан миннатдорман. Чунки биринчи даврада ўйин амалиёти жуда кам бўлди. Албатта рақобат борлиги клуб ва футболчи учун фойдали. Мен тайёрман.  

- Кўп жамоа алмаштиришга муносабатингиз қизиқ...

- Жамоасини ҳадеб ўзгартиравериш футболчи учун яхшимас. Сиз бир жойда иш бошлайсиз, бошқа клубга ўтиб яна нолдан қурасиз. Қани эди бир клубда барқарор ўйнаб мухлисларни хурсанд қилсак. Балки "Сўғдиёна"да шундай бўлиши мумкиндир. 

- Клублар ўз олдиларига доим юқори ва совринли ўринларни эгаллашни мақсад қилиб қўяди. Лекин улар бунга тайёрмиди? "Нефтчи" ҳам юксак вазифалар билан Суперлигага қайтди. Бироқ айни пайт эгаллаб турган ўрни аксинча...

- Гап билан ҳамма нарсани ҳал қилиб бўлмайди. Камтар бўлиб барчани хайрон қолдирган яхшику. 

- Ниҳоят бу йил чемпионлик Тошкентдан ташқарига чиқиши мумкинми?

- Ўзингиз кўриб турибсиз. Ҳозир ҳеч нарса дея олмайман. Бу кураш охирги турга қадар давом этади, деб ўйлайман.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика