UZ

Сўнгги янгиликлар

02:51АПЛ. "Челси" ўз уйида мағлуб бўлди, "Астон Вилла" ғалабани қўлдан чиқарди  1 01:37Инглиз ҳакамлари ВАРдан сўнг ўз қарорини оммага эълон қилишни бошлайди  1 01:00"Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл"  14 00:50Ниҳоят! Рэшфорд 5та ўйиндан сўнг МЮ қайдномасига киритилди  1 23:52Аббос Файзуллаев ва ЦСКАнинг бошқа футболчилари 158 нафар болакайларга қарши майдонга тушишди  1 23:43"Барселона" ваъдасининг устидан чиқа олмади  7 22:53U20 Осиё Кубогининг энг яхши дарвозабони "Пахтакор" билан хайрлашди  3 22:28Риан Исламов "Навбаҳор"га ўтди  4 22:02Испан клуби МЮ билан Антони борасида музокаралар ўтказмоқда  2 21:09"Пахтакор" ўз стадиони тайёр бўлгунча ўйинларни қайси аренада қабул қилади?  6 20:44Ҳоланд, Винисиус, Ямаль — дунёнинг энг қиммат футболчилари  18 20:20Слотт "Ливерпуль" ҳимоячиси жароҳат олганини маълум қилди  3 19:58Магуайр Аморим билан тен Ҳагни солиштирди  7 19:35"Қуёш чиқади. Биз қайтамиз" — Гвардиола  1 19:13"Манчестер Сити" нигериялик қанот ҳимоячисига қизиқмоқда  0

Жамоаларимизнинг ОЧЛдаги мавқеи Янгиликлар

Жамоаларимизнинг ОЧЛдаги мавқеи

Теглар :  ОЧЛ-2019
Осиёнинг клублар ўртасидаги энг муҳим мусобақаси ҳисобланмиш Осиё чемпионлар лигасининг 5-тур учрашувлари якунига етиб, жамоаларнинг асл кучи қандай эканлиги аста-секинлик билиниб бормоқда.

Шу жумладан юртимиз жамоалари ҳисобланмиш “Пахтакор” ва “Локомотив”нинг ҳам ушбу мусобақага қай тариқа тайёргарлик кўргани ва қай йўсинда ёндошгани натижаларда акс этмоқда. Шота Арвеладзе бошчилигидаги Пахтакор ''ўлим гуруҳи'' дея эътироф этилган гуруҳда 8 очко жамғарган ҳолда сўнгги турда Саудия Арабистонида гуруҳдан чиқиш учун жанг олиб борадиган бўлса, ''темирйўлчилар'' эса бир қарашда кучсиздек туюлган гуруҳда 4 очко жамғарган ҳолда мусобақа билан муддатидан аввал ҳайрлашди. Ушбу учрашувлар мухлисларимизнинг кайфиятига икки хил таассурот уйғотди дейишимиз мумкин. Қуйида жамоаларимизнинг ушбу турнирдаги мавқеи ва натижалари ҳусусида бироз мулоҳаза қиламиз.

Яхши биласизки ушбу мусобақа 2002 йилдан бери янгича форматда ўтказиб келинмоқда. Ушбу даврлар оралиғида Ўзбекистон номидан ''Пахтакор'', ''Бунёдкор'', ''Локомотив'', ''Насаф'', ''Нефтчи'' ва ''Машъал'' сингари жамоалар турли йилларда майдонга тушган. Энг юқори натижага ''Пахтакор'' ва ''Бунёдкор'' жамоалари эришган бўлиб, улар бу мусобақада икки бора ярим финалга қадар етиб борган. Сўнгги йилларда эса жамоаларимиз учун хаттоки ўз гуруҳидан чиқишлари ҳам мураккаблашиб бормоқда. Сўнгги бора ''Локомотив'' жамоаси 2016 йилда ўз гуруҳидан чиқиб, чорак финалга қадар етиб борган эди. Умуман сўнгги йилларда жамоаларимизнинг натижаси пасайиб борган ҳолда, мусобақадаги ўз мавқеларини тушуриб юбормоқда дейиш мумкин. Аввалари худди ҳозиргидек ғарб минтақасида иштирок этган етакчи жамоаларимиз учун Эрон, БАА ва Қатар жамоалари у қадар қўрқинчли туюлмас эди. Фақатгина Саудия Арабистони жамоалари билан баҳсларда вакилларимиз қийинчиликка юз тутар ва яна Қувайт, Ироқ ва Сурия жамоаларидан қандайдир сабабларга кўра учралган мағлубиятлар бизнинг “оёғимиздан тортиб” қолар эди. Сўнгги йилларда жамоаларимизнинг қоқилишига сабаб бўладиган араб жамоаларининг таркибини кузатар эканмиз уларнинг таркибида ўз миллий терма жамоаларида тўп тепадиган маҳаллий юлдуз футболчилар ва улардан камида бир бош устун турадиган хорижлик футболчиларни кўришимиз мумкин. Демак бизникилар ҳам уларга муносиб қаршилик қилиш учун энг аввало ўз таркибида кучли маҳаллий футболчилар ва улардан устун турадиган легионерларни қўшиб олиши керак.



Жорий йилги мусобада иштирок этаётган Тошкентнинг икки жамоаси таркибини кузатар эканмиз улар орасида тафовут борлигини кўришимиз мумкин. Амалдаги Ўзбекистон чемпиони сифатида иштирок этаётган ''Локомотив''ни Нестеров, Алибоев, Рашидов, Бикмаев, Шоаҳмедов сингари футболчилар тарк этишди. Мазкур йўқотишлар ўрнини қоплаш учун ҳарид қилинган футболчилар унчалик ишончни оқлай олишмаяпти. Жавоҳир Илёсовни бундан мустасно дейишимиз мумкин. "Пахтакор'' эса гарчи биз кутгандек легионер олиб келмаган бўлсада, ўз таркибини термамизда тўп тепадиган футболчиларни қўшиб олгани ва мавсум аввалида жамоа етакчиси Жалолиддин Машариповни олиб қолгани жамоанинг мазмунли ўйин кўрсатишига сабаб бўлмоқда. Юртимизга келаётган легионерлар ҳусусида кўп гапирилади. Албатта яхши ва сифатли легионерларни олиб келишнинг ўзи бўлмайди. Бунинг учун уларга аввало катта маблағ зарур. Лекин захира ўриндиғини иситиш учунгина олиб келингандек таассурот уйғотадиган легионерлар нима учун керак. Майли четдан тузукроқ футболчи олиб келинмаганига яраша ўз жамоаларидаги етакчиларни сақлаб қолишга ҳаракат қилса бўлар эди-ку. Масалан ''Локо” Алибоев ёки Шоаҳмедовни жамоада олиб қолганда жамоанинг натижалари балки бошқача бўлиши мумкин эди.



Балки чемпионлар лигасида мамлакатимиз номидан ҳаракатланадиган жамоаларимиз имкон қадар ўз футболчиларини Осиё жамоаларига қўйиб юбормай тургани маъқулмикин. Чунки барибир футболчиларимизнинг Корея, БАА, Қатар ва айниқса Малайзия чемпионатларида тўп тепиб ўсишга эришиши қийин. Тасаввур қилинг, агарда ''Пахтакор'' ҳам Машариповни бирор-бир араб жамоасига сотганида ўз ўйинлари билан “Пахтакор” ютуқларига ҳисса қўшиш ўрнига, ўз финтлари билан саноқли араб шайхларинигина қувонтириши мумкин эди ҳолос.

Бундан буёғига мусобақада биргина ''Пахтакор''нинг имконияти қолганини ҳисобга олсак, бор диққат эътиборимизни энди ''шерлар''га қаратиб, уларнинг камида финалга қадар йўл олишини истаб қолган бўлар эдик. Шундагина жамоаларимизнинг ушбу мусобақадаги бой берилаётган обрўси кўтарилиб, қитъада ўз нуфузининг тикланишига ҳизмат қилар эди.

Мақсуд Яҳёев

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика