UZ

Сўнгги янгиликлар

13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  0 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  2 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  0 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  6 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  47 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  6 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  5 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  26 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1

Жалолободда "Барселона" академияси очилди Янгиликлар

Жалолободда "Барселона" академияси очилди

Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров бугун Жалолобод шаҳрида "Барселона" академиясининг очилиш маросимида қатнашди.

Маросимда Каталониянинг "Барселона" клуби президенти Жоан Лапорта ва афсонавий футболчилар иштирок этди.

Қирғизистон президенти Садир Жапаров бугун Жалолобод шаҳрида “Барселона” футбол академиясини расман очиб берди. 

Садир Жапаров футбол миллионлаб инсонлар қалбини тўлқинлантириб, ўзига хос туйғуларни уйғотадиган ҳаяжонли ўйин эканлигини таъкидлади. Шу боис футбол дунёдаги биринчи рақамли спорт тури ҳисобланади. Бутун дунёдаги сингари Қирғиз Республикасида ҳам футболнинг нуфузи жуда юқори, унинг юз минглаб мухлислар бор.

"Футболчиларимизнинг сўнгги йилларда эришган ютуқларидан мамнунмиз, ажойиб таассурот қолдирган жамоамизнинг ғалабаларидан мамнунмиз. Масалан, 2019 йилги Осиё кубоги Қирғиз футболи учун тарихий воқеа бўлди. Жасур йигитларимиз қирғиз ўғлонларининг матонати ва иродасини бутун дунёга намойиш этиб, ажойиб ўйин кўрсатди. Шу билан бирга жамоамиз ўз маҳоратини яна бир бор исботлаб, бўлажак Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритди. Спортдаги ғалаба ва муваффақиятлар ҳамиша юртдаги ҳамжиҳатлик, аҳиллик ва тараққиёт кўрсаткичи бўлиб келган. Шу боис давлат ҳамиша спортнинг ушбу турини қўллаб-қувватлайди”, деди президент.

Садир Жапаров бугунги кунда Қирғиз Республикасида футбол ривожи янги динамик йўналиш олганини ҳам таъкидлади. Маҳаллий футбол ўз ривожида яна бир катта қадам ташланди. Жаҳон футболининг етакчи клубларидан бири “Барселона”нинг ёрқин, замонавий ҳамда барча халқаро талабларга жавоб берадиган академияси очилди.

"Барселона" академиясининг бунёд этилиши нафақат Қирғиз Республикаси, балки бутун Марказий Осиёдаги энг йирик футбол инфратузилма лойиҳаларидан бири бўлди десам, адашмайман. Мамлакатимиз вилоятларида ҳам истеъдодли спортчилар кўп. Улар майдонга тушиб, терма жамоа ва маҳаллий футбол клубларида шуғулланишади. Мамлакатимизнинг жанубий вилоятларидан Нодир Паязов, Владимир Мелниченко, Неъматжон Зокиров, Асилбек Момунов, Владимир Власичев ва бошқа кўплаб буюк футболчиларнинг номлари республикамизда кенг танилган. Бугун расман очилган академия туфайли энг яхши футболчи ва мураббийлар сафи янада кўпаяди, деб ўйлайман, - деди давлат раҳбари.

Академиянинг очилиши вилоятда истиқомат қилаётган ўсмир ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, соғлом ёш авлодни вояга етказишда алоҳида ҳисса қўшишига ишонч билдирилмоқда. Садир Жапаров ушбу лойиҳани амалга ошириш мамлакатни 2026 йилгача ривожлантириш миллий дастурига киритилган мақсадлари билан ҳамоҳанг эканини таъкидлади. Президент ўлкада футболни ривожлантириш борасидаги ишлар шу билан тугамаслигига ваъда берди.

"Мен ўзим футболчиман, лекин кураш ва боксни яхши кўраман, Қамчибек Қидиршаевич (Тошиев, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси бошлиғи) курашчи, лекин футбол ишқибози. Бугун футбол академиясининг очилишида унинг хизматлари катта. Юртимизда халқаро академиялар сони кўпайиб, футбол инфратузилмасини ривожлантириш борасидаги ишларимиз муваффақиятли давом этса, ўйлайманки, ёш футболчиларнинг маҳорати сезиларли даражада ошади ва янги марраларни забт этади! Академия тарбияланувчилари келажакда терма жамоа сафига қўшилиб, халқаро майдонларда юрт шарафини муносиб ҳимоя қиладилар, деган умиддаман. Жаҳон чемпионатида ўйнаш шунчаки орзу эмас, бу орзуларим яқин келажакда амалга ошишига қатъий ишонаман”, — деди Садир Жапаров.

Президент меҳмонларга мамлакатга ташриф буюриб, қирғиз халқига ҳақиқий футбол байрамини улашгани учун миннатдорчилик билдирди.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика