UZ

Сўнгги янгиликлар

10:58"Ювентус" Кайо Хорхе билан келишувга эришди  1 10:33"Реал Сосьедад" Диего Рико билан шартнома имзолади  0 10:10Торрес "Атлетико"га қайтиш ҳақида: "Севимли клубимизга хизмат қилиш учун барчасини қиламиз"  0 09:47"Манчестер Сити" Рубен Диашга янги шартнома таклиф этишга тайёр  0 09:23"Интер" "Монако" ҳимоячисига қизиқмоқда  1 09:00"Бешиктош" Годин билан шартнома имзолаши мумкин  0 08:37"Торино" ва "Ювентус" Пьяцанинг трансфери борасида музокаралар олиб бормоқда  2 08:14Йоветич "Герта" билан шартнома имзолайди  0 08:04Эшитдик-да! Виктор Кумиков "Андижон"га қайтмоқда. Жамоага уч нафар легионер ҳам келади  34 07:51Серхио Рико "Эвертон"га ўтишдан бош тортди  0 07:47Токио-2020. Ўзбекистонлик спортчиларнинг тўртинчи кунги иштирокларидан ОНЛАЙН  8 07:28Роналдунинг "Ювентус"даги келажаги маълум бўлди  11 07:06Шоҳруҳ Холматов "Андижон" кўригидан кетди  0 00:57Боатенг "Севилья"га ўтиши мумкин  6 00:51Расман: "Партизан" Матичнинг "Пахтакор"га ўтишини тасдиқлади  31

"Жамоада жонимни бериб ўйнамоқдаман. Лекин бизни нотўғри тушунишди". Азим Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетиш қарори ва хориж жамоалардан таклифлар ҳақида Янгиликлар

"Жамоада жонимни бериб ўйнамоқдаман. Лекин бизни нотўғри тушунишди". Азим Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетиш қарори ва хориж жамоалардан таклифлар ҳақида

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Андижон" учрашувидан сўнг наманганликларнинг сардори Азим Аҳмедов инстаграмдаги расмий саҳифасида жамоадан кетганини эълон қилганди.

Натижада футболчига Суперлиганинг ва хорижнинг бир қатор жамоаларидан таклифлар келиб туша бошлади. Унга "Турон", "Локомотив" каби клублар оғиз солгани ҳақида ҳам эшитдик. Лекин якунда Азим Аҳмедов "Навбаҳор"да қоладиган бўлди. Айни пайтда у иккинчи даврага жамоаси билан тайёргарликни давом эттирмоқда. 

Кеча Тошкентда ўтган "Турон"га қарши ўртоқлик учрашувидан сўнг Азим Аҳмедовга бир нечта саволлар билан юзландик.

- "Андижон" билан баҳсдан сўнг инстаграмдаги саҳифангизда жамоадан кетганингиз ҳақида пост жойладингиз. Бу шошилинчда қабул қилинган қарор эдими?

- Биринчи қарорим шундай эди. Ўша ўйиндан кейин бироз тушунмовчиликлар юз берди. Мен томон қаттиқ гаплар кўп бўлди. "Навбаҳор"да шунча йилдан бери меҳнат қилиб келяпман. Жонимни бериб ўйнамоқдаман. Лекин бизни нотўғри тушунишди. Кетаман, деб тургандим. Клуб раҳбарлари, Наманган вилояти ҳокими билан гаплашдим. Иккинчи даврани ҳам "Навбаҳор"да ўтказишга қарор қилдим. 

- Жамоа мағлубиятга учраган учрашувларда танқидлар, эътирозлар юзага келиши табиий. Бироқ нима учундир айнан энг кўп эътироз сиз томон ёғилиши одат бўлиб қолгандек...

- Тўғри, бу одат тусига кирган. Ҳамма нарса менинг зиммамга тушиб қолади. Ютилган ўйинда бизга ҳеч ким гапирмайди. Мағлубиятга учрасак, жамоа сардори Азим Аҳмедов айбдор бўлиб қолади. Бошқаларни айбини ҳеч гапиришмайди. Йўқ нарсага ҳам бизни айбдор қилаверишади. Шунга бироз ҳафа бўлдим. Умид қиламанки, бундан кейин ҳаммаси яхши бўлади. 

- Сизга "Турон" ва "Локомотив"дан жиддий қизиқиш бўлгани ҳақида эшитдик. Фаолиятингизни шу икки жамоадан бирида давом эттиришингиз мумкинмиди?

- "Турон" раҳбарлари билан телефон орқали гаплашдим. Бу жамоага ўтмоқчи бўлдим ҳам. "Навбаҳор"да қолишга қарор қилдим. Ўзимга қўшимча мотивация олдим. 

- Иккинчи даврага тайёргарлик жараёни қандай кетмоқда?

- Тайёргарлик режадагидек кетяпти. Эндиликда ғалабалар билан мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Бошқа йўлимиз ҳам йўқ.

- Самвел Бабаян билан терма жамоада бироз муддат ишлагансиз. Демак бу борада уни тушуниш сизда осонроқ бўляпти..

- "Пахтакор"да озгина вақт бирга ишлаганман. Лекин бундай яқинлик бўлмаган. Буни ўзи ҳам айтди. Энди биргаликда самарали меҳнат қилишимизга ишонаман. 

- Олдинги йилларда ҳам айтгандингиз ҳар доим трансферлар мавсумида сизга хориждан таклифлар келиб тушади. Балки бу борада яна ўйлаб кўриш вақти келгандир...

- Худога шукур нолимайман. Таклифлар бўляпти. Ҳозир "Навбаҳор"да бор кучим билан ўйнаб, бу борада қишда яна қарор қабул қиламан. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: -38   

Фикрлар

+23   
15 июл 13:14:34
Don K'arleon
Акаси хам 4 йил олдин айтганди кетаман деб. Буларда лафз, гурур дегани йук экан. Колиб нимани эплади? Эплагани Фаластинга ватанини сотиш булди. ''NIL INULTUM REMANEBIT!''
+20   
15 июл 13:07:08
Black jaguar
Azim san hatto ko'cha futboliga ham tortmaysan , o'zingdan yulduz yasab olgansan xolos , faqat janjal chiqarishu baxs munozaraga yaraysan . Endi xalq tupurgan baba tog'ang bilan nima ham bularding.
+16   
15 июл 13:47:34
Chelsi1983
Андижон урган голда шуни олдидан туп утиб кетувди, оёгини чузса оларди, судяга абсайт деб кул кутармай, тупга уйнаш керак охиргача луттивоз.
+15   
15 июл 13:00:46
Амир Олимхон
Хам айтаман хам кайтаманлардан эканда буям
+14   
15 июл 13:08:23
Haqiqat_2
Амир Олимхон фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хам айтаман хам кайтаманлардан эканда буям
Аҳмедовлар тегишли одат экан)))
+13   
15 июл 15:05:14
JOKER 10
Астағфируллоҳ хам гапириб хам қайтадиганлар йиғилганми диман биттаси Азиз Тургунбоевиди иккинчиси Азим Ахмедов (тушунган тушунди)
+12   
15 июл 13:30:24
Shaxrixon 9000
" Эркак " битта гапиради Агар "Эркак" болса
+9   
15 июл 13:10:47
Это не имеет значения!!!!
Навбахорга ўйинчилари ва мухлисларига етишмидиган битта нарса бор, у хам бўлса КАМТАРЛИК.
Қогани ўз ўзидан бўлади.
+8   
15 июл 14:58:35
Мухаммадсодик Узбек
Фойдаси тегмайдиган одам
+7   
15 июл 13:32:39
Doni88
Azim Ahmedon maydonda futbol oʻynidi. Yetolmasa chopmidi. Yutqizsa kelib urshmidi. San futboli qoyillat. Sanga ortiqcha gap soʻz xchkim qimidi
+7   
15 июл 13:07:10
Samcity
Yeb qoyibsanda
+6   
15 июл 13:29:53
Диего Армандо Марадона Mexico 86
Don K'arleon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Акаси хам 4 йил олдин айтганди кетаман деб. Буларда лафз, гурур дегани йук экан. Колиб нимани эплади? Эплагани Фаластинга ватанини сотиш булди. ''NIL INULTUM REMANEBIT!''
Фаластин билан уйинда хамма футболчилар саботажда катнашмаган.Лекин уйинни курсангиз Элдор Суюнов,Анзур Исмоилов,Егор Кримец уччаласи аник катнашган.Одилни энди билмадим балким катнашгандир.
2018 да кетгани яхши эди Одилни.Энди бира тула 2022 ни хам тикадиган ерига тикиб кетди.
+4   
15 июл 13:39:30
Iskandar_07
Muxlislikda ham professional bulaylik tinch qoying Odil Ahmedovni tinch qoying Babayanni ular uzi qilgan ishga uzi javobini beradi. Qancha gapingiz bulsa ham Azimga yullang, muxlislik qilishda bizga giybat yarashmaydi erkak bulaylik
+3   
15 июл 22:20:32
MAN.UND &&& NASAF
Юзинг билан кутинг биркан узингча зур уйинчисан лекин ундаймас нимакилиб беробсан жонингни куйдириб соккани килиб ётибсан кетаман деб уял озрок сан
+3   
15 июл 19:56:37
Узбекман
Бу фақат Азим Ахмедовга эмас хаммага эркакларга тегишли кетаман дедими кетиш керак тамом, эркак киши бир сузли булади, кетмаса тилини тийиш керак қандай холатда булган тақтирда хам.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика