UZ

Сўнгги янгиликлар

15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:45Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Машъал". Таркиблар маълум  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  2 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  20 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  21 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  6 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  3 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1

"Жамоа ўзгаришга муҳтож. Раҳбариятдан ва самарқандлик мухлислардан узр сўрайман". Андрей Шипилов "Динамо"дан истеъфога чиқишини маълум қилди Янгиликлар

"Жамоа ўзгаришга муҳтож. Раҳбариятдан ва самарқандлик мухлислардан узр сўрайман". Андрей Шипилов "Динамо"дан истеъфога чиқишини маълум қилди

Суперлига 11-турининг қолдирилган учрашуви доирасида "Динамо" Самарқандда "Насаф"га йирик ҳисобда (0:4) мағлуб бўлгач, "Динамо" бош мураббийи Андрей Шипилов матбуот анжуманида истеъфога чиқишини билдирди.

- Бугунги ўйин ҳақида нима ҳам дердим... Биз биринчи голни ўтказиб юборгунча ўйин намойиш этдик. Жамоа характер кўрсата олмади. Футболда жамоа ўз иродасини намойиш эта олмаса, бу бош мураббийнинг айби. "Динамо" қўл остимда 5та ўйинда майдонга тушиб, бирорта ҳам ғалаба қозонмаган экан, мен истеъфога чиқаман. Яхшиси янги мураббий келсин, жамоани бироз руҳлантирсин. Айни дамда жамоага ўзгаришлар керак. Раҳбариятдан ва самарқандлик мухлислардан узр сўрайман. Қўлимдан келганини қилдим. Аммо бу вазифани уддалашим учун етарли бўлмади. "Динамо"га омад тилайман. Бу ҳаёт. 

- Истеъфо жамоанинг натижалари билан боғлиқми?

- Ҳа, натижа қониқарсиз бўлса жамоага ўзгаришлар керак бўлади. Натижа йўқ экан, мураббий кетиши керак. 

Ҳозирда таркибдаги муаммолар – Эркин Бойдуллаевнинг сариқ карточкалари сони 4тага етгани учун ўйнай олмагани, Марат Бикмаев машғулотлардаги жароҳати сабаб ўйнамагани, Йовановичнинг жароҳати сабаб тўп сурмаётгани ҳақида гапириш, баҳонадек кўриниб қолади. Таркибда яна 17 нафар футболчи бор, улар майдонга туша олмаган ўйинчилар ўрнини тўлдириши керак. 

Бугун ўйинни яхши бошладик, аммо ҳимояда қўпол хатоларга йўл қўйдик, ахмоқона пенальти барчасини ўзгартириб юборди. Жамоа ўзгаришларга муҳтож. Янги мураббий келиши керак, яна 13 тур бор, вазият ҳали фожиали эмас. Ким келса, у натижаларни яхшилаши лозим. Мен вазиятни ўнглаш учун ҳамма ишни қилдим, аммо бу қўлимдан келмади. Барчага раҳмат.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика