UZ

Сўнгги янгиликлар

09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  1 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  10 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  0 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  0 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   1 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  10 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   2 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  14 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  8 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  5 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0

Жалолиддинов ҳамда ўтган мавсум Қозоғистон кубогини қўлга киритган Абдумажидов "Олимпик"ка ўтди Янгиликлар

Жалолиддинов ҳамда ўтган мавсум Қозоғистон кубогини қўлга киритган Абдумажидов "Олимпик"ка ўтди

Янги мавсум олдидан Суперлига клублари таркибни шакллантириш ишларини давом эттиришмоқда.

Руслан Жиянов Россия клуби билан шартнома имзолагач "Олимпик"ка қайтади

24 январдан "Олимпик" жамоаси Тошкентда машғулотларни бошлади. Бу мавсумолди тайёргарликнинг учинчи босқичи ҳисобланади.

Тимур Кападзе жамоаси таркибига бир қатор янги ўйинчилар келиб қўшилди. Жумладан, ўтган мавсумнинг биринчи қисмини Қозоғистоннинг "Қайрат" жамоасида, иккинчи қисмини эса Тошкентнинг "Локомотив" клубида ўтказган Жасур Жалолиддинов янги мавсумни "Олимпик"да ўтказади. У ижара асосида Кападзе жамоасига ўтди. Унинг трансфер ҳуқуқи "темирйўлчилар"га тегишли.


Бундан ташқари, ўтган мавсум "Ордабаси" билан Қозоғистон Премьер лигасида бешинчи ўрин ва мамлакат кубогида ғолибликни қўлга киритган Одил Абдумажидов ҳам ижара асосида "Олимпик"да ўйнайди. 21 ёшли марказий ҳимоячининг трансфер ҳуқуқи "Металлург" клубига тегишли. У "Ордабаси"да ҳам ижарага ўйнаганди.

Эслатиб ўтамиз, Абдумажидов ўтган мавсум Қозоғистон чемпионатида 23та учрашувда майдонга тушган ва 2та гол уриб, 3та голли пас берган. Кубокда эса 6та беллашувда ўйнаган.

Жасур ҳам, Одил ҳам "Олимпик" билан бирга машғулотларда иштирок этишмоқда.

Суратлар муаллифи: Толибжон Қосимов

Одил Абдумажидов.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика